© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Чӯлни ӯрмонга айлантириш: Отабек Нуритдинов ва унинг яшил Ӯзбекистон учун кураши

Ӯзбекистоннинг қӯрғоқчил зонасида ишқибоз Отабек Нуритдинов ӯрмон экиши ҳақида ҳикоя.


Бу қурғоқчил теппаликларда ӯрмонлар ӯсади. Фото: CABAR.asia
Бу қурғоқчил теппаликларда ӯрмонлар ӯсади. Фото: CABAR.asia

41 ёшли Отабек Нуритдинов Андижон вилоятидаги чӯл қирларини ӯрмонга айлантиришни орзу қилади.

У CABAR.asia нашрига берган интервюсида эришган ютуқлари, шунингдек, орзуларини рӯёбга чиқаришда қандай қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида гапиради.

Бу мисли кӯрилмаган ташаббус, чунки бу минтақанинг иссиқ ва қурғоқчил иқлимида дарахт ӯстириш шунчалик қийинки, унинг кӯплаб ватандошлари ушбу лойҳанинг муваффақиятига ҳали ҳам шубҳа қилишади.

Аммо Нуритдиновнинг ӯзи ҳам экологиянинг ёмонлашаётгани, суғориш суви етишмаслиги туфайли бир пайтлар унумдор ерлар чӯлга айланиб бораётганига бефарқ қарай олмаслигини айтди.

Отабек Нуритдинов шубҳали одамларга қулоқ солишни эмас, ҳар қандай қийинчиликга қарамай  ҳаракат қилишни афзал кӯради. 2022-йилда Ӯзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридан 440 км жанубий-шарқда жойлашган Андижон вилояти Асака тумани Соҳибкор массиви Эргашобод маҳалласидаги 220 гектар чӯл адирларини қӯлга киришга муваффақ бӯлди ва ӯзининг орзуси амалга ошира бошлади.

Отабек Нуритдинов иш пайтида. Фото: CABAR.asia
Отабек Нуритдинов иш пайтида. Фото: CABAR.asia

“Бу ерларни кӯрган одам бундай жойда ӯрмон яратиш мумкин эмас, деб ӯйлайди. Одамлар ҳали ҳам бунга иш бермайдиган фантастик идея сифатида қарашади. Аммо экологиямиз йилдан-йилга ёмонлашиб бораётганини хотиржам кузата олмайман. Бугун юртдошларимиз табиат қӯйнига чиқиб, ҳордиқ чиқаришни жуда хоҳлашади. Ёшлигимизда қандай қор ёғарди! Қор бӯрони бор эди, биз чанада учишдан чарчамасдик. Бугун-чи? Ҳозирги авлодлар қор кӯрмай улғайиб  бормоқда десак муболаға бӯлмайди. Фарзандларига қорни кӯрсатиш имконига эга бӯлган ота-оналар уларни узоққа, тоғларга олиб кетишади… Аммо табиатнинг ҳақиқий саҳналари, айниқса қор бӯлмаса, аллақачон “афсонавий” бӯлиб бормоқда”, – дейди у.

Давлат ёрдами лозим

Отабек танлаган ерлар ер хӯжалиги органларининг давлат маълумотлар базасига киритилмаган. Чунки одатда  фақат экин майдонлари ҳисобга олинади. Бу ерлар ҳам ӯрмон хӯжалиги ерлари қаторига кирмаган. Дарҳақиқат, бу теппаликлар иссиқ қуёшдан қурилган чӯлдир.

“Биз боғдорчилик учун эмас, ӯрмон хӯжалиги учун ер олмоқчи эдик, бироқ ҳудудимиздаги ҳеч қандай меъёрий ҳужжатда ӯрмон хӯжалиги сотилади деган тушунча йӯқ. Сиз ӯзингиз бу ерда дарахт эколмайсиз. Ҳужжатларни олдиндан тайёрлаш керак эди. Тошкентдаги бир қанча ташкилотлар билан боғландик. Улар рози бӯлишди ва бу ер аслида қуруқ адирлар даласи эканлигига гувоҳ бӯлишди”, деди у.

Отабек ӯрмонга айланишни орзу қилган ер. Фото: CABAR.asia
Отабек ӯрмонга айланишни орзу қилган ер. Фото: CABAR.asia

Отабек ҳужжатлани тайёрлашга киришгач, туман ҳокимлиги ер участкаларини олиш тартиби фақат аукцион савдоси орқали амалга оширилишини айтди. Нуритдинов сотиб олмоқчи бӯлган теппалик маълумотлар базасига киритилиб, аукцион савдосига қӯйилган, шундан сӯнг у уни сотиб олган.

Аммо бу ерда янги муаммо пайдо бӯлди, чунки илгари ишлов берилмаган ва қишлоқ хӯжалигига яроқсиз бӯлган ерлар аукцион савдосида сотиб олингандан сӯнг автоматик равишда балансга қӯшилади ва ҳужжатларга кӯра, тӯғридан-тӯғри солиққа  тортиладиган экин майдонларига айланади. Шундай қилиб, ӯрмончилик учун мӯлжалланган майдонлар боғдорчиликка айлантирилди. Ҳозир онаси Матлуба Қурбонова барча қоғоз ишлари билан шуғулланади, Отабекнинг ӯзи эса кӯпроқ теппаликдаги ерларида ишлайди. Яна бир ёрдамчиси унинг рафиқаси Нилуфар.

“Ӯрмон хӯжалиги яратмоқчи бӯлган 220 гектар ерларимиз беш йилга солиқдан озод қилинган. Энди шу беш йил тугагач, нима қилишимиз ҳақида ӯйлаймиз. Молиявий қийинчиликга дуч келсак, ернинг маълум қисмини олиб, қолганини давлатга қайтаришимиз лозим бӯлса керак”, – дейди Отабек.

Унинг фикрича, олий қонун чиқарувчи органлар мутасаддилари  бу борада чуқур ӯйлаб, уларга ӯхшаган инсонлар учун меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, имтиёзлар қабул қилишлари керак.

Отабек Германия ва Жанубий Корея тажрибасини мисол қилиб келтирди, у ерда ӯрмон экувчиларга давлат томонидан алоҳида субсидия ва имтиёзлар ажратилмоқда.

“Корея давлатининг 50-йиллардаги тасвирларини кўрганимда иккинчи жаҳон урушидан кейин Японлар Кореянинг ўрмонларини кесиб кетишган. Шу воқеалардан кейин ерлар деградация бўлишни бошлаган. Ер ости сувлари қочган, ёғингарчилик камайган. Худди бизникидек ҳолатга тушиб қолган. Ундан кейин 1957 йилда ўша вақтдаги давлат раҳбари ўрмон хўжалигини барпо қилиш бўйича ҳужжат имзолайди ва тегишли чоралар кўради. У пайтларда Корея ривожланган барқарор давлат бўлмаган, техникалар бўлмаган. Лекин уларнинг энг катта ютуғи халқда бирдамлик бўлган. Катта-катта ҳашарлар қилиб, ўрмонлар қилишди. Ҳозир борсангиз ҳавас қиласиз”.

Андижон вилояти адирлари каби чӯл ҳудудида ӯрмон етиштириш учун нафақат солиқ имтиёзлари, балки молиявий ресурслар, жумладан катта маблағ ҳам зарур.

Ҳозиргача ӯрмон экиш ва парваришлаш бӯйича барча асосий ишларни ӯз маблағи ҳисобидан амалга ошириб келмоқда. Уни вақти-вақти билан ижтимоий тармоқлардаги издошлари қӯллаб-қувватлаб туришади.

“Ҳозир ижтимоий тармоқлар орқали баъзи юртдошларимиз фикримизни қӯллаб-қувватлаб, ӯз фикр-мулоҳазаларини ёзиб, карта рақамларимизга маблағ ӯтказмоқда. Бир оз бӯлса ҳам, қӯллаб-қувватлаш сифатида. Гарчи бу маблағлар унчалик катта бӯлмаса-да, улар ишдаги баъзи кичик муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Бизни қӯллаб-қувватлаётган юртдошларимиздан миннатдормиз”.

Лекин режаларни бажариш учун уларга техника  ва ишчи кучи керак. Ҳозир у онаси ва хотини билан ҳаммаси бӯлиб уч киши. Бундан ташқари, кӯчат етиштириш ва дарахтларни мослаштириш учун иссиқхона ва кӯчатларни суғориш учун сув идишлари лозим. Бизга масъул давлат органларининг ёрдами янада зарур.

Хайрли ишчи тарафдорларини таклиф қилиб, “ҳашарлар” орқали ишчи кучи масаласини ҳал қилиш мумкин, дейди Отабек.

Нуритдинов унинг саъй-ҳаракатларини кӯриб, бу машаққатли ишда кӯпчилик уни қӯллаб-қувватлашини таъкидлади. Айниқса, вилоят ҳокимининг ёрдами беқиёс. Лекин ҳар бир кичик муаммо билан унинг олдига югурмаймиз.

“Бошидан доимий қўллаб-қувватлаш бўлган. Ҳужжат масалаларида муаммолар бўлганида доим вилоят ҳокимига бориб, ҳал қилганмиз. Энди ҳозирги муаммоли ҳолатлардан хабари йўқ, чунки ҳадеб ҳамма муаммони вилоят ҳокимига олиб бориш уятли”, дейди у.

Аслида ишқибоз қилаётган иш учун масъул ташкилотлар бор экан, лекин улар унга деярли ёрдам кўрсатмайди.

“Бирорта шу йўналишга масъул ташкилот келиб “ука томчилаб суғоришда бундай субсидия бор, ўрмончилик учун бундай имтиёз бор фойдаланинг”, деб айтмаган. Хаёлимда улар менга четдан назар ташлаб, “Қани, Отабек қаергача етиб борар экан”, деб кузатиб туришгандек”, дейди у.

Сув энг катта муаммо

Энг долзарб муаммо, албатта, чӯл ҳудудига сув етказишдир. Маҳалий ҳокимият сувни юқорига насослар орқали етказиб бериладиган электр энергияси пулини тӯлашдан озод қилди. Бироқ, теппаликларга борадиган йӯлда сув “қароқчилар” томонидан ӯғирланади.

Отабек Нуритдинов нафақат 220 гектар адирларни, балки унинг атрофидаги ҳудудларни ҳам сув билан таъминлашга қодир сув омбори қурганини айтди. Ушбу сув омборидан сув юқорига учта насос станцияси ёрдами билан етказиб берилади. Насос станциялари сувни собиқ иттифоқ давридан қолиб кетган лотокларга тўкиб беради, кейин сув лотокдан уч ярим километр юриб бизнинг тармоққа тушади.

бассейн
Лес и трубы
вода
деревце
2024-09-19 14.09.34
трубы

“Келажакда режа қилганмиз, шу уч ярим километрли тармоқни полиэтилен тармоқдан тортишни ният қилганмиз. Бунинг сабаби ҳам бор, чунки ҳали кўп одамларимиз сувнинг қанчалик муаммога айланиб бораётганини тушунмаяпти. Чорвани суғориш учун сув келиш тармоқларини ўзгартириб қўяяпти. Адирликка 3 та насос сув ташлаб беради. Битта насоснинг бир ойлик лимити, бир миллиард икки юз миллион сўм (93 835, 55 АҚШ доллари). Бу маблағ давлат ҳисобидан тўлаб берилади. Давлат у пулни нимага тўлайди? Одамлар боғ қилсин, кўчат эксин деб тўлайди. Аммо, айрим одамлар бундан нотўғри фойдаланмоқда. Қисқа қилиб айтсам, менга келадиган сувни йўлда “қароқчилар” уриб қолмоқда. Шунга сув тармоғи тортсаккина, бу борада муаммо бўлмайди”, деди у.

Сув тармоғи қуриш ва сув етказиш учун Нуритдинов ушбу теппаликга  қуёш панелларини ӯрнатди. Қуёш панеллари ўрнатиш учун бажарилган 75 миллион сўмлик (5890,41 АҚШ доллари) барча ишлар тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

“Фақат бирозгина қарздор бўлиб қолдик. Насиб қилса, бу қарзларни ҳам узиб қоламиз яқин кунларда. Ҳар бир қадамимизда битта муаммо, битта муаммодан ўтсак, иккинчисига дуч келамиз. Ҳозирда энг катта муаммо бу сув тармоғини ташкил этиш ва капелни трубкалар бор шуларни барча жўмракларга улаш керак. …Сув тармоғини ётқизиб, томчилатиб юборадиган қувур ӯтказсак, куз мавсимида 10-15 гектар ер тайёрлаймиз”, -дейди Нуритдинов.

Бӯлишни ният қилган ӯрмон…

Айни пайтда, у ойласи билан Қайрағоч, Албиция каби дарахт кӯчатларини экиб улгурган.  Кӯпгина далаларда Павловния кӯчатлари экилган. Сув билан муаммо бўлганига қарамай, бу йил Қайрағоч ва Албиция кўчатлари кўкариб кетди.

“Павлония дарахтини эса қаламчалардан кўпайтирдик. Польша, Америка, Туркия ва бошқа мамлакатлардан юртдошларимиз уруғлар узатишяпти. Айрим уруғлар ҳали бизнинг иқлимимизга мослашмаган”, – деди Отабек.

Кӯчат экишда агротехника қойдаларига тӯлиқ амал қилади ва бу дарахтларни маҳалий иқлимга мослаштириш чораларини кӯради.

Келажакдаги ӯрмон. Фото: CABAR.asia
Келажакдаги ӯрмон. Фото: CABAR.asia

“Хориждан жўнатилаётган уруғларни очиқликда экиш мумкин эмас. Аввало, иссиқхона қуриб, уруғларни ўша ерда кўпайтирган ҳолда кейин очиқ майдонларга ўтқазсак бўлади”.

Нуритдиновнинг айтишича, у чӯл теппаликлар экотизимларининг ӯсимлик ва фаунасини ҳимоя қилишга ҳаракат қимоқда.

“Атрофимизда ноёб ҳайвонлар мавжуд. Сув ҳовузларимизга бир неча марталаб бўз эчкиэмарлари тушиб кетган ҳолатлар бўлди. Биз уларни албатта очиқ табиатга қўйиб юбордик. Бошида уларни кўпайтириш фикри ҳам пайдо бўлди. Лекин билсам, улар тутқунликда кўпаймас экан. Кейин адирликда кўпайганлари маъқул деб, қандай ҳайвон келиб қолса ҳам ўлдирмай қўйиб юборамиз. Мен ўзим шаҳар ҳудудида яшаганим учун бундай ҳайвонларни очиқ табиатда кўриш менга завқ беради. Аслида бу ерлар уларнинг уйлари, биз улар билан бир-биримизни тушуниб яшаяпмиз”, -деди Отабек.

Ҳар ким қӯшилиб, ӯрмон яратишга ҳисса қӯшиши мумкин, дейди ишқибоз.

“Биз бундан хурсанд бўламиз фақат. Бу лойиҳа нафақат атроф-табиий муҳитни тиклашга, балки келажак авлодлар учун барқарор яшаш муҳити яратишга қаратилган. Биз ҳам барчанинг бу саъй-ҳаракатларимиз ҳақида билиб, юртимиз келажаги учун қилинаётган бу йирик лойиҳага эътибор қаратишлари тарафдоримиз”, – деди Отабек.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: