© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Ўзбекистон пахта теримида мажбурий меҳнатдан воз кеча олдими?

Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) мониторинги маълумотларига кўра, жорий йилда пахта йиғим-теримига жалб қилинган Ўзбекистоннинг деярли барча фуқаролари ихтиёрий равишда далаларга чиққанлар ва мамлакат мажбурий меҳнатни йўқ қилиш бўйича барча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширган. Аммо мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари эълон қилган хулосалар расмий маълумотларга ўта зид.


English На русском
Ўтган ўн йилликларда Ўзбекистон етиштирилаётган пахта хомашёсини деярли чоракка қисқартириб, йилига уч миллион тоннадан зиёд пахта ишлаб чиқара бошлади. Бугунги кунда мамлакат пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича дунёда олтинчи, пахта экспорти бўйича эса тўртинчи ўринни эгаллайди.
Ҳукумат бир неча бор пахта толасини қайта ишлаш, шунингдек сабзавот, дуккакли экинлар, ем-хашак экинлари, интенсив боғ ва узумзорлар етиштириш салоҳиятини ошириб, давлатни пахта боғлиқлигидан озод қилиш ниятларини бир неча бор билдирган.
Ноябрь ойининг охирида давлат раҳбари келгуси уч йил ичида давлатдан пахтадан бутунлай олиб ташлашни ва уни манфаатдор гуруҳларнинг қўлларига топширишни ният қилганини эълон қилди. Унинг фикрига кўра, бу маҳаллий ҳокимият томонидан одамларни пахта теримига мажбурий жалб қилишни тўхтатади.

Доғ тушган обрў

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда мажбурий меҳнат қўлланилган ҳолда пахта йиғилмоқда. Каримов бошчилигида миллионлаб одамлар далага пахта теримига ҳайдалган. Ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, давлат ходимлари. Улар ичида катталар ва болалар ҳам бўлган.

Фото: theguardian.com

Теримчилар орасида болалар улуши фақат халқаро ҳамжамият томонидан Ўзбекистон ҳукуматига қаратилган босим туфайли камайиб борди. Бироқ, бу юк катталар зиммасига кўчди. Турли манбаларга кўра, Каримов даврида далаларда теримда қатнашганлар сони беш миллионга етган, мажбурий меҳнат эса давлат сиёсатининг бир қисми бўлган.
Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейинги вазият кескин ўзгаргани йўқ. Шу билан бирга, ҳукуматдагилар мамлакатда мажбурий меҳнат борлигини очиқ тан олишгани ва уни бутунлай йўқ қилиш ниятларини эълон қилишгани ҳам олдинга қўйилган катта бир қадам эди.
Бу йил илк маротаба талабалар пахта теримига жалб этилмади ва қўлда терилган “оқ олтин“нинг бир килограмм нархи 1000 сўмга кўтарилди. Баъзи вилоятларда қўшимча тўловлар ҳам киритилди. Қўшимча даромад олиш имконияти ўз навбатида одамларнинг кўпчилигини ўз хоҳишларига кўра пахта майдонларига боришларига сабаб бўлди.
Бироқ, амалга оширилган чоралар етарли эмаслиги кўриниб турибди. Одамлар ҳанузгача далаларга мажбуран олиб кетилмоқда. Бу эса ҳукуматнинг мажбурий меҳнатни йўқ қилиш режалари фақатгина популистик шиорлар бўлиб қолишини ва пахта теримида кенг миқёсли ер ислоҳотини ўтказмасдан режани амалга ошириб бўлмаслигини кўрсатади.

Фото: nuz.uz

Шикоятлар давом этаверди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ХМТ билан ҳамкорликда ўтказилган фаол ахборот ташвиқотидан кейин ҳам, пахта терими вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар шикоятлари сони ортаверди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишонч телефони ва ишонч-каналига 1949 та мурожаат келиб тушди. Касаба уюшмалари федерацияси томонидан 557та мурожаат кўриб чиқилди ва қайта ишланди. Қонунбузарликлар учун 169 нафар мансабдор шахс ва маҳаллий маъмурият раҳбарлари ишдан бўшатилди, лавозимларидан пасайтирилди ёки жаримага тортилди.
Бу йил биринчи маротаба маҳаллий фаоллар билан мониторинг соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Нодирбек Ёқубовнинг сўзларига кўра, бу жуда фойдали ва керакли ҳамкорлик, чунки шу йўл билан муаммони самарали ҳал этиш мумкин.
“Ҳамкорликдан олдин бизда мажбурий меҳнатга тегишли бўлган 45 та иш бор эди. Бу йил уларнинг сони ошди. Буларнинг барчаси инсон ҳуқуқлари фаоллари, фаол фуқаролар, оммавий ахборот воситалари ва Интернетни бевосита кузатиб бориш орқали эришилган натижалардир “, – деб таъкидлади вазир ўринбосари.

“Тизимнинг ўзгариши вақт талаб этади”

Халқаро экспертлар мажбурий меҳнатни бартараф этишда эришилган ютуқларни қайд этдилар. 21 ноябрда ХМТ мутахассислари пахта терими давомида 2018 йилда теримчиларнинг 93% ихтиёрий равишда иштирок этганини қайд этдилар. Ўтган йили бу рақам 87%ни ташкил қилган эди.
Кузатувчилар пахта йиғим-теримига талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини мунтазам жалб этилмаганларини айтиб ўтишди. Ҳисоботда қайд этилишича, терилган бир килограмм пахта нархининг ошиши ички миграцияни рағбатлантирди: ўз ҳудудида йиғимни тугатганларидан сўнг, кўплаб пахта терувчи гуруҳлар бошқа жойларда пахта теришни давом эттирдилар.
Шу билан бирга, мутахассислар мажбурий пахта теримига оид ишлар ҳали ҳам давом этаётганини инкор этишмади. ХМТнинг “Учинчи томон мониторинги” лойиҳаси бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструпнинг айтишича, бу йил мажбурий меҳнат бир нечта ҳолатларда қайд этилган ва тизимли тарзда қўлланилмаган.
“Тизимни ўзгартириш вақт талаб этади. Муҳими, мамлакатда сиёсий ирода бор. Лекин биз реалист бўлишимиз керак. Бу оддий муаммо эмас, одамларнинг фикрлаши ўзгариши керак, қишлоқ хўжалиги ҳам ўз навбатда модернизация талаб этади“, – дейди эксперт.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўзгаришларни кузатмаяптилар

Шу билан бирга, 2018 йилги пахта терими мониторингида иштирок этган ва ушбу масалада Меҳнат Вазирлиги билан ҳамкорлик қилган Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари вазиятни бошқача баҳоладилар.
Журналистларга берган интервьюсида таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳлари бир вилоятдан бошқа вилоятга кўпчиликнинг ҳаракатланганига кўп маротаба гувоҳ бўлган. Унинг сўзларига кўра, ҳокимиятдагилар пахта терувчиларни бир вилоятдан иккинчи вилоятга поезд ва автобусларда кўчиришган. Елена Урлаева ҳақиқий кўнгиллиларни фақат бир марта кўрганини айтди. Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячиларининг кўпчилиги пахта теримчиларининг бу йил яхши пул топишганини инкор этмади.

Фото: kommersant.uz

Ўтган йилларда бўлгани каби, мажбурий меҳнат амалиётининг мунтазам ва кенг тарқалганлигини, Лондон университетининг Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти доценти Алишер Илҳомов ҳам қайд этди. Унинг сўзларига кўра, ХМТ ҳисоботида акс этган мажбурий меҳнат тўғрисидаги Ўзбекистондаги вазиятнинг бу тарзда акс этиши инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, экспертлар ва академиклар учун катта ташвиш уйғотмоқда.
“Пахта секторида, фермерлар ва маҳаллий ҳокимият органлари учун мажбурий бўлган буйруқ-назорат тизими ҳали ҳам сақланиб қолинган. Вилоятлар ва вилоятлар ҳокимликлари пахта етказиб бериш бўйича режалаштирилган вазифаларни амалга ошириш учун шахсан жавобгар бўлмоқда. Ва бу тизим муқаррар равишда катта ҳажмдаги мажбурий меҳнатни жалб қилиш зарурлигини сақлаб қолади. ХМТнинг “изланишлари“ Ўзбекистонда пахта соҳасининг ушбу сиёсий иқтисодни тўлиқ эътибордан четда қолдирмоқда “, – дейди Илҳомов.
Мавзуга кўра: Ўзбек пахтасини бойкот қилиш тугамади

Қарама-қаршиликлар сабаби

Баъзи экспертларнинг фикрича, Ўзбекистонда пахта кампаниясига берилган баҳоларда вужудга келаётган келишмовчиликларнинг бир нечта сабаблари бўлиши мумкин. Уларнинг бири мониторинг методологияси. Унинг нозикликлари ҳақида авваллари ХМТ билан ҳамкорлик қилган, Cotton Campaign ​мутахассиси Андрей Мрост журналистларга берган интервьюсида гапириб берди.
Унинг фикрига кўра, ХМТнинг мониторингидаги асосий стратегик хато – бу мониторинг фокусини давлат тизими даражасидаги болалар ва мажбурий меҳнатнинг оддий болалар ва мажбурий меҳнатга алмаштирилгани.
“ХМТ кузатувчилари, бошиданоқ давлат мажбурий меҳнатни йўқ қилишни истаётганини ва бунда давлатга ёрдам бериш кераклигини таъкидлаган ҳолда, Ўзбекистон бўйлаб минглаб километрларни босиб даладаги, ҳукумат қўрқувга солган, болаларни қидиришди ва уларни пахта теримига ким жўнатганини аниқламоқчи бўлишди”, – дейди эксперт.

Алишер Илҳомов. Фото: Facebook

ХМТ ўз хулосаларини жалб қилинган консултантлар томонидан олиб борилган сўров натижаларидан ҳосил қилади. Алишер Илҳомовнинг сўзларига кўра, авторитар давлатда сиёсий жиҳатдан оғриқли мавзулар бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг ҳаққонийлиги даргумон.
“Тадқиқотчи маълумотларни борича ўрганиб чиқса ва ўз ишини ҳаққоний бажарса ҳам, унинг изланишидаги сўров натижалари сўровчиларнинг сиёсатга ёки давлат сиёсати билан боғлиқ масалаларга бўлган жавобларининг, турли сабабларга кўра, кутилганлиги туфайли ҳақиқатни акс эттирмайди. Мажбурий меҳнат эса сиёсий жиҳатдан ўта нозик бўлган мавзулардан биридир“, – дейди у.
Халқаро ташкилотлар мониторинги давомида ҳар йили далага мажбурлаб теримчиларни ҳайдаган мансабдор шахслар олдида, теримчилардан улар ўз ихтиёрларига кўра ёки мажбурий тарзда пахта теримига борганликлари ҳақида савол берилади. Ишларини йўқотишдан қўрқиб, улар, албатта, ихтиёрий равишда деб жавоб беришади. 
Илҳомовнинг фикрича, Ўзбекистон шароитида сифатли тадқиқот услубини қўллаш янада самаралироқ бўлиши мумкин: тадқиқот учун танланган гуруҳлар орасида интерактив чуқур интервьюлар. Ўшанда натижалар ҳам бошқача бўлар эди.

Ҳамма ўз мақсадига эришди

Мутахассислар ХМТ Котибиятининг Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш истагини рад этмайди. Ушбу яқинлашув стратегияси пахта теримини кузатишда бундай қарама-қаршиликлар юзага келганини яна бир сабаби бўлиши мумкин.
“Ўзбекистонда ваколатхона очиш ва Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик ва мулоқот ўрнатиш имконига эга бўлиш учун ХМТ Котибияти мамлакатдаги вазиятни баҳолашда бир муросага келиш кераклигини англаб етди“, – дейди Илҳомов.
ХМТ миссиясининг бу масала бўйича ҳисоботида эксперт халқаро стандартларга жавоб берадиган илмий жиҳатдан объектив ва ҳалол тадқиқотлар эмас, балки дипломатик акция сифатида қараш кераклигини айтиб ўтади.
Халқаро ташкилотларнинг ҳаракатини, эксперт Андрей Мрост, асосан, Ўзбекистон ҳукумати, ХМТ ва Жаҳон банки иштирокидаги келишув деб ҳисоблайди, чунки Жаҳон банки ХМТ лойиҳаси Учинчи томон мониторинги ҳисоботининг буюртмачиси. Ўз интервьюсида у тўғридан-тўғри қизиқишлар тўқнашувини кўрсатмоқда. Унинг фикрига кўра, Жаҳон банки Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар бунинг асосий сабаби. Ўзбекистон болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишини тан олиш билан баъзи муаммолар пайдо бўлиши мумкин эди.
ХМТнинг ижобий хулосалари Ўзбекистон учун фойдали. Давлат халқаро изоляциядан чиқиб, пахта ва тўқимачилик жаҳон бозорларини очишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, Алишер Илҳомовнинг фикрича, мамлакат тўлиқ нархни тўлашга, яъни қишлоқ хўжалиги секторини ислоҳ қилиш учун ҳали тайёр эмас.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ўйин майдонига айланди, у ерда келишилган ўйинлар якунланди ва ўйинни бой берганлар ҳали аниқланмади. Ҳар бир жамоа ўз совринини қўлга киритди ва барча иштирокчилар натижадан мамнун бўлишди. Фақат, томошабинлар бундан мустасно. Улар адолатли ўйин ва ҳалол ютуқларни кутишган эди.


Мазкур материал «Giving Voice, Driving Change — from the Borderland to the Steppes Project» лойиҳаси доирасида, Норвегия ташқи ишлар вазирлигининг молиявий ёрдами асосида тайёрланди. Мақолада билдирилган фикрлар редакциянинг ёки донорнинг позициясини акс эттирмайди.