© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Қирғизистон: Диний жамоатлар замонавий технологияларни қандай ўзлаштиришмоқда?

Турли дин вакиллари замонавий технологиялардан оқилона фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Мулоқот воситаларининг ривожланиши янги издошларни топиш, бир-бири билан алоқа қилиш, бошқа эътиқодлар ва динлар ҳақида билиш учун яхши имкониятдир.


Telegram каналимизга обуна бўлинг!


Бишкекдаги мўжазгина насоро протестантлар черковидаги якшанба ибодати тантанали маросим анъанавий равишда мусиқа жўрлигида ибодат қилиш билан бошланади. Яқинда бу ерда янги технологиялар қўлланила бошланди. Махсус сотиб олинган смартфонни интернетга улаб, у орқали оммабоп ижтимоий тармоқлардан бири орқали черковдаги вазият жонли эфирга узатилади. Энди дунёнинг исталган бурчагида истаган киши буни кўриши ва ваъзни тинглаши мумкин.

Дастлаб ушбу восита бирон бир сабабга кўра, черковга кела олмаганлар учун режалаштирилган эди.

«Онлайн мулоқот жуда яхши. Мен ўзим билан телефонимни олиб, бир вақтнинг ўзида ҳам уй ишларини қила оламан, ҳам тинглай оламан ва шу билан бирга керак бўлса черковдаги ваъзни, ибодатни ва у ерда нима бўлишини тўғридан-тўғри кўра оламан. Шахсан, бу мени жуда хурсанд қилади, чунки мен ибодатни тарк этишни хоҳламайман, лекин, у ерга бориш учун ҳар доим ҳам жисмоний имконият бўлавермайди. Демак, бу менга ўхшаганлар учун ажойиб янгилик», – дейди, қувончини яшира олмаган обуначиларнинг  бири Екатерина Борец.

Аркадий Ким. Сурат: CABAR.asia

Улар ўзларининг бевосита намойишларини кенг оммага овоза қилмайдилар. Обуначиларнинг аксари умуман жамоани тарк этишни истамаган ҳорижий сафарга кетганлардан иборат бўлиб, улар интернетдаги транслятция манзилини яхши билишади.

«Биз, умуман олганда, баъзи нарсаларга эътибор қаратмаймиз. Биз одамларни кўп ёки оз бўлиши, яъни миқдорга интилмаймиз. Одамлар биздан маълумот олишни хоҳлаши биз учун жуда муҳим, агар бу унга ёрдам берса, демак бу ҳақиқатда бебаҳодир», – деди, роҳиб, Аркадий Ким.

Унинг сўзларига кўра, бу жуда ҳам қулай ва у ёшлар ижтимоий тармоқлардан оқилона мақсадларда фойдаланишларини истайди, чунки интернетда сиз ҳамма нарсани топишингиз мумкин. Аммо фойдали нарсалардангина фойдаланиш керак.

«Батюшка Love»

Замонавий алоқа воситалари Бишкекдаги рус православ черковига ҳам етиб борди. Янгиликлар, православ тақвими ва диндорлар учун зарур бўлган барча маълумотлар сайтда эълон қилинмоқда.

Виктор Штиркин. Сурат: CABAR.asia

Роҳиблардан бири – деакон Виктор Штиркин видео-блог юритмоқда. Лойиҳа «Батюшка Love» деб номланган ва бунда ижтимоий тармоқлар орқали Қирғизистон ва бошқа мамлакатларнинг диндорлари савол беришлари ва тўғридан-тўғри руҳонийлардан жавоб олишлари мумкин. Савол-жавобли маъруза 40 дақиқа бўлиб, бу вақт давомида камида йигирмата саволга жавоб берилади.

Блогнинг аудиторияси умуман бошқача, – дейди Виктор. Роҳиб маълумотни замонавийроқ яъни оддий халқ тилида тақдим этиши шарт. Инстаграм оламидаги томошабинлар асосан 12 ёшдан 25-30 ёшгача бўлган ёшлардир.

«Лойиҳа ҳақиқатан ҳам жуда ривожланмоқда. Биз 20-30 кишидан бошладик, бугунги кунда бизда 8-9 мингдан ортиқ обуначи бор, бу яхши кўрсатгич», – дея қўшимча қилади Виктор Штиркин.

Сурат: CABAR.asia

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасида ҳам шунга каби ишни йўлга қўйишни режалаштиришмоқда. Интернетдан бу жойда ҳам фаол фойдаланилмоқда. Ушбу босқичда савол-жавоблар мавзуси жуда катта талабга эга. Сайт иймонлиларнинг мурожаатларини қабул қилади ва хизматчилар томонидан кўриб чиқилади ҳамда уларга батафсил жавоблар берилади.

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси,фатво бўлими мутахассиси Бақтияр Токтогази ўғлининг сўзларига кўра, сайт устида иш олиб борилмоқда. Бунинг қулай томони шундаки, одамлар жавобларни интернет орқали олиши ва ҳатто интернет орқали имом ўқиган хутба ва маърузани томоша қилишлари мумкин, аммо бу масжидга умуман келмаса ҳам бўлаверади дегани эмас.

Сурат: CABAR.asia

Профессор, диншунос Қадир Маликов тез-тез видеолавҳаларни ёзишда, Ислом динига бағишланган қисқа маърузаларда ва мунозараларда қатнашиб туради. Бу «Ислом Хауз» каналида амалга оширилади.

«Бизнинг асосий мақсадимиз интернет орқали ёшларга етарлича Ислом ҳақида тушунча беришдир. Яъни, интернет орқали таълим ва тарбия десак тўғрироқ бўлади ва шунинг учун биз аниқ хабар билан қисқа-қисқа видеоларни суратга олишга ҳаракат қиламиз. Бу асосан маънавий ва ахлоқий хабарлардир. Бу қандайдир маънода ёшларни тарбиялайди, ва одамларга ўз фойдасини беради», – дейди илоҳиётшунос, Қадир Маликов.

Қадир Маликовнинг сўзларига кўра, дунёда баъзи ёшларнинг радикаллашиши аниқ маълумотларнинг етишмаслиги, шу жумладан ислом ҳақида тўғри ва тасдиқланган маълумотларнинг йўқлиги туфайли рўй бермоқда.

«Бугунги кураш ёшлар онгини ўзгартиришга қаратилган. Бу ақллар устида олиб борилаётган жангда, биз, афсуски, ниманидир йўқотмоқдамиз ва бойбермоқдамиз. Ҳозир шундай замонки имом содда, тушунарли тилда яъни ёшлар тилида, аниқ-равшан тилда интернетдан оқилона фойдаланиб, ижтимоий тармоқлар орқали етказиши керак бўлган вақт келди. Бундан ташқари, биз масжидларда ҳам маърузаларни тўхтатмай узулуксиз олиб борамиз», – деди у.


Мазкур мақола IWPR ташкилотининг “Марказий Осиёда очиқ диалог орқали барқарорлик” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: