Ўзбек ва россиялик экспертлар Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши зарурлиги тўғрисида қарама-қарши фикрларни билдирмоқдалар. Баъзиларнинг айтишича, бу қадам иккала томонга ҳам зарар келтиради. Бошқаларнинг фикрига кўра, кириш учун оқилона муқобил йўқ.
Bizning Facebookdagi sahifamizga obuna bo’ling!
Россия Федерацияси Кенгаши спикери Валентина Матвиенконинг баёнотидан сўнг, Ўзбекистонда Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕИИ) аъзо бўлиш масаласи қизғин муҳокамалар бошланиб кетди.
2 октябр куни Тошкентга расмий ташрифи чоғида Валентина Матвиенко «ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг ЕИИга қўшилиши масаласи ишлаб чиқилмоқда» деб баёнот қилди.
Ушбу баёнот дарҳол ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди ва жамоатчилик бу масалада кириш тарафдорлари ва мухолифларига бўлиниб кетди. Баъзилар ҳатто кириш тўғрисида қарор қабул қилинган деган хулосага келишди.
Матвиенконинг баёнотидан икки кун ўтгач, Олий Мажлис Сенати (Ўзбекистон парламенти юқори палатаси) раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев «Спутник» нашрига берган интервюсида Ўзбекистон фақат «ушбу тузилмага кириш истиқболлари ва имкониятларини синчковлик билан ўрганаётганини» айтди.
Ўзбекистонлик экспертлар ушбу мавзуни «Билимлар карвони» нодавлат илмий-маърифий муассасаси томонидан ўтказилган «Ўзбекистон ва Эвросиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ): қўшнилар ёки оила?» мавзусидаги давра суҳбатида муҳокама қилдилар.
«Билимлар карвони» нодавлат илмий-маърифий муассасаси томонидан ўтказилган «Ўзбекистон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ): қўшнилар ёки оила?» мавзусидаги давра суҳбати.
Ўзбекистон Республикасининг ЕИИга кириши иккала томон учун ҳам зарарли бўлади
Парижда истиқомат қилувчи ўзбекистонлик сиёсатшунос ва мустақил эксперт Камолиддин Раббимовга кўра, агар Ўзбекистон ЕИИга қўшилса, ижтимоий бўхронлар эҳтимоли борлигини башорат қилаяпти.
«Менинг фикримча, Ўзбекистоннинг ЕИИга аъзо бўлиши ҳар жиҳатдан зарарли бўлади. Хусусан, бу Россиянинг ўзининг ҳам узоқ муддатли манфаатларига жавоб бермайди, бунинг учун Ўзбекистоннинг ушбу иттифоққа кириши нафақат фойда келтирмайди, балки, аксинча, зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин ”, дейди Раббимов.
Эксперт Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳолатини, айниқса ишлаб чиқариш соҳасини «заиф» дея баҳолади. Раббимовнинг сўзларига кўра, Россия, Қозоғистон ва Беларус иқтисодий ривожланиш даражаси ва аҳоли жон бошига тушадиган даромадлари бўйича Ўзбекистондан анча устундир.
Унинг фикрига кўра, агар Тошкент ЕИИга қўшилса, Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар бошқа аъзо мамлакатлар ишлаб чиқарувчиларига нисбатан рақобатни бутунлай ютқазиб қўядилар. Шундан сўнг, бир неча йил ўтиб-ўтмай, мамлакат бутунлай мавжуд саноат потентсиали ва ишлаб чиқариш қувватини тўлиқ йўқотиши мумкин.
«Агар барча постсовет мамлакатларида «шок терапияси», аёвсиз хусусийлаштириш ва бозор муносабатларига ўтиш даври 1990-йилларда ва қисман 2000-йилларда бошланган бўлса, биз энди бу ислоҳотларни бошлаяпмиз», дейди Раббимов.
Биринчи президент Ислом Каримов, Раббимовнинг сўзларига кўра, «еҳтиёткор» сиёсатчи сифатида барча жараёнларни бошқариш имконига эга бўлишга қарор қилган. Хусусан, бу валюта курси ва нарх сиёсатига тааллуқли эди.
“Натижада, Ўзбекистонда ижтимоий барқарорликни таъминлаш учун чегаралар қаттиқ назоратга олинди. Товарларни этказиб бериш шундай ташкил этилган эдики, ҳатто энг кам таминиланган қатламлар ҳам озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишга қодир бўлар эдилар », – таъкидлайди Раббимов.
Экспертнинг фикрича, вахимали жойи шундаки, чегараларнинг очилиши ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш доирасида ва бозорни эркинлаштириш натижасида миллионлаб мамлакат фуқароларининг иқтисодий аҳволи ёмонлашади, бу «ижтимоий бўхронларга»га олиб келиши мумкин.
Экспертнинг тахминига кўра, «агар Ўзбекистоннинг ЕИИга аъзо бўлиши натижасида сиёсий танглик билан бирга ижтимоий чарчоқ ва кескинлик юзага келса, бу ушбу ташкилотнинг глобал обрўсига жиддий салбий таъсир қилади. Ташкилотнинг қонунийлиги бутунлай йўқолади. Шу билан бирга, салбий кайфиятлар бошқа аъзо давлатларда ҳам сиёсий талаблар даражасига кўтарилади ва баъзи ҳукуматлар «ижтимоий кескинлик» кучайиб бораётганлиги сабабли, ушбу ташкилотни тарк этиш истагини оқлашга ўтадилар».
Шунингдек, экспертнинг фикрига кўра, сўнгги беш йил ичида Россия «энг қийин геосиёсий ва иқтисодий даврларни» бошдан кечираётганлиги, ЕИИга аъзо бўлиш жараёнини янада чигаллаштиради.
Россия халқаро ҳуқуқнинг жиддий равишда бузганликда айбланмоқда ва Қрим аннексия қилинганидан кейин халқаро санкцияларга дучор бўлган.
Унинг сўзларига кўра, ЕИИнинг мақсади – Россия манфаатларини илгари суриш ёки аниқроғи, «Москванинг оғирликлари ва муаммоларини барча иштирок этувчи мамлакатларнинг умумий елкасига ўтказишдир».
Раббимовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕИИга кириши шу билан бирга ташқи сиёсатдаги мувозанатни бузилишига олиб келади.
Раббимовга кўра, шунингдек, агар Ўзбекистон ЕИИга қўшилгандан кейин, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи тезда яхшиланмаса, Ўзбекистон жамиятида Россияга қарши кайфиятнинг кўтарилиши эҳтимоли бор.
«Бугунги кунда Россияга қарши кайфият фақат зиёлиларнинг тор доирасида мавжуд. Аммо, агар Ўзбекистоннинг ЕИИга аъзо бўлиши мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни тезда яхшиламаса (аслида тез ўзгартириш учун асос ёки шарт-шароитлар мавжуд эмас), Россияга нисбатан ижобий қарашлар ва ижобий умидлар тезда 2-3 йил ичида бу мамлакатга нисбатан нафратга айланади», дейди мутахассис.
Унинг эслатишича, Россия ўзининг геосиёсий лойиҳалари туфайли Украина, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари билан алоқаларини «тарихан ёмонлаштириб бўлган».
«Расмий Москва, эҳтимол, Ўзбекистонда Россияга қарши кайфиятларнинг пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, уни Евроосиё иқтисодий иттифоқига киришга мажбур қилиб, Ўзбекистонга босимни тўхтатиши керак. Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги “Эркин савдо зонаси”га қўшилиш истагини қондириш билан чекланиш мақсадга мувофиқдир », дейди Раббимов.
Фарҳод Толипов: Мигрантлар ЕИИ тақдирини ҳал қилмаслиги керак
Фарҳод Толипов, «Билимлар карвони» нодавлат илмий-маърифий муассасаси директорининг сўзларига кўра, Ўзбекистонга киришнинг тарафдорларининг «мутлақ кўпчилиги» учун муҳожирлар муаммоси асосий далил ҳисобланади.
Унинг фикрича, бундай ўйлаш бир неча сабабларга кўра жоиз эмас.
«Аслида, меҳнат миграцияси муаммоси икки томонлама даражада тегишли давлатлараро келишувлар асосида ҳал қилинмоқда», – дейди Толипов.
Унинг таъкидлашича, Эвропа мамлакатларидаги муҳожирлар ижтимоий танглик ва миллатчиликнинг пайдо бўлишига олиб келадиган исталмаган ҳодиса сифатида салбий маънода қабул қилинади.
«Шунинг учун, муҳожирлар ЕИИ тақдирини ҳал қилмасликлари керак», дейди Толипов.
Шунингдек, у қўшни давлатлар – Қозоғистон ва Қирғизистоннинг ЕИИга аъзо бўлиш натижалари бўйича тажрибаси ҳали етарлича ўрганилмаганлигини қўшимча қилади.
Владимир Парамонов: ЕИИга аъзо бўлишнинг алтернативаси йўқ
«Марказий Эвросиё» таҳлилий гуруҳининг асосчиси ва раҳбари Владимир Парамоновнинг айтишича, ҳозирги пайтда Ўзбекистон учун ЕИИга аъзо бўлишдан бошқа чора йўқ.
«Аслида «де-факто” биз аллақачон бу ташкилотнинг ичидамиз, аммо «де-юре» аъзо эмасмиз, ҳозирги вазият бизга ривожланиш йўлидаги муаммоларни муҳокама қилиш учун кўпроқ имконият бериши мумкин», дейди Парамонов.
Парамоновнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Марказий Осиё Россия капитали ва иқтисодий фаолияти учун шубҳасиз асосий йўналишга айланди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга таяниб Парамонов Россиянинг Марказий Осиёнинг барча 5 мамлакатига киритган сармояси 20 миллиард долларни ташкил этганини айтди. Ўзбекистонда 9 миллиард доллардан озроқ, Қозоғистонда – 12-14, Тожикистонда – 1,6, Қирғизистонда – 1,2. Мутахассиснинг сўзларига кўра, 2019 йил бошида минтақада Россия капитали иштирокида ташкил этилган 11 мингта корхона мавжуд. Қозоғистонда 9,6 мингга яқин, Ўзбекистонда мингдан ортиқ, Қирғизистонда 700 га яқин, Туркманистонда 190 га яқин, Тожикистонда эса 100-150 та.
Парамонов, шунингдек, камида 2 миллион Ўзбекистон фуқароси Россияда меҳнат миграциясида эканлигини таъкидлайди.
Равшан Назаров, ф.ф.д., Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти Тарих ва халқаро тадқиқотлар бўлими бошлиғининг ўринбосари, ЕИИга аъзо бўлишга қарши жиддий далиллар йўқ, деб ҳисоблайди.
… «Шунинг учун баъзи ҳиссий нарсаларга мурожаат қилишяпти. Тожикистонлик экспертлар менга Тожикистон Ўзбекистондан намуна олишини айтишди: Ўзбекистон кириш биланоқ, кейинги навбат Тожикистонга келади. Россия учун Тожикистон, худди Арманистон каби, унчалик қизиқ эмас», – дейди Назаров.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи товар айланмасининг 70 фоизи ЕИИ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.
«Бу кўрсатшич ЕИИнинг бошқа аъзоларида мавжуд кўрсатшичларга қараганда кўпроқ, бу Қозоғистон, Белоруссияда мавжуд кўрсатгичлардан ҳам кўпроқ. Шунинг учун, жаноб Парамонов таъкидлаганидек, биз аллақачон аъзомиз, фақат де-юре аъзо бўлишимиз қолган холос. Бундан ташқари, агар саналар билан қизиқсангиз, улар деярли эълон қилинган – бу 2020 йил феврал», – дейди Назаров.
Назаровнинг таъкидлашича, ЕИИга аъзо бўлиш зарурати шу билан бирга геосиёсий сабаблар билан хам юзага келади.
“Ҳар қандай жиддий сиёсатшунос ҳокимиятнинг учта маркази борлигини билади: Хитой, Америка, Россия. Ҳеч ким бир вақтнинг ўзида учта стулга ўтира олмайди. Бир муддат Қирғизистон иккита стулда ўтириб кўрди: ҳам Россия, ҳам Америка базалари мамлакат ҳудудида бўлганида. Аммо маълум бўлдики, бу иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлса ҳам, сиёсий жиҳатдан жуда қийин. Шунинг учун ҳар қандай давлат ўзининг глобал сиёсатида аниқ йўл-йўриқларга эга бўлиши керак», – дейди Назаров.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Назаров Ўзбекистоннинг ЕИИга аъзо бўлиши қатор ижобий томонларга эга эканлигини айтган эди.
Улар орасида кенг доирадаги мамлакатлар (Вьетнам, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Сингапур, Таиланд ва бошқалар) ва блоклар (АСЕАН ва бошқалар) билан эркин савдо зоналари тармоғини яратиш, ЕИИнинг ягона бозорига эркин кириш имконияти мавжуд.
Ўзбекистоннинг ҳудудий ва жуғрофий яккаланиши тугатилади, Яқин ва Ўрта Шарқ, Хитой, Россия, Эвропа Иттифоқи бозорлари ва денгиз йўлларига чиқиш йўли билан транспорт тармоқларига кириш соддалаштирилади.
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқининг транзит лойиҳаларида (Ғарбий Эвропа-Ғарбий Хитой автомагистрали, Пекин-Остона-Москва-Берлин темир йўллари, Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой, Мозори-Шариф-Қобул-Пешовар ва бошқалар) иштирок этади.
Эвросиё Таҳлилий Клуби (ЕТК) раҳбари Никита Мендковичнинг фикрига кўра, ҳозирги пайтда Ўзбекистон жамияти ва расмийлари мамлакатнинг ЕИИга киришини қўллаб-қувватламоқда.
“Узоқ вақт давомида музокараларга республика бозорини очиш ўз саноатини ривожлантириш учун муаммолар туғдириши мумкинлиги тўсқинлик қилди. Бироқ, уларнинг маҳсулотларини, шу жумладан автомобилсозлик маҳсулотларини экспорт қилишдаги қийинчиликлар муаммоларни ҳал қилишнинг энг яхши усули бу технология ва капитални жалб қилиш механизми сифатида умумий бозорни яратиш эканлигини кўрсатди », деди Мендкович Cabar.asia нашрига берган интервюсида.
У мамлакатнинг ЕИИга аъзо бўлиш тўғрисидаги қарорининг, айниқса Россия Федерациясидаги муҳожирларнинг аҳволини яхшилаш тўғрисидаги қарорининг катта ижтимоий аҳамиятини таъкидлайди.
«Мигрант ишчилар Россияда меҳнат патентларини олиш заруриятидан халос бўладилар ва россиялик ишчилар билан тенг ҳуқуқларга эга бўладилар», дейди Мендкович.
«Ушбу мақола IWPR нинг «Giving Voice, Driving Change — from the Borderland to the Steppes Project» дастури доирасида тайёрланган.»