© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

«Ҳатто нафас олиш қийинлашди». Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши муаммолари

Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтларидаги ҳавонинг ифлосланиши кейинги йилларда яққол муаммога айланди. Ӯтган йил давомида Ӯзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри барча рекордларни янгилаб бормоқда.


2024-йил январ тонгида Тошкент марказининг кӯриниши. Фото: CABAR.asia.
2024-йил январ тонгида Тошкент марказининг кӯриниши. Фото: CABAR.asia.

Охирги йилларда Тошкент бир неча марта дунёнинг энг ифлос 10 шаҳри қаторидан жой олди. Масалан, Швейцария IQ Air технология компанияси томонидан бутун дунё бӯйлаб ҳаво сифатини кузатиб борувчи Ҳаво сифати индекси ёки AQI маълумотларига кӯра, Ӯзбекистон пойтахтида 2024-йил январ ойида ҳаво сифати 19 кун давомида “соғлиқ учун зарарли” ва “ӯртача” каби деб баҳоланди.

Ӯтган йил давомида ҳаво сифати бӯйича ҳисоботлар шаҳар атмосферасидаги ифлослантирувчи моддалар консентрациясининг ортиб бораётганини кӯрсатиб, аҳоли саломатлиги ва шаҳарнинг экологик барқарорлиги ҳақида саволлар туғдирди. Айниқса, нафас олиш тизими касалликлари билан оғриган одамлар учун қийин бӯлди.

Ӯзбекистон пойтахтининг Сергели туманида яшовчи 61 ёшли Мансур Моҳиров астма касаллигидан азият чекади. Унинг сӯзларига кӯра, ҳаво сифати ёмон бӯлгани учун у эрта тонгда, соат 5-да, шаҳар уйғонмасдан туриб сайрга чиқишга ҳаракат қилади,чунки акс ҳолда нафас олиш қийинлашади.

“Ташқаридаги бу ҳаво мени ӯлдиради. Ҳатто нафас олиш қийинлашди. Менинг соғлигим анча ёмонлашди ва аллергиям жуда кучайди. Пандемия даврида ҳам ҳаво ҳозирги ҳолатдан яхши эди. Аммо ҳозир вазият шунчаки даҳшатли. Биз кун давомида деразаларни очмаймиз. Агар деразалар очиқ бӯлса, 15-20 дақиқадан сӯнг қӯлингизни дераза токчаси бӯйлаб юргизсангиз, чанг қатламини кӯришингиз мумкин”-деди эркак.

Кӯп ёмғир ва қор ёғишидан кейин ҳаво сифати бироз яхшиланди, лекин вазият ҳали ҳам жуда ачинарли.

IQ Air портали 2024-йил 21 феврал куни Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёрдан ӯнлаб марта ошиб кетгани ҳақида хабар берди. Соат 09:30-да Ӯзбекистон пойтахтидаги кузатув стансияси 247 AQI кӯрсаткичини қайд этди. PM 2,5 консентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ВОЗ) ҳаво сифати бӯйича йиллик тавсиясидан 39,3 баравар ошиб кетди.

Мутахассисларнинг фикрича, бу муаммоларнинг барчаси сӯнг йилларда Тошкентни қамраб олган тез суръатлар билан шаҳар ривожланишининг мумкин бӯлган ён таъсири, шунингдек, иқлим ӯзгаришининг таъсиридир.

Кӯмир ва мазут ёқадиган корхоналарнинг чиқиндилари ҳавони ифлослантиради. Фото: CABAR.asia
Кӯмир ва мазут ёқадиган корхоналарнинг чиқиндилари ҳавони ифлослантиради. Фото: CABAR.asia

Улар атроф-муҳитнинг ёмонлашувининг асосий омилларини кӯрсатадилар: кӯмир ва мазутда (қорамой) ишлайдиган электр станциялари чиқиндилари, шунингдек, автомобил транспорти орқали ҳавонинг ифлосланиши ва доимий шаҳар қурулиши туфайли яшил майдонларининг қисқариши.

Гидрометеорология хизмати агентлиги мутахассиси Марина Плоцен Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Урганҷ, Термиз ва Нукусда ҳавода чанг кӯплиги кузатилаётганини таъкидлади. Шунингдек, йирик шаҳарлар –Ӯзбекистон пойтахти, Нурафшон, Фарғона ҳавосида азот диоксиди миқдори меъёрдан ошиб кетган.

“Ушбу моддаларнинг ҳавода кӯп бӯлиши саноат корхоналари, транспорт воситаларидан чиқаётган чиқиндилар, қурилиш индустриясининг ривожланиши, метеорологик шароит ва мамлакатнинг географик жойлашуви билан бовлиқ”-деди у.

Шу билан бирга, иқлим бӯйича эксперт Эркин Абдулаҳатовнинг фикрича, Тошкентда кӯкаламзорлаштириш даражаси кескин пасайган.

“Бундан 15 йил аввал  шаҳар 20-30 фоизга кӯкаламзорлаштирилган бӯлса, ҳозир бу кӯрсатгич 10-18 фоизга камайди. Фаол шаҳарсозлик ишлари олиб борилмоқда, шаҳар дарахтлар ва кӯкаламзорлаштириш ӯрнига, бетон ва асфалтга “кийинган”-деди Абдулаҳатов.

Муаммоларнинг яна бир манбайи Тошкент ИЭСда мазутдан (қорамой) фойидаланиш бӯлиб, атмосферани ифлослантирувчи олтингӯгирд, оғир металлар ва бошқа заҳарли моддалар каби зарарли чиқиндилар кӯп бӯлганлиги сабабли хафли ҳисобланади. Бу эса атроф-муҳитнинг, жумладан, тупроқ ва сув ресурсларининг ифлосланишига ва тутун ҳосил бӯлишига олиб келади.

Тошкент иссиқлик электр станцияси. Фото: CABAR.asia
Тошкент иссиқлик электр станцияси. Фото: CABAR.asia

Агар 2018-йилда Тошкент иссиқлик электр станцияси томонидан 118,9 минг тонна мазут истеъмол қилинган бӯлса, 2023-йилда  бу кӯрсатгич 270 минг тоннадан ошди (ӯсиш 2.3 баробар).

Сӯнгги тӯрт йил давомида саноат тармоқларида ҳам, аҳоли ӯртасида ҳам ушбу энергия ресурсларига талаб сезиларли даражада ошди. Мамлакатда кӯмир истеъмоли 2019-йилдаги 3,9 миллион тоннадан 2023-йилда 6,7 миллион тоннага ошди. 2022-йилнинг совуқ қишида бошланган энергия инқирозидан сӯнг, табиий газни тежаш мақсадида кӯплаб ишхоналар, семент ва ғишт заводлари, болалар боғчалари, мактаблар ва шифохоналар кӯмир ёқилғисига ӯтди.

Қолаверса, автомобиллар сони ортиб бормоқда, бу ҳам шаҳар атмосферасини ифлослантирмоқда. 2021-йилда жами автомобиллар сони 3,14 миллионни ташкил этган бӯлса,  2023-йилда бу кӯрсатгич 32 фоизга ошиб, 4,6 миллионга етди.

Ҳукумат статистикасига кӯра, ҳар куни Тошкент кӯчаларида ӯртача 730 мингга яқин транспорт воситаси ҳаракатланади. Бундан ташқари, ҳар куни ҳудудлардан шаҳарга 160 мингдан 300 минггача транспорт воситалари кириб келади.

Айниқса, А-80 бензинида ишлайдиган автомобиллар зарарли бӯлиб, улар бошқа ёқилғи турларига нисбатан атмосферага сезиларли даражада кӯпроқ зарарли чиқиндилар чиқаради.

Ӯзбекистонда автомобил ҳайдовчиларининг бензинга кӯплик талаби ӯртача 5 минг тоннани ташкил этади. Шундан 3650 тоннаси АИ-80 бензинидир. Автоуловчиларнинг тахминан 73 фоизи ушбу турдаги ёқилғини афзал кӯради.

Шаҳар ҳокимияти бу ҳодисаларга қарши курашишга ҳаракат қилмоқда.

Жумладан, 2023-йил 10-август куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ӯзгариши вазирлиги, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда “Тоза ҳаво ойлиги” тадбирини ӯтказди, ундан кӯзланган мақсад автомобиллардан чиқадиган зарарли моддаларни чиқаришни камайтиришдан иборат эди.

2009-йилда Амир Темур майдонида дарахтлар кезилганидан буён шаҳарда катта яшил майдонлардан айрилгани ҳам Тошкент ҳавосининг тозалигига ёрдам бермаяпти.

2019-йилда президент томонидан дарахтларни кезишга номаълум муддатга мораторий киритилган эди. Бироқ, шунга қарамай, жуда кӯп сонли дарахтларни кесиш давом этмоқда.

Маҳалий матбуот воситаларининг хабар беришича, мораторий жори этилгандан бери яна 49 мингга яқин дарахт кесилган. Уларнинг аксарияти бунинг учун паст жарималардан қӯрқмайдиган ишлаб чиқарувчилар томонидан йӯқ қилинади.

Ӯзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам аҳвол шундай. Масалан, Хоразм вилояти Гурлан посёлкасида фермер хӯжалиги раҳбари Н.Х. 81 туп табиий ӯсайдиган ва биологик соғлом дарахт (тӯранга терак) кӯчатларини ноқонуний кесиб, табиатга 618,1 миллион сӯм (49 минг АҚШ долларидан ортиқ) зарар етказган.

Инсон фаолияти, доимий қурилиш, энергетика иншоотлари, ишлаб чиқариш заводлари, автомобиллар ва  кишлоқ хӯжалиги мавжуд бӯлган шаҳар ҳавосининг ифлосланишига сезиларли даражада таъсир қилади.

Мутахассисларнинг қайд этишича, Тошкент шаҳри водийда жойлашган.  Бу ерда қурилиш оқилона бӯлиши керак, чунки ортиқча қурилиш ҳавонинг нормал айланишига халақит беради.

Тошкент юксалмоқда. Фото: CABAR.asia
Тошкент юксалмоқда. Фото: CABAR.asia

Иқлим ӯзгариши туфайли мамлакатда кескин об-ҳаво шароити, чанг бӯронлари, қишнинг ғайритабиий кечиши ва ёзнинг жазирамасида қурғоқчилик кузатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳавонинг бундай юқори даражада ифлосланиши ва унинг одамлар саломатлигига салбий таъсирдан хавотир олган мамлакат мутасаддилари зарарни камайтиришга ҳаракат қилмоқда. 2023 йилда янги қурилиш ишларини тақиқлаш жорий этилди, бу шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча давом этади.

Экология вазирлигидан маълум қилишларича, атроф-муҳитга таъсир кӯрсатишнинг биринчи ва иккинчи тоифадаги саноат объектларида чанг ва газни тозалаш мосламаларини ӯрнатиб, шунингдек, мавжуд тизимларни реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, атмосфера ҳавосини ифлослантиручи манбаларни назорат қилувчи махсус кузатув пунктларини жорий этиш, шунингдек, атроф-муҳит мониторинги учун автоматик станцияларни ӯрнатиш режалаштирилган.

Вазиятни яхшилаш чора-тадбирлари қаторида Тошкент шаҳрида жамоат транспортини муқобил газ ва электр ёқилғисига ӯтказиш амалиётини жорий этиш; атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга ёрдам берадиган иқлим барқарорлигини таъминлаш учун сунъий сув ҳавзаларини яратиш; шаҳарнинг марказий кӯчаларида ҳаракатланишдан холи зоналар ташкил этиш; иссиқлик электр станцияларида мазутдан (қорамой) захира ёқилғи сифатида фойидаланишга чекловлар қӯйиш; шамол тезлигини камайтириш ва тупроқ зарралари ҳаракатнинг олдини олиш мақсадида Тошкент атрофида “яшил камар”яратиш ва иқлим ӯзгаришининг зарарли оқибатларини камайтирадиган бошқа чора-тадбирлар.

Келажакда бу барча чоралар вазиятни яхши томонга ӯзгартириши мумкин. Айни пайтда, астма хасталигидан азият чекаётган Мансур Моҳиров хуружлардан сақланиш учун шаҳар кӯчаларига чиқаётганда махсус ниқоб кийишга мажбур.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: