© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Марказий Осиёда атом энергетикаси: Ӯзбекистон учун ижобий ва салбий томонлари

Ӯзбекистонда атом электр станцияси (АЭС) қурилиши  ушбу лойҳада жиддий хавфларни кӯраётган эксперт ва олимлар ӯртасида қизғин муҳокама ва хавотирларга сабаб бӯлмоқда.


Интернетдан иллюстратив сурат
Интернетдан иллюстратив сурат

Россия билан бир қатор келишувлардан сӯнг бошланган Ӯзбекистонда атом электр станцияси қурилиши бундай лойҳаларни амалга ошириш тажрибасида эга бӯлмаган давлатнинг энергетика сиёсатидаги янги босқичдир.

Электр энергиясига талаб ортиб бораётган бир шароитда лойҳа минтақанинг энергетик ландшафтини сезиларли даражада ӯзгартириши мумкин бӯлган замонавий технологиялар ва ресурслардан фойдаланишни назарда тутади.

Бироқ, атом электр станциялари бир қатор муаммолар ва хавфлар туфайли ташвиш уйғотмоқда.

Қурилиш бошланиши

2024-йил кузида Ӯзбекистонда атом электр станцияси қурилиши бошланди. У Ӯзбекистон ва Қозоғистон чегарсида, Жиззах вилоятидаги Айдар-Арнасой кӯллар тизимидаги Тузкон кӯлидан унча узоқ бӯлмаган жойда қурилмоқда.

2017-йил 29-декабр куни Россия ва Ӯзбекистон ӯртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тӯғрисидаги битим имзоланган эди. 2018-йил 7 сентябрда мамлакатлар Ӯзбекистонда атом электр станциясини қурилиш бӯйича янги келишувга эришдилар ва ӯша йилнинг 19-октябрида икки давлат президентлари лойҳани расмий равишда бошлаб юборишди.

2024-йил 27-май куни Россия президенти Владимир Путиннинг Ӯзбекистонга ташрифи чоғида RITM-200N кичик модули реакторларини (SMR) қуриш бӯйича ҳамкорликни кенгайтириш бӯйича янги келишув имзоланган эди. Уларни қуриш бӯйича шартнома “Атомқурилишэкспорт” АЖ ва Ӯзбекистон “АЭС қурилиши дирексияси” давлат унитар корхонаси ӯртасида тузилган.

Айни пайтда, Ӯзбекистонда кичик атом электр станциясини (АЭС) қурилиши жадал давом этмоқда. Ҳозир “Атомқурилишэкспорт” (Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси таркибига кирувчи) билан 300 МГт қувватга эга атом электр станциясини қуриш бӯйича шартнома имзоланган. Лойҳа ҳар бири 55 МГт қувватга эга олтита реакторни ӯз ичига олади.

    • Экологик тадқиқотлар (метеорологик, гидрологик ва сейсмологик таҳлиллар) олиб борилмоқда.    .
    • Хизмат кӯрсатувчи ходимлар учун навбатчилик лагерини яратиш бӯйича ишлар бошлаб юборилган бӯлиб, у энг қизғин даврда 10 минг кишини сиғдира олади.
    • Станциясини лойҳалаш ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолашни яратиш бӯйича ишланмалар фаол давом этмоқда.
    • 2024-йил охиригача асосий объектлар, жумладан, устохоналар ва цехлар қурилишини бошлаб, шунингдек, 2026-йил бошида кутилаётган қурилишни бошлаш учун рухсатномалар олиш соҳасида лойҳа ҳужжатларини тӯлдириш режалаштирилган.

Лойҳада халқаро компаниялар фаол иштирок этмоқда. Хитой фирмалари трубиналар ва генераторлар етказиб бериш, шунингдек, совутиш учун қуруқ совутиш минораларидан фойдаланиш технологияларини муҳокама қилмоқда. Шунингдек, Венгрия ва Европанинг бошқа компаниялари  билан ёрдамчи ускуналар етказиб бериш бӯйича музокаралар олиб борилмоқда.Ӯзбекистон ҳукумати вакилларининг маълум қилишича,  ҳар йили Россия Миллий тадқиқот ядро университетининг МИФИ Тошкент филиалида 100 га яқин мутахассис таҳсил олади, шунингдек, 500 нафар мутахассисни икки йиллик малака ошириш учун Россияга юбориш режалаштирилган. Бундан ташқари, атом электр станцияси ҳудудида ӯқув маркази ташкил этиш режалаштирилган.

Энергетика вазири Жӯрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, Ӯзбекистон кичик атом электр станциясилари билан чекланиб қолмайди. 2030 йилга бориб мамлакат энергетика балансида каттароқ улушга эга бӯлган йирик атом электр станциясини қуриш режалаштирилган. Кичик реакторлар қайта тикланадиган энергия манбаларининг ишлашини барқарорлаштириш, шу орқали  кӯмир ва газга қарамликни камайтириш учун ишлатилади, бу 2050 йилгача углерод нейтраллигига эришиш йӯлидаги муҳим қадамдир.

Лойҳа Хитойнинг кичик модулли реакторларидан фойдаланишни ҳам фаол кӯриб чиқмоқда, бу эса сейсмик фаол ҳудудларда  станцияларни жойлаштириш ва улардан фойдаланишда қӯшимча мослашувчанликни таъминлайди.

Ҳукумат аъзоларининг фикрича, кичик атом электр станциясини қуриш лойҳаси Ӯзбекистоннинг энергия балансини диверсификация қилиш ва экологик тоза энергия манбаларига ӯтиш бӯйича стратегик дастурнинг бир қисмидир.

Хатарлар ва муаммолар: мутахассислар, олимлар ва экологларнинг фикрлари

Шу билан бирга, экспертлар, олимлар ва экологлар бир қатор экологик, ижтимоий ва тарихий омиллардан хавотирда, улар ядровий хавфсизлик масалаларида шаффофлик ва назоратнинг йӯқлиги билан боғлиқ хавотирлар билан тӯлдирилади.

Минтақанинг сейсмик хавфлилиги

Ӯзбекистон сейсмик фаол минтақада жойлашгани атом иншоотлари хавфсизлигини шубҳа остига қӯяди. Замонавий технологиялар мавжудлигига қарамай, фуқароларнинг яшаши ва экотизимига қӯшимча хавф туғдирадиган юзага келиши мумкин бӯлган зилзилалардан мутлақ ҳимоя қилиш кафолати йӯқ.

Минтақанинг сейсмик фаоллигини ҳисобга оладиган бӯлсак, атом электр станциясида фавқулодда вазият юзага келиши эҳтимоли жиддий хавф туғдиради.  Вилоятда, жумладан, яқинда Фарғона ва Жиззах вилоятларида содир бӯлган зилзилалар тарихи маҳалий аҳолида бундай шароитда атом электр станцияларининг тӯлиқ хавфсизлигига шубҳа уйғотмоқда. Ҳар қандай кучли зилзила  станция инфратузилмасига зарар етказиши ва ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, қурилиш лойҳаси минтақадаги сейсмик фаолликни батафсил ӯрганиш билан қӯллаб-қувватланиши ва кучайтирилган хавфсизлик чораларини ҳисобга олиши керак, бу эса катта қӯшимча харажатларни талаб қилади.

Ахборот ва шаффофликнинг етишмаслиги

Кӯплаб маҳаллий фаоллар лойҳа, унинг хавфсизлиги  ва экологияси ҳақида батафсил маълумот йӯқлигидан шикоят қилмоқда. Етарлича жамоатчилик муҳокамасининг йӯқлиги ва қарорлар қабул қилишда шаффофликнинг йӯқлиги ишончсизликни кучайтиради ва юзага келиши мумкин бӯлган хавф-хатарлар ҳақида миш-мишларни келтириб чиқаради.

Радиацион хавфсизлик соҳасида тизимли ӯзгаришлар зарур

Радиацион хавфсизлик соҳасидаги мутахассислардан бири Иля Быстрицкий BN-350 реактор фаолиятини тӯхтатиш, ионлаштирувчи нурланишнинг ампулали манбаларини ишлаб чиқариш, шунингдек, 20 дан ортиқ радиациявий аварияларни бартараф этишда иштирок этган. Ӯзбекистон радиациявий хавфсизлик соҳасида тизимли ӯзгаришларга муҳтож, деб ҳисоблайди. Бу нафақат аҳоли ҳимоясини оширади, балки мамлакатда атом энергетикасини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.

Иля Быстрицкий. Шахсий архивдан олинган сурат.
Иля Быстрицкий. Шахсий архивдан олинган сурат.

“Атом электр станцияси (АЭС) қурилиши тегишли чоралар кӯрилган тақдирда аҳоли учун радиациявий хавф туғдирмаслиги керак. Шу билан бирга, нурланиш касаллигини самарали ташхислаш  ва даволашга қодир малакали тиббий хизматни яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай хизматни тайёрлаш на фақат АЭС шароитида, балки Ӯзбекистонда радиоактив манбалардан фойдаланадиган мавжуд корхоналар учун ҳам долзарбдир”, – деди у.

Быстрицкийнинг фикрича, атом электр станциялари қурилиши етакчи жаҳон компаниялари иштирокида ва МАГАТЭ кӯмакида халқаро консорсиум назорати остида амалга оширилиши керак. Радиациявий хавфсизлик соҳасидаги қонунчиликни комплекс ислоҳ қилиш зарур, бу Ӯзбекистонда ҳам, хорижда ҳам техник мутахассислар тайёрлаш учун янги таълим дастурларини очишни ӯз ичига олади.

Олим Ӯзбекистонда радиациявий хавфсизликни такомиллаштириш, жумладан, дозиметрик асбобларни калибрлаш бӯйича метроголик хизматни яратиш ва ходимларнинг малакасини ошириш бӯйича чора-тадбирлар аллақачон амалга амалга оширилганини қайд этади.  Бироқ, бу соҳадаги қонунчилик заифлигича қолмоқда ва қайта кӯриб чиқишни талаб қилади. Бюрократия ва аниқ тартибга солувчи талабларнинг йӯқлиги радиациявий хавфсизликни самарали бошқаришга тӯсқинлик қилади.

“Идеал назорат тизими норматив-ҳуқуқий базани тӯлиқ қайта кӯриб чиқиш ва уни халқаро стандартларга мослаштиришни талаб қилади. Радиоактив моддаларни олиб кириш учун рухсатномалар олиш жараёнини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, жараённи мураккаблаштирадиган такрорий рухсатномалар эмас, балки контейнерлар ва жиҳозларни сертификатлаш бӯйича аниқ талаблар қӯйилиши керак”, – деди у.

Жиддий муаммолардан бири радиоактив чиқиндиларни сақлаш ва утилизация қилишдир

Ӯзбекистон радиоактив чиқиндиларни (РAЧ) бошқаришда жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Бугунги кунда ҳар хил турдаги радиоактив чиқиндиларни қайта ишлашга қодир ихтисослашган компаниялар мавжуд эмас. Бу масала ҳукумат эътиборини талаб қилади.

“Атом электр станциясида ишлатиладиган барча ёқилғи ишлаб чиқариш заводига олиб ӯтишини таъкидлаш муҳим, бу рухсатсиз сақлаш хавфини камайтиради”, – деди Иля Быстрицкий.

Светлана Могилюк. Шахсий архивдан олинган сурат
Светлана Могилюк. Шахсий архивдан олинган сурат

Қозоғистон “Экофорум” уюшмаси раиси, экотизимлар ва сув ресурсларини бошқариш бӯйича эксперт, Фуқаролик жамияти иқлим тармоғи раиси Светлана Могилюк ҳам Ӯзбекистон ҳукумати бу муаммони яқин келажакда тӯлиқ ҳал қила олишига шубҳа қилмоқда.

“Ҳукумат атом электр станциялари минимал чиқинди ишлаб чиқаришига, кам ёқилғи ва кам сув сарфланишига кафолат беради. Бироқ, атом электр станцияси ишлашни тӯхтатганда, у бутунлай радиоактив чиқиндилар манбаига айланади, чунки унинг барча тузилмалари ифлосланади. Биз Германия ва Қӯшма Штатлардаги мисолларни кӯришимиз мумкин, бу ерда ядро станциялари ёпилаётган ҳудудлар ёмонлашмоқда, чунки фойдаланишдан чиқариш жараёни катта молиявий харажатларни талаб қилади”, – деди у.

Экологик хавфлар ва трансчегаравий оқибатлар

Атом энергияси  кам углеродли  энергия манбаи бӯлса-да, экологик таҳдидлар сақланиб қолмоқда. Ӯзбекистонда  иқлими ва сув ресурсларини ҳисобга олган ҳолда, атом электр станцияларининг экотизимлар ва сув таъминотига узоқ муддатли таъсири, айниқса, реакторларни совутиш заруратидан хавотирда.

Атом электр станцияларини қуриш, шунингдек, инсон саломатлиги ва табиат учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган аварияларда атроф-муҳитнинг ифлосланиши хавфини ҳам ӯз ичига олади.

Қозоғистонлик экспертлар ӯз мамлакатларида АЭС қурилиши билан боғлиқ ҳолда ҳам, Ӯзбекистонда ҳам ӯз давлати билан чегарага яқин жойлашгани сабабли АЭС қурилишидан жиддий хавотир билдиришмоқда.

АЭС Қозоғистон чегарасидан бор-йӯғи 40 километр узоқликда жойлашганлиги сабабли, авариянинг ҳар қандай салбий оқибатлари нафақат Ӯзбекистон аҳолиси, балки Қозоғистоннинг Чимкент, Туркистон каби йирик шаҳарларига ҳам таъсир қилади.

Қозоғистоннинг ӯзида ҳам шу йилнинг октябр ойида бӯлиб ӯтган референдумда, расмий маълумотларга кӯра, 71 фоиздан кӯпроқи атом электр станцияси қурилишини ёқлаган бӯлса-да, бунга қарши чиққанлар ҳам сони кӯп.

Дунёда авариялар сони ортиб бораётгани сабабли АЭС-ларнинг атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига салбий таъсири асосий ташвишдир.

Экологлар Орол ҳавзасининг заиф экотизимларига қӯшимча стресс ҳақида гапирмоқдалар ва станция яқинида яшовчи одамлар радиоактив материалларнинг сизиб чиқиши Сирдарё ва Шардара сув омбори каби трансчегаравий сув ресурсларининг ифлосланишига олиб келиши ва ба ҳудудда яшовчи одамларнинг саломатлигига жиддий оқибатларга боис бӯлишидан қӯрқишади.

Айман Тлеулесова, сув ресурслари соҳасида салоҳиятни ошириш бӯйича Марказий Осиё минтақавий тармоғи миллий координатори ушбу мавзуга бағишланган мақолаларидан бирида лойҳа Қозоғистонга салбий таъсир кӯрсатиши мумкинлигини айтди, чунки АЭС-ни совутиш учун Тузкон кӯлига сув оқимини кӯпайтиришни талаб қилади.

Унинг фикрича, Орол денгизига қуйиладиган Сирдарёдан ҳам сув олиш ҳажмини ошириши мумкин. Бу эса Қозоғистоннинг Туркистон ва Қизилӯрда вилоятлари деҳқонларини экинларни суғориш учун зарур сувсиз қолдириши мумкин, натижада ҳозирданоқ долзарб муаммо ҳисобланади.

“Иқлим ӯзгармоқда ва биз аллақачон сувнинг паст айланишларини кӯрмоқдамиз. Агар Сирдарё қуриб қолса,нафақат Орол денгизи, балки Қозоғистоннинг  икки вилояти ҳам зарар кӯради. Қурилиши режалаштирилган Тузкон кӯли сувсиз, шӯр ва қуриб бораётгани кучли атом электр станцияси реакторларини совутиш учун етарли эмас”, – деди Тлеулесова.

Ҳозирги иқлим ӯзгаришларини ҳисобга олсак, сув омборларини тартибга солиш ва тӯлдириш билан боғлиқ муаммолар келажакда фақат ёмонлашиши мумкин, дейди экспертлар.

Қозоғистон, Ӯзбекистон ва Қирғизистон ӯртасида сув тақсимоти билан боғлиқ муаммолар тобора долзарб бӯлиб бормоқда ва атом электр станциясининг мавжудлиги қишлоқ хӯжалиги ва энергетика ӯртасидаги манфаатлар тӯқнашувини янада кучайтиради, дея таъкидлайди Айман Тлеулесова.

Булат Есекин. Шахсий архивдан олинган сурат.
Булат Есекин. Шахсий архивдан олинган сурат.

Тлеулесованинг ташвишини атроф-муҳит сиёсати, иқлим ва сув ресурслари бӯйича халқаро эксперт Булат Есекин тасдиқлайди, унинг айтишича, Ердаги ӯртача йиллик ҳароратнинг ошиши шароитида Марказий Осиё иқлим ӯзгаришларига энг кӯп заифдир, чунки жаҳон океанига чиқиш имкониятига эга эмас.

“АЭС”-нинг ишлаши сув олиш ва иссиқлик энергиясини чиқариш билан бирга келади, бу Орол денгизи экотизимларининг деградациясини кучайтириши мумкин”, – деди Есекин.

Унинг фикрича, Жиззах вилоятидаги Тузкон кӯли ҳам Қозоғистондаги Балхаш кӯли учун тавсия этилган махсус ҳимоя ва компенсация механизмларига муҳтож.

“Масалан, сув экотизимларини тиклаш, ӯрмонларни қайта тиклаш ва бошқалар Балхаш кӯлида АЭС қуриш режалари муносабати билан Балхаш кӯли бӯйича махсус қонун таклиф қилинганидек”, – деди у.

Геосиёсий хавфлар

Мутахассислар АЭС қурилишининг мумкин бӯлган сиёсий оқибатларини, жумладан, технология ва хорижий ҳамкорлардан ёқилғи таъминотига боғлиқлигини таъкидламоқда. Ядро ёқилғисини етказиб бериш бӯйича узоқ муддатлари шартномалар мамлакатга ташқи таъсир ва сиёсий босимни кучайтириши мумкин, бу эса унинг энергетик мустақиллиги ва хавфсизлигига таъсир қилиши эҳтимоли бор.

Ӯзбекистонда АЭС қурилиши Россия ва Хитойнинг лойҳадаги иштироки билан боғлиқ бӯлиши мумкин бӯлган сиёсий хавф-хатарларга бой. Россия асосий пудратчилардан бири бӯлиб, атом станцияларини қуриш  ва ядро ёқилғиси етказиб беришда ӯз ёрдамини таклиф қилмоқда. Бироқ, ядровий иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланиш каби муҳим жиҳатларда Россияга қарамлик Россиядаги сиёсий вазият ӯзгарган, санкциялар ёки геосиёсий кескинлик юзага келган тақдирда Ӯзбекистон учун хавф туғдириши мумкин.

Ӯзбекистон атом электр станцияси лойҳаси Россиянинг “Росатом” компанияси иштирокида амалга оширилиши режалаштирилганлиги сабабли, бу АЭСнинг ишончлилиги ва барқарорлиги, минтақани энергия билан таъминлаш ва инфратузилмани санкциялар контекстида таъминлаш ва бошқа мумкин бӯлган қийинчиликлар саволларни туғдирмоқда. Россия ҳам АЭСдан сиёсий мақсадларда фойдаланиши ва қарамликни ошириши мумкин, деб ҳисоблайди Есекин.

Бутунжаҳон ядро саноати ҳисоботида (WNISR) 2024 йилга кӯра, “Росатом” бутун дунё бӯйлаб қурилаётган  59 та энергоблокдан 26 тасини етказиб берувчи етакчи реактор ишлаб чиқарувчи  ва экспортчиси бӯлиб қолмоқда. Мижозларга Бангладеш, Хитой, Миср ва Туркия киради.

Бундан ташқари, Хитой атом электр станциялари учун эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчилардан бири сифатида жаҳон энергетика бозорига ошиб бораётган таъсири билан боғлиқ сиёсий хавфларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Ӯзбекистон Хитой билан сиёсий ёки иқтисодий келишмовчиликлар ядровий иншоотлар учун асосий компонентлар ёки технологиялар етказиб беришга таъсир қиладиган вазиятга тушиб қолиши мумкин.Халқаро рақобат ва глобал иқтисодий инқирозлар шароитида бундай қарамликлар лойҳанинг барқарорлиги ва хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.

“Мумкин бӯлган хавфларни ҳисобга олиш муҳим. Ядро энергетикаси лойҳалари ҳамкор мамлакатларнинг “қаттиқ қарамлигига” олиб келиши мумкин, айниқса, уларнинг энергия балансидаги улуши сезиларли бӯлиб қолса. Ядро энергетикаси билан боғлиқ ноёб хавфсизлик хатарлари ҳам ташвиш уйғотади”, – деди Булат Есекин.

Ядро энергиясининг беқарорлиги

Кичик модулли станциялар нисбатан янги ечим бӯлиб, улар ҳақида ҳали ҳам маълумот кам, шунинг учун аниқ хулосалар чиқариш, жумладан, сув истеъмоли ҳажми бӯйича ҳали ҳам қийин, дейди Светлана Могилюк.

“Кӯп кичик станциялар мавжуд бӯлган қайта тикланадиган энергияда энергия таъминотини мувозанатлаш осонроқ бӯлади, бу эса уни янада фойдали қилади”, деди у.

Аммо, умуман олганда, радиация билан боғлиқ хавфлар сақланиб қолмоқда. Хусусан, тритийнинг сув ҳавзаларига тушиш эҳтимолини диққат билан ӯрганиш лозим, деб ҳисоблайди эксперт.

“АЭС томонидан ишлаб чиқарилган кӯплаб изотопларни қӯлга киритиш мумкин бӯлса-да, тритий ҳали ҳам атроф-муҳитда қолади, чунки уни ушлаб бӯлмайди. Бу тирик организмлар учун катта хавф туғдиради, чунки унинг киритилиши мутациялар ва бошқа зарарларга олиб келиши мумкин”, – деди эксперт аёл.

Фаол АЭС яқинида олиб борилган тадқиқотлар сувда, тупроқда ва озиқ-овқатда тритий миқдори юқори эканлигини кӯрсатади. Бундан ташқари, тадқиқотларга кӯра, АЭС яқинида яшовчи болалар орасида лейкемия ва бошқа саратон касалликлари сезиларли даражада юқори, деди Светлана Могилюк.

Бундан ташқари, унинг фикрича, АЭС барқарор энергия манбаси эмас. Масалан, дунёдаги замонавийларидан бири бӯлган Белоруссиядаги АЭС 2022 йилда тӯлиқ эмас,балки ярим куч билан ишлаган.

“Бунинг сабаблари турлича, аммо бу ядро энергиясининг беқарорлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, вақти-вақти билан ёқилғини қайта юклаш учун технологик тӯхташлар талаб қилади, бу эса станция ишида мажбурий паузаларни келтириб чиқаради ва энергия етишмаслигини бирор нарса билан қоплаш керак”, деди у.

Шу сабали, тӯлиқ узликсиз ишлаш ҳақидаги баёнот ҳар қандай турдаги АЭСга ҳам тааллуқли эмас. Айниқса, ВВЭР типдаги реакторларни (сув билан совутилган қувватли реактор) қайта ишга тушириш учун технологик ӯчиришлар нуқтаи назаридан, қайд этади у.

“Атом станцияси бӯйича халқаро агентлик таъкидлаганидек, кичик модулли реакторларга асосланган электр станцияларида ёнилғини камроқ тӯлдириш мумкин: ҳар 3-7 йилда, анъанавий станцияларда эса ҳар 1-2 йилда талаб қилинади”, деди Светлана Могилюк.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, АЭС қуриш учун Ӯзбекистондани Тузкон кӯли каби заиф жой танланиши ғалати туюлади.

“Тузкон кӯли аллақачон сезиларли антропоген ӯзгаришларга учраган ва ҳозирда беқарор тартибга солиш тизимига эга бӯлган сунъий  сув омборига айланган”, – деди у.

Иш жойлари

Мутахассиснинг фикрича, атом энергетикаси кӯплаб қӯшимча иш ӯринлари яратиши ҳақидаги даъволар ҳам унча тӯғри эмас.

Унинг фикрича, Ӯзбекистоннинг иссиқ иқлими ҳисобга олинса, қуёш энергиясини фаол жорий этиш натижасида кӯпроқ иш ӯринлари пайдо бӯлади.

“Бу энг кӯп меҳнат талаб қиладиган тармоқлардан бири бӯлиб, ҳар бир қувват бирлигига (1 мегаватт) тахминан 5 минг иш ӯрни беради. Атом энергетикаси эса 1 МГв учун атиги 1 минг иш ӯрни ҳосил қилади. Қолаверса, атом электр станцияларидаги бу ишлар жуда юқори малака талаб қилади”, – дея таъкидлайди у.

Гарчи ҳозирда кадрлар тайёрланаётган ва университетларда малака оширилаётган бӯлса-да, бу аҳолининг жуда кичик қисми ва бу Ӯзбекистоннинг Жиззах вилояти аҳолисига ваъда қилинган иш билан таъминланмайди, деди Светлана Могилюк.

“Аҳолига уларнинг ҳудудида АЭС қурилиши аҳоли бандлигини таъминлаши айтилмоқда. Лекин, менимча, энг яхши ҳолатда улар электр станцияси ишчиларига хизмат қиладиган ҳудудда ишлайди. Масалан, Шевченко АЭС ишлаганда ҳам шундай бӯлган”, – дейди у.

Бундан ташқари, ҳар қандай давлатда АЭСда ишлаш, ҳатто қурилиш вақтида ҳам, юқори малака талаб қилади ва бу иш, айниқса, атом энергетикасини ривожлантиришнинг дастлабки босқичида, асосан, бошқа мамлакатлардан таклиф этилган мутахассислар томонидан амалга оширилади. Қайта тикланадиган энергия манбалари (RES) технологиялари иш ӯринларини янада қулайроқ малакага эга бӯлишини таъминлайди. Маҳалий аҳоли учун қайта тикланадиган энергия технологиялари бӯйича малака олиш осонроқ ва тезроқ.

Иқтисодий хавфлар

АЭСни яратиш катта капитал қӯйилмаларни, шунингдек, станцияни ишлатиш, техник хизмат кӯрсатиш ва зарарсизлантириш учун узоқ муддатли молиявий харажатларни талаб қилади. АЭСни зарарсизлантириш учун қурилиш қийматининг 10-15 фоизини ташкил этадиган катта маблағ талаб қилиши мумкин, бу эса Ӯзбекистон АЭСда миллиардлаб долларга етиши мумкин.

Агар бутун жараённи-уран қазиб олишдан тортиб, атом электр станциясининг ёпилишигача бӯлган жараённи ҳисобга олсак, бу солиқ тӯловчиларни ҳам, бизнесни ҳам оғирлаштирадиган ӯта қиймат корхонага айланади, дейди Светлана Могилюк.

“Биз, экологлар билан мулоқот қилган қозоқ бизнеси вакиллари ӯз ҳисоб-китобларини натижалари билан ӯртоқлашдилар: уларнинг моделлари кӯра, атом энергиясидан фойдаланиш  ишлаб чиқариш таннархини норентабел даражада кӯтаради, бу эса уни бозорда рақобатбардошлига салбий таъсир кӯрсатади”, деди у.

Унинг фикрича, натижада атом энергияси иқтисодиётга жиддий зарба бериши мумкин, биринчидан, атом электр станциялари қурилишига катта сармоя киритишни талаб қилади, иккинчидан, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини пасайтиради.

«Меним фикримча, Ўзбекистон учун, вазият ўхшаш бўлади — юқори харажатлар солиқ тўловчиларга ва ҳам тадбиркорларга тушади,» дейди Светлана Могилюк.

Жаҳон бозорларининг беқарорлиги, валюта курсларнинг ӯзгариши ва технологик қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда,  атом электр станцияларини қуриш нархи сезиларли даражада ошади.

Ўзбекистон табиий ресурслар мавжудлиги ва иқтисодий ривожланишга интилишига қарамай, бундай йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий ресурслар тақчиллигига дуч келиши мумкин. Атом электр станциясини иш режимида сақлаш харажатлари ва аварияларни бартараф этиш бӯйича эҳтимолий харажатлар мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Инсон омили ва лойиҳага ишонч

Бундай лойиҳаларда бошқарув, назорат ва мониторингнинг етарли эмаслиги тузатиб бўлмайдиган зарарга олиб келадиган бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин. Сардоба сув омборининг техник назоратга эътиборсизлиги туфайли юзага келиши, бу ташвишларни кучайтиради, деб ҳисоблайди қозоғистонлик экспертлар.

Ахборот ва шаффофликнинг етишмаслиги 

Кўплаб маҳаллий фаоллар лойиҳа, унинг хавфсизлиги ва экологияси ҳақида батафсил маълумот йўқлигидан шикоят қилмоқдалар. Мутахассислар Ўзбекистоннинг халқаро конвенсиялар, жумладан трансчегаравий сув оқимлари тўғрисидаги Конвенция (Хелсинки Конвенсияси) бўйича талаб ва мажбуриятлари бузилганлигини қайд этади. Жамоатчилик билан етарлича муҳокаманинг йўқлиги ва қарор қабул қилишда шаффофликнинг йўқлиги ҳам ишончсизликни кучайтиради ва юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида миш-мишларни келтириб чиқаради.

Ўзбекистонда атом электр стансияларини қуриш лойиҳаси энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган қадам бӯлса-да, бироқ уни амалга оширишда бир қатор жиддий хавфлар мавжуд бўлиб, бу эса эҳтиёткорлик ва танқидий ёндашувни талаб қилади, дейди экспертлар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: