Доктор Женнифер Тёрнер CABAR.asia нашрига берган эксклюзив интервьюсида Хитойда Choke Point ташаббуси, Хитой сув-энергетика муаммосини қандай ҳал қилаётгани ва унинг Марказий Осиёга таъсири ҳақида гапиради.
Доктор Женнифер Тёрнер 23 йил давомида Вильсон марказининг Хитой экологик форуми директори лавозимида ишлаган. У АҚШ-Хитой экологик ҳамкорлиги ва Хитойда иқлим ва бошқарув масалалари соҳасида энг кўп иқтибос келтириладиган эксперт. Марказнинг ” Global Choke Point” мультимедиа ҳисоботи ташаббуси директори сифатида Тёрнер ўз ишида дала тадқиқотларини визуал ҳикоялар билан уйғунлаштиради.
Хитой иқтисодиётини сақлаб қолиш учун тизимли равишда сув ва электр энергияси танқислигини бошдан кечирмоқда. Кўпчилик таъкидлаганидек, Хитойда дунё аҳолисининг 20 фоизи истиқомат қилади, аммо у ерда дунёдаги чучук сув захираларининг атиги 7 фоизи мавжуд. 2010 ва 2020 йиллар орасида сиз Вильсон Марказининг Global Choke Point ташаббусига раҳбарлик қилдингиз. Хитойнинг “қийин масаласи”, яъни сув танқислиги ва энергияга бўлган талаб ўртасидаги рақобат ҳақидаги асосий фактлар ва ривоятларни тўғрисида гапириб бера оласизми?
Ҳикоянинг асосий қисми, албатта, Хитойда кўмир – шоҳ, лекин бу қирол жуда чанқаган. Кўмирнинг катта қисми Хитойнинг шимолида жойлашган бўлиб, у ерга ёғингарчиликнинг атиги 20% тўғри келади. Бундан ташқари, кўмир йирик ғалла сектори билан рақобатлашади. Натижада сизда сув унчалик кўп эмас, кўмир кўп ва озиқ-овқат кўп (ғалла экинлари). Ечимлар топилиши керак эди, лекин Хитойда йирик техник ечимларни жуда яхши кўришади.
Сувни жанубдан шимолга ўтказиш лойиҳаси, фойдаланиладиган сув миқдорини камайтирадиган талабни бошқаришдан фарқли ўлароқ, таъминот томонидаги ечимдир. Хитой энергия самарадорлиги бўйича катта ютуқларга эришди. Сув самарадорлиги нуқтаи назаридан вазият анча мураккаб. Самарали бўлиш учун истеъмолчилар ва компаниялар тўғри рағбатларни яратишлари керак.
1980, 1990, 2000 йилларда Хитой иқтисодий ислоҳотларни амалга ошираётган бир пайтда, жадал ривожланиш биринчи ўринда эди. Ҳар қандай нархда энергия ва шаҳарларни ривожлантириш, кейин эса тартибга солиш керак эди. Муаммо шундаки, Хитой шаҳарлари 1980 йиллардан бошлаб оммавий равишда кенгайиб бормоқда. Хитойликлар ривожланишни кута бошлади. Ҳукумат иқтисодиётни ривожлантиришга устувор аҳамият берди. 2012-2013 йилларда Пекинда юзага келган ва ер юзасигача босиб кетган улкан қурум ҳақида эшитганмидингиз? Одамлар касал бўлишарди. Фуқароларнинг норози эди, чунки ҳаво сифати жуда ёмон эди. Хитойда ҳаво сифати стандартлари жуда паст эди. Одамлар норозилик билдиришарди.
2014 йилда ҳукумат ҳаво ифлосланишига қарши уруш эълон қилиш керак деган қарорга келди. Бунинг бир қисми тоза энергия, қайта тикланадиган манбалар, кўмирни шарқий қирғоқдан кўчиришни тарғиб қилмоқда, бироқ бу муаммони тўлиқ ҳал қилмайди. Улар кўмирни ичкарида (Шинжон) ёқиб, кейин электр линиялари орқали электр энергиясини тарқатади, шунинг учун Хитойнинг ички қисмида “қирғоққа” қараганда кўпроқ ифлосланиш мавжуд.
Сиз саволимга қисман жавоб бердингиз, аммо барибир… Хитой сув-энергетика муаммосини қандай ҳал қилмоқда? Мамлакат қандай чораларни кўряпти, қандай сиёсатни юритяпти?
Мен журналистлар билан ишладим, улар менга яхши ҳикоя қилиш кучини ўргатишди. Биз нафақат Хитой ҳақида ҳикоя қилдик, балки АҚШда, Ҳиндистонда, кейин эса Хитойда хитойлик сиёсатчиларга ёрдам бериш учун Choke Point ҳақида суҳбатлашдик, ишбилармонлар чет элликларнинг “сизлар ёмон” дегани ҳақида эмас, балки бу умумий муаммо экани ҳақида. Сув хўжалиги вазирлиги бу борада назоратни бошлади.
Менинг энг яхши кўрган мисолим, дўстим Ма Цзюн томонидан бошқариладиган IPE номли Хитой нодавлат нотижорат ташкилоти. Уларнинг нодавлат ташкилоти ўз фаолиятини тахминан 15 йил олдин бошлаган. Улар очиқ ҳукумат маълумотларидан фойдаланган ҳолда ифлосланишнинг онлайн хариталарини яратишни бошлади. Улар ҳар бир завод томонидан яратилган ифлосланиш даражасини кўришингиз мумкин бўлган ажойиб хариталарни яратди. Бу кўплаб халқаро компанияларни ҳайратда қолдирди, чунки улар тўсатдан уларнинг таъминот занжири ҳақиқатан ҳам “ифлос” эканлигини кўришди. Ушбу ННТ вакиллари халқаро компанияларга ташриф буюриб, етказиб бериш занжирида сув ва ҳавони тозалаш зарурлиги ҳақида гапира бошлашди.
Choke Point орқали ушбу ташкилот Хитойдаги еттита йирик кўмир заводи томонидан (кўмир компаниялари) сув ифлосланиши хавфи кўриб чиқилган тадқиқотни ўтказди. Улар, Гринпис ва бошқа ННТлар компанияларнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари ҳақида кўпроқ шаффофликни яратишга ҳаракат қилишди. Хитойда нодавлат ташкилоти сифатида ташаббусни илгари суриш ёки ҳукуматга босим ўтказиш қийин, бироқ баъзи компаниялар сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишни бошлади. Шимолий Хитойда сув танқислиги сабабли, баъзи пўлат ва бошқа оғир саноат корхоналарининг ўзлари сувдан самаралироқ фойдалана бошлади. Ҳеч қандай қоидалар йўқ эди, аммо Хитой ифлосланиш ва атроф-муҳитнинг бузилишига қарши курашишда компанияларга қўйиладиган талабларни кучайтира бошлади.
Давлат ҳамма нарсани назорат қила олмайди. Улар рағбатлантиришни яратиш устида ишлашди. “Сиз СО2 чиқиндиларини қисқартиряпсизми, демак сиз сувни СО2 ташланишлари миллий савдоси дастури сингари ҳимоя қиляпсиз”. Ҳозир бу фақат энергетика соҳаси. Улар жуда кўп ишларни қилишяпти. Шундай қилиб, ННТлар, тадқиқот сектори ва давлат сиёсати мавжуд. Аммо ўқувчиларни қизиқтирган нарса – ҳукуматни бу борада ҳаракатга ундаган жамоатчиликнинг катта босими бўлди. Чай Цзин томонидан “Гумбаз остида” деб номланган TED чиқиши бўлди. Бу ифлосланиш гумбази остидаги Хитой ҳақида эди. Унинг нутқи Хитойда вирусга айланиб, ҳаво нима учун бунчалик ифлослангани ҳақида аччиқ ҳақиқатни ошкор қилди. Шунингдек, унда ифлосланиш одамларни ўлдираётгани ва болаларга таҳдид солаётгани ҳақида яхши мултфильм ҳам бор эди. У Хитой оммавий ахборот воситалари томонидан тарғиб қилинди ва унинг нутқи барча платформаларда нашр этилди. Бу ҳукумат томонидан маъқулланган трансляция эмасди. Бу 2013-2014 йилларда бўлди. Хитойда жуда кўп одамлар “биз ўзимизни ўлдиряпмиз” деб тушунишди. Хитой давлат оммавий ахборот воситалари ҳатто итоаткор ҳам бўлмади – улар уни трансляция қилишди, бир неча ҳафта ўтгач эса, Коммунистик партия унинг тақиқланганини эълон қилди. У ҳозир қаердадир Америка Қўшма Штатларида. Айтмоқчиманки, Коммунистик партия жамоатчилик фикрига таъсирчан. Жараёнга ҳатто журналистлар ҳам аралашди. Хитойда яшил журналистика борлиги шубҳасиз.
Маълумки, Хитой Шинжонидан Қозоғистонга иккита йирик дарё оқиб ўтади: ёки жанубда мамлакатдаги энг катта кўл – Балхашни тўлдириб туради; Иртиш Қозоғистоннинг шимолий саноат марказидан оқиб ўтади, сўнгра Сибирга кетади. Қозоғистон Хитой билан сув тақдимотини қандай муҳокама қилиши мумкин?
Бу ҳақиқатан ҳам қийин савол. Мен Марказий Осиёда янгиман, лекин кўпроқ ўрганиш учун келдим, чунки мен сувга жуда қизиқаман. Қозоғистон ёки Марказий Осиёда “Choke Point”ни очишга, журналистлар билан репортажлар учун шартнома тузишга умид қиламан.
Агар сиз Хитойга қарасангиз, улар ўзларининг трансчегаравий дарёлари (Меконг) билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда. Тибет сув минораси мавжуд. Ушбу йирик дарёларнинг аксарияти Тибетдан бошланади. Хитой Меконгда тўғонлар қурди. Улар гидроэнергетикани кам углеродли, қайта тикланадиган энергия деб ҳисоблайди: “Бизга бу энергия керак”.
Улар Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан Меконг тўғони бўйича мулоқотни яхши олиб боришмаяпти. Мен шу ҳақида билмоқчиман. Кўп йиллар аввал Хитой Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан чегара шартномаси тузганини биламан. Менимча, Пекин ҳамма нарсани бошқармаслигини ёдда тутишимиз керак. Ҳамма нарса ҳам марказий ҳукумат томонидан назорат қилинмайди. Бу маҳаллий ҳокимият органлари ҳам бўлиши мумкин. Ғарбий Хитой жуда камбағал ва улар ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун ҳар қандай ресурслардан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда, сув эса ресурс. Биз биламизки, Шимолий Хитойнинг иқлими жуда қуруқ. Уларда Тарим сув ҳавзаси бор, у Қозоғистонга оқиб ўтмайди. Жаҳон банки Шинжонда ишлаган, уларда Тарим сув ҳавзасини комплекс бошқариш модели мавжуд.
Хитой провинциялари сувни барқарор бошқариши мумкин, аммо менимча, маҳаллий ҳукуматлар ҳам сув ҳақида қайғурмаслик учун рағбатга эга бўлиши мумкин.
Ҳатто Хитойда ҳам, тартибга солиш яхшиланмагунича, вилоятлар ифлосланишнинг сувга тушиши ва қуйи оқимга тушишига аҳамият бермаяпти, чунки бу уларнинг муаммоси эмас. Хитойнинг иқтисодий мўъжизаси Пекин ҳокимиятни марказлаштирмасдан уни маҳаллий ҳокимиятларга бергани учун содир бўлди. Дэн Сяопин “тез бойиб кетинглар” деганди, улар буни қилишди.
Келгусида маҳаллий ҳукуматлар учун қандай рағбатлантиришлар ҳақиқатдан ҳам ишлаётганини кўриш қизиқ бўлади. Келинг, Марказий Осиё ҳақида бироз гапирайлик. Маълумки, иқлим ўзгариши Марказий Осиёдаги сув, энергия ва ер тизимларига аллақачон таъсир кўрсатмоқда. Марказий Осиё минтақасида исиш глобал ўртача кўрсаткичдан тезроқ содир бўлмоқда. Дарёларнинг юқори оқимидаги музликлар аллақачон исиш туфайли музларнинг йўқолишини тезлаштирган. Хитой тажрибасини ҳисобга олсак, минтақадаги бу муаммони ҳал қилишда Хитойнинг ўзи Марказий Осиё учун модель бўла оладими?
Хитой сўнгги 8 йил ичида тоза энергияга айнан шундай ўтди. Уларнинг ривожланиш модели уларни бой қилди, бироқ одамларни касал қилди, улар ифлосланишдан бўғилди, бу боришда Хитой барқарор бўла олмаслигини англади.
Қизиқ факт: Си Цзиньпин ҳокимият тепасига 2014 йилда, кучли қурум йилларидан бирида келди ва айнан у ифлосланишга қарши уруш эълон қилди. У мамлакатни тоза ва яшил сақлаш учун жуда кўп сиёсий сармоя киритди. 2014 йилда у АҚШ билан иқлим бўйича келишувни имзолади. Унинг сиёсий позицияси асосан Хитойнинг тоза ва барқарор бўлишини таъминлашга қаратилган. Ушбу юқори технологиялар бўйича жаҳон кучига айланиш учун тоза энергия ҳам жуда муҳим. Барча қуёш панеллари Хитойда ишлаб чиқарилмоқда. Хитой учун кўкаламзорлаштириш ҳам ақлли иқтисодий стратегия бўлиб, улар ҳозирда ушбу тоза энергия технологияларини ишлаб чиқишда АҚШ ва Европа билан рақобатлашмоқда.
Хитой қуёш бозорини эгаллаб олди, улар электр транспорт воситалари билан ҳам шундай қилмоқчи. Бу ҳам иқтисодий сабаблар, ҳам Си Цзиньпиннинг сиёсий омон қолиши учун қилинган. Айтганимдек, бир партияли авторитар давлат бўлгани учун бу жамоатчилик фикри муҳим эмас деганимас.
Сиз қайта тикланадиган энергия манбалари ва яшил технологияларни тилга олдингиз. Бу йўналишда Хитой билан ҳамкорлик қилишнинг қандай йўллари Марказий Осиё учун мос бўлиши мумкин?
Хитой тоза энергия технологияларини ривожлантирар экан, ҳатто тезюрар поездлар ҳам энергия тежамкор бўлиб қолди. Аммо улар бошқа мамлакатларга сармоя киритганда, мезбон давлатнинг манфаатлари катта аҳамиятга эга.
“Бир макон, бир йўл” ташаббусининг дастлабки йилларида камбағал давлатлар арзон бўлгани учун кўмирга муҳтож бўлган бўлса, энди Хитой гўёки кўмирда ишлайдиган электр станцияларини қурмасликгини айтмоқда. Қозоғистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари Хитой билан хорижий сармоя масаласида иш олиб бораётгани учун улар ўзлари хоҳлаган сармояни сўрашлари керак. Хитой уларни таъминлай олади, аммо бу вақтни талаб этади. Хитой Ички Мўғулистонда кўплаб шамол ва қуёш заводларини қуришни бошлаганида, бу биз кераксиз шамол ва кераксиз қуёш деб атайдиган нарса эди. Улар ушбу фермер хўжаликларини қуриш учун саноатни рағбатлантирди, лекин ҳали электр тармоқларини қурмади. Уларнинг анча иш қилишди, ҳозир кўпчилик фермер хўжаликлари электр тармоғига уланган.
Иқлим билан боғлиқ муаммоларни ўрганаётган Марказий Осиё давлатларининг ҳукуматлари, илмий жамоатчилик, фуқаролик жамиятига қандай тавсиялар берган бўлардингиз?
Ҳар бир мамлакат сув, энергетика ва озиқ-овқат соҳасида у ёки бу инқирозга дуч келмоқда. Сиз ҳали бу инқирозга етмаган бўлишингиз мумкин, лекин у яқинлашмоқда. Иқлим ўзгармоқда. Айтишим мумкинки, Марказий Осиёнинг иқтисодий ривожланиши, урбанизация, шаҳарларнинг кенгайиши, ҳукуматнинг саноатни ривожлантириш ва иқтисодий тараққиёт орқали турмуш даражасини оширишга қаратилган ҳаракатлари энергияни талаб қилади. Сиз қазиб олинадиган ёқилғи энергия таъминотига жуда боғлиқсиз ва қайта тикланадиган энергия соҳасида, энергия самарадорлиги соҳасида унчалик ривожланмагансиз.
Босилиши керак бўлган биринчи қадамлардан бири сиёсатчилар ва фаоллар томонидан сув ва энергия ўртасидаги муносабатларга кенгроқ нуқтаи назардан қарашдир. Бу ердаги тақдимотларим давомида мен асосан сув ва энергия изларини яхшироқ бошқариш ҳақида гапирдим. Аммо агар сиз сувни сарфласангиз, сувни тежаш, уни яхшироқ бошқариш (озгина ёки ҳеч қандай харажатсиз) учун оддий нарсаларни қилишингиз мумкин. Ресторанга бориб кўрганмисиз, қўлларингизни ювганмисиз , сув жуда иссиқ тўғрими? Агар бу содир бўлса, демак, сув ҳаддан ташқари қизиб кетган, яъни электр энергияси сарфланмоқда.
Сув ва энергия ўртасидаги ўзаро таъсирни тушунишни кенгайтириш – бу яхши бошланиш. Лойиҳам доирасида содир бўлаётган ишларнинг кенг обзори ўтказилди. Ўшандан бери баъзи нодавлат ташкилотлар, тадқиқотчилар ва журналистлар Хитойдаги тўсиқларнинг бутун манзарасини чизиш учун репортажлар олиб боришди, шундан кейин ҳукумат ўз ҳаракатларини белгилаши мумкин.