© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Ўзбек пахтасини бойкот қилиш тугамади

Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) пахта йиғим миссиясининг натижалари инсон ҳуқуқлари фаоллари ва журналистлар томонидан қайд этилган ва хабар қилинган кўплаб мажбурий меҳнат ҳолатлари кузатилган воқеликка зиддир.


На русском English

Алишер Илҳомов. Фото: Facebook

Бу йил, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ, “Озодлик“ радиоси, мамлакатдаги кўплаб журналистлар ва оддий гувоҳлар хабарларига таяниб, пахта компаниясини деярли ҳар куни ёритиб келди. Ушбу манбаларнинг деярли барчаси бу мавсумда мажбурий меҳнат амалиёти мунтазам ва кенг тарқалганлигига далил бўлди. Биргина яхши ўзгариш – бу талабалар пахта теримига бириктирилмагани эди.

Мавзуга кўра: Ўзбекистонда пахта бўйича мажбурий меҳнатдан воз кеча олдими?

ХМТ маълумотларига кўра, пахта секторида ҳали ҳам марказлаштирилган маъмурий тизим мавжуд бўлиб, юқорида қайд этилган квоталар фермерлар ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бажарилиши мажбурий.

Туман ва вилоятлар ҳокимлари пахта етказиб бериш бўйича режалаштирилган вазифаларни амалга ошириш учун шахсан жавобгар бўлиб қолишмоқда. Албатта, бу тизим муқаррар равишда катта ҳажмдаги мажбурий меҳнатни жалб қилиш зарурлигини сақлаб қолади. Ўзбекистонда пахта секторида иқтисодиётда ушбу сиёсатни қўлланилишини ХМТнинг “изланишлари” тўлиқ эътибордан четда қолдирмоқда.

Бундан ташқари, ХМТ миссиясининг мониторинг методологиясини ўзини анча вақт танқид қилиш мумкин. Ольствер университети профессори Кристиан Ласслетт, Евроосиёнинг собиқ ХМТ минтақавий директори Элайн Фулц ва меҳнат ҳуқуқлари бўйича мутахассис Андрей Морс аллақачон ушбу мавзу бўйича фикр билдириб ўтишган.

ХМТ ўз хулосаларини шу ишга жалб қилинган консултантлар томонидан олиб борилган сўров натижалари асосида чиқаради. Лекин менинг фикримча, репрессив режим ҳос бўлган авторитар давлатда, давлат томонидан бошқарилувчи оммавий ахборот воситалари каналлари орқали фуқароларни ҳар куни “керакли” маълумот етказилишини инобатга олсак, сиёсий ва оғриқли мавзуларда миқдорий изланишлар олиб бориш жуда муаммоли масала. Тадқиқотчи маълумотларни борича ўрганиб чиқса ва ўз ишини ҳаққоний бажарса ҳам, унинг изланишидаги сўров натижалари сўровчиларнинг сиёсатга ёки давлат сиёсати билан боғлиқ масалаларга бўлган жавобларининг, турли сабабларга кўра, кутилганлиги туфайли ҳақиқатни акс эттирмайди. Мажбурий меҳнат эса сиёсий жиҳатдан ўта нозик бўлган мавзулардан биридир.

Фото: kommersant.uz

Ўзимиз ўтказган, ҳалоллик билан олиб борилган изланишларимизда, биз “Ўзбекистон қайси йўналишда ҳаракат қиляпти, бу тўғри йўлми ёки нотўғри“ деган саволларимизга олган жавобларимизда, жуда ёрқин  суратларга дуч келганмиз. Аммо, мен жавобларнинг ижтимоий жиҳатдан кутилган жавоблар эканлигига шубҳа қилмайман, чунки қатнашувчиларда ҳақиқатни айтиш қўрқуви бўлган.

Миқдорий усуллар маркетинг тадқиқотларида ва сиёсий нейтрал мавзуларда қўлланилиши мумкин. Бироқ, ҳукумат пахта терувчиларга ҳар хил турдаги “керакли“ маълумотни беришни талаб қилса, уларни қатъий огоҳлантирадиган бўлса, мажбурий меҳнат масалалари бўйича сўров ўтказилганда, тадқиқот натижаларига камида эҳтиёткорона муносабатда бўлиш лозим. Бундай ҳолатларда, аввало, бу натижаларни бошқа кузатувчилар, масалан, фаоллар ва журналистлар томонидан олиб борилган маълумотлар билан таққослаш керак ва агар қарама-қаршиликлар мавжуд бўлса, қўшимча текширувни амалга ошириш керак ёки бундай ноқулайликлар ҳақида оқилона тушунтириш бериш лозим.

ХМТ миссиясининг методологиясидаги бу каби жузъий хатолар, изланиш натижаларини инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистларнинг ҳисоботларига зид бўлганлиги ягона сабаб эмас. Яна бир сабаби, ХМТ Котибиятининг Ўзбекистон билан яқинлашиш учун ўрнатилган тегишли стратегиясидир.

Муроса ва имтиёзлар

Тошкентда ваколатхона очиш ва Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик ва мулоқот ўрнатишга имкон яратиш мақсадида, ХМТ Котибияти мамлакатдаги вазиятни баҳолашда бир муросага келиш зарурлигини аниқлади. Ташкилот Ўзбекистонга берган юксак баҳо, ҳамкорликни давом эттириш ва яқинлашиш учун Ўзбекистонга берилган кредит эди. Шундай қилиб, ХМТ миссиясининг ҳисоботига академик жиҳатдан халқаро стандартларга жавоб берадиган объектив ва ҳалол тадқиқот сифатида эмас, балки дипломатик акция сифатида қараш керак.

Мен Ўзбекистон ҳукумати томонидан оддийгина “пора бериш” эҳтимолини ҳам эътиборсиз қолдирмаган бўлардим, ушбу амалиёт ҳукумат томонидан олдин ҳам қўлланилиб келинган.

Америка Қўшма Штатларида Каримовнинг ва ҳозир Мирзиёев режими фойдасига ишлаб келаётган бундай лобби мисоллари кўп. Лекин, мен бундай ҳолларда бу каби меркантил манфаатларнинг аҳамияти йўқ деб ўйламайман. Сабаблар сиёсий характерга эга бўлиши мумкин, бу Ғарбда “pro-engagement politics“ деб номланади. Бундай ёндашувда имтиёз ва хушомад қилиш ўзига хос амалиёт сифатида қабул қилинади.

Ўзаро манфаат

Биринчидан, ХМТнинг натижалари, хусусан, маҳаллий пахта ва тўқимачилик учун изоляция қилиш ва жаҳон бозорларини кашф этишга интилаётган Ўзбекистон ҳукумати учун фойдали, аммо ҳукумат бу учун тўлиқ нархни тўлашга, яъни қишлоқ хўжалиги секторини ислоҳ қилишга, тайёр эмас.

ХМТ котибияти бундай хулосалар бериш орқали ташкилотт учун мамлакатда фаолият олиб бориш ва Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқотни таъминлайди. ХМТ учун бу меҳнат стандартларини илгари суриш шу пайтгача қийин бўлган мамлакатлар рўйхатидаги яна бир давлатни ўз рўйхатига қўшиш имкониятидир. Ахир ХМТ Ўзбекистондаги вакили олдин ҳам фаолият олиб борган, бироқ юқорида эслаб ўтилган Москва ваколатхонасининг собиқ директори Элайн Фулц Ўзбекистондаги болалар меҳнати тизимини танқид қилганидан кейин ҳукумат бу вакилни мамлакатдан ҳайдаб чиқарган. Ҳозирда ХМТ мамлакатда ўз ўрнини қайта тиклашга уринмоқда ва мажбурий меҳнат билан боғлиқ келишувга тайёр.

Фото: uzex.uz

Ўзбекистондан пахта сотиб олишни ёки тўқимачилик маҳсулотларини сотиб олишни истаган, аммо илгари ижтимоий ва маънавий сабабларга кўра буни амалга оширолмаган корхоналар ҳам бу жараёнда ўз ютуқларига эга бўлишади. Эндиликда улар ўзбек пахтасини бойкот қилишдан воз кечишлари мумкин. Бойкот хавфи туфайли Каримов ҳукумати пахта экспортини Осиё мамлакатларига қайтарди, аммо бу Ўзбекистон учун кам даромад келтирар эди. Ғарб тўқимачилик бозорларига кириш учун ҳам Ўзбекистон ҳукумати ХМТ билан ҳамкорлик қила бошлади.

Менинг фикримча, Ўзбекистон ҳукумати ўзбек пахтаси бойкотини тугаган деб ҳисоблаётган бўлса, хато қилади. Агар Ўзбекистон пахта секторини ислоҳ қилмаса ва давлат томонидан бошқариладиган мажбурий меҳнат амалиётини тўхтатмаса, бойкот ва унга мурожаат қилиш ғояси янги куч билан қайта тикланиши мумкин.


“Фикр“ бўлимида чоп этилган материаллар муаллифларнинг шахсий фикри ҳисобланади.