© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Шамол гули Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қандай таъсир қилади?

Мутахассисларнинг фикрича, Тошкентдаги экологик вазиятининг ёмонлашишига таъсир қилган сабаблардан бири кӯп қаватли уйлар қурилишида шамол гули деб аталмиш қоидага риоя қилинмаганликидир.


Тошкентда қурилиш жадаллиги. Фото: CABAR.asia
Тошкентда қурилиш жадаллиги. Фото: CABAR.asia

Ӯзбекистон пойтахтида иқтисодий тараққиёт ва урбанизация даражаси ошганидан далолат берувчи қурилиш жадаллиги шаҳарнинг меъморий қиёфасининг тез ӯзгариб боришига олиб келмоқда.

Хорижий ва маҳаллий мутахассислар ишлаган пойтахт бош режасининг янгиланган лойҳаси илк бор 2022-йилда намоиш этилган, 2023-йил сентябрида эса Ӯзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган эди.

Мамлакат раҳбари матбуот хизмати хабарига кӯра, пойтахтда 5 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади, улар ҳар йили 20 мингта янги хонадон, 40 дан ортиқ мактаб, болалар боғчаси ва шифохонага муҳтож. Шу омилларни инобатга олган ҳолда 2023-йил июл ойида Президентнинг “Янги Тошкент шаҳрини қуриш чора-тадбирлари тӯғрисида”-ги қарор қабул қилинган бӯлиб, унда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ ва Ӯртачирчиқ туманларида 19,72 минг гектар майдонда турар-жой ва ва инфратузилма объектлари қуриш кӯзда тутилган эди.

Мамлакат президенти эса 2023-йил феврал ойида “эски” Тошкентда янги бинолар қурилишига мораторий эълон қилган эди. Аммо шунга қарамай, шаҳарда янги турар-жой мажмуалари ва савдо бинолари қурилиши давом этмоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кӯра, жорий йилнинг январ ойида Ӯзбекистонда 53 миллион доллардан ортиқ қурилиш ишлари бажарилган бӯлиб, бу 2023-йилнинг шу даврига нисбатан 24,5 фоизга ошган. Бундан ташқари, 2024-йил 1 январ ҳолатига кӯра, мамлакатда қурилиш ташкилотлари сони 34629-тага етди, шундан 7408-таси Тошкент шаҳрида жойлашган.

Қурувчилар шамол оқимларини ҳисобга олмайдилар. Фото: CABAR.asia
Қурувчилар шамол оқимларини ҳисобга олмайдилар. Фото: CABAR.asia

Пойтахт янги бинолар билан бир қаторда нафақат урбанизация муаммоларига, балки ҳавонинг ифлосланиши муаммосига ҳам дуч келди. 2024-йил феврал ойи бошида ифлосланишнинг энг юқори даражаси ӯртача йиллик ҳаво сифати бӯйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган меъёрдан 22 марта ошиб кетди. Март ойининг ӯрталарида ҳаво сифати ҳали ҳам ташвишланмайдиган даражадан паст эди.

Мутахассислар пойтахтдаги ҳаво сифатининг ёмонлашишини бир қанча сабаблар билан боғлашмоқда, улардан бири шамол гулига риоя қилмасликдир. Бу шаҳарда нормал ҳаво айланишига халақит беради.

Шамол гули-метеорология ва иқлимшиносликда узоқ муддатли кузатишлар асосида маълум бир жойда шамол режимини тавсифловчи вектор диаграммаси.

Ӯзбекистон Гидрометеорология иқлим-текшириш институти (ГМИ) аспиранти, иқлимшинос-эксперт Эркин Абдуаҳатовнинг айтишича, шаҳарсозликда шамол йӯналишини ҳисобга олиш ниҳоятда муҳим, чунки қурилиш вақтида шамол гулига риоя қилмаслик ҳаво сифатининг ёмонлашишига олиб келади.

Эркин Абдулаҳатов. Шахсий архивдан олинган сурат
Эркин Абдулаҳатов. Шахсий архивдан олинган сурат

“Тошкентни бежиз “иссиқлик ороли” дейишмайди. Кӯп қаватли бинолар ва инфратузилма шамол ва ҳарорат режимига қишлоқ жойларига қараганда кӯпроқ таъсир қилади. Шамол гулига эътибор бермай, чанг бӯронларидан қутула олмаймиз”-деди у.

Тошкентда кундузи шамол текисликдан тоғларга, кечқурун эса аксинча эсади. Бу, асосан, ҳавонинг ифлосланиши кундузи кечқурунга қараганда камроқ эканлигини тушунтиради. Абдуаҳатовнинг фикрича, шаҳарсозлик ва архитекторлар келажакдаги биноларни мумкин бӯлган зарарли таъсирларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштиришлари  ва шамол ёналишларидан ӯз манфаати учун фойдаланишлари лозим.

“Масалан, Бишкекда ёқилғи сифатида кӯмирдан фаол фойидаланади. Шу тартибда, атмосферада зарарли чиқиндилар кӯпайади. Бироқ бунга қарши курашиш учун экологлар ва депутатлар шамол йӯналиши ва унинг ӯзгариши вақтини ҳисобга олган ҳолда саноат корхоналарининг иш вақтини ӯзгартиришни таклиф қилишди. Бу ҳаво ифлосланишини камайтиришга ёрдам берди”-дейди иқлимшинос.

Бундан ташқари, экспертнинг сӯзларига кӯра, Тошкент шаҳарсозлик мутахассислари шамол гуллари ҳақидаги эскирган маълумотларга таянишда давом этмоқда.

“Биз 70-80 йилларда пойтахт учун яратилган шамол гули схемаси бӯйича қурилишни давом этирмоқдамиз. Ва ҳеч ким шамол гули ӯтган асрга нисбатан ӯз ёналишини тубдан ӯзгартирган деб ӯйламайди. Натижада, кӯп қаватли биноларни кӯрамиз, улар орасида ҳаво айланмайди”-дейди Абдулаҳатов.

Айни пайтда, архитектор Александр Куранов замонавий ишлаб чиқарувчилар бундай тафсилотларни ӯрганишдан манфаатдор эмас деб ҳисоблайди.

Александр Куранов. Фото: CABAR.asia
Александр Куранов. Фото: CABAR.asia

“Биринчидан, бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар ӯз лойҳаларида шамол гулига амал қилмайдилар. Чунки шаҳар ҳокимияти томонидан тегишли назорат йӯқ. Ва улар бу билан қизиқмайдилар. Сифатсиз иш бӯлса, жавобгарлик фақат уй-жойни сотгандан сӯнг, қӯлини ювадиган (жавобгарликдан воз кечадиган) лойҳа пудратчиси зиммасига тушади”-деб ҳисоблайди Куранов.

Пойтахт қуручилардан бири, қарийб 10 йилдан буён қурилиш бизнеси билан шуғулланган  Сӯҳроб Иброҳимов (исми ва фамилияси ӯз илтимосига кӯра ӯзгартирилган) CABAR.asia нашрига берган мусоҳабасида компания раҳбарияти томонидан янги уй қурилиши жараёни, яни объект учун ер участкасини олиш, лойҳалаш, қурилиш ташкилотларни танлаш, қурилишни таъминлаш ва қӯллаб-қувватлашдан объектларни охирги фойдаланувчига сотишгача назорат қилинишини айтди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчи лойҳалашда улар шамол гулини ҳисобга олмаслигини тан олди. Бироқ қурилишни ҳокимлик назорат қилади.

“Албатта, биз синовдан ӯтамиз. Биз лойҳани қурилиш институтларига топширамиз, улар уни тасдиқлайдилар ёки баъзи фикрларни ӯзгартиришни сӯрайдилар. Биз риоя қилишимиз керак бӯлган давлат стандартлари мавжуд. Аммо мен ҳама учун гапира олмайман, чунки мен бу бизнесда бӯлганим учун қоидалар бошқача қӯлланиладиган имтиёзли иштирокчилар борлигини жуда яхши биламан”.

Қолаверса, Иброҳимов таъкидлаганидек, бугунги кунда биноларни қуриш тезлиги бепарволик ва лойҳани тезда якунлаш истиги туфайли эмас, балки янги имкониятлар билан боғлиқ.

“Ҳозир бошқа технология, бошқа сифат ва материаллар мавжуд. Бу бизда 30 йил олдингига қараганда объектларни тезроқ қуриш имконини беради”-дейди Иброҳимов.

Бироқ, меъмор Александ Куранов бу баёнотга қӯшилмайди ва қурилиш технологияларига қатъий риоя қилиш керак, деб ҳисоблайди. Мисол учун, келажакдаги уйнинг қуйилган пойдевори камида бир йил туриши ва жойланиши лозим.

“Қурувчилар бутун архитектура жамоатчилигини шаҳар муаммоларидан четга сурди. Ӯтган қишда содир бӯлган энергия қулашини эслайсизми? Булар шаҳар ва унинг ресурслари тугашининг биринчи оқибатлари. Тасдиқланган бош режасиз қурилишни худди шу суратда давом эттирсак, оқибатлари бундан ҳам ёмонроқ бӯлиши мумкин”-дейди Куранов.

Дунёдаги ҳаво сифатини назорат қилувчи Швейцариянинг IQ Air технология компанияси маълумотларига кӯра, Тошкент сӯнгги йилларда ҳавоси энг ифлосланган 20-та шаҳар қаторидан жой олган.

Тошкентда тутун. Фото: CABAR.asia
Тошкентда тутун. Фото: CABAR.asia

Вазият шу қадар аянчлики, Facebook ижтимоий тармоғининг ӯзбек сегментида тошкентликлар экологик миграция масаласини фаол муҳокама қилишди.Фойдаланувчилар Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ер сотиб олиш ҳақида гапириб, Ӯзбекистондан кӯчиб ӯтиш энг осон бӯлган давлатлар рӯйхати билан бӯлишди.

Айтиш лозимки, мамлакат расмийлари ҳам вазиятдан хавотирда ва вазиятни яхшилаш чораларини кӯрмоқда. Жорий йилнинг январ ойида Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги пойтахтдаги ҳаво сифати ва экологик вазиятни ӯзгартириш бӯйича ӯз таклифларини илгари сурди.

Бир қатор чора-тадбирларда, масалан, АИ-80 бензинини тақиқлаш, мазутдан иссиқлик пунктларида захира ёқилғи сифатида фойдаланиш, шунингдек, 2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча турдаги автомобиллар ҳаракатини тақиқлаш таклиф этилди.

Аммо жорий йилнинг март ойида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев нархлар ошишига йӯл қӯймаслик мақсадида Тошкент шаҳрида уй-жой қуриш учун 60 гектар ажратиш тӯғрисида кӯрсатма берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: