«2018 йилда қўшимча 2% квоталар туфайли ногиронликнинг I ва II гуруҳига мансуб бўлган шахслар Ўзбекистонда олий таълим олиш учун ўз имкониятларидан фойдаландилар. Бу олий таълимга ногиронлиги бор шахсларни жалб этиш бўйича олдинга қўйилган илк катта қадам. Ижобий дискриминация ва квоталаш чора-тадбирлари ногиронлиги бор шахслар учун олий таълим муассасаларида таҳсил олиш жараёнида қанчалик самара беради ва тенг имкониятларни ярата олади?», — ушбу саволларга эксперт Дилмурод Юсупов Cabar.asia учун махсус мақоласида жавоб беради.
Русский EnglishПодпишитесь на наш канал в Telegram!
Ўзбекистонда олий таълим ҳали ҳам кириш имтиҳонларида қаттиқ рақобатга дош бера оладиган танланган имтиёзли камчилик қатлами учун мавжуд. Ушбу вазият олий таълим муассасаларининг сони камлиги ва олий таълимга бўлган юқори талаб сабабли сақланиб қолмоқда, Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган аҳоли сони 60%ни ташкил этади[1]. Ўтган йили Ўзбекистоннинг 60та миллий университетлари ва уларнинг 19та филиаллари учун ҳужжат қабул қилиш ҳақида эълон берилди. Шу билан бир вақтда ҳукумат 80,965 талаба квотасини қабул қилди[2].
Бу йили бир талаба ўрни учун ўртача 8 киши рақобатлашган, баъзи вилоятларда эса танлов 1 жойга 20 кишидан ҳам зиёдроқ бўлган. Масалан, Тошкент тиббиёт академиясида ўтган йили рекорд натижа қайд қилинди, бир ўринга 23,2та даъвогар[3]. 2017 йили 1 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида[4] олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонида ногиронлиги бор шахслар учун имтиёзлар тақдим этилиши чора-тадбирлари кўзда тутилган. Яъни давлат ҳаммага тенг шароитлар яратилиши қоидасидан четга чиқиб позитив дискриминация чорасини қўлламоқда, яъни ногиронлик, ирқ, жинс факторлари бўйича камчиликни ташкил этувчи қатламга махсус имтиёзлар тақдим этмоқда. 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахсларга абитуриентларни қабул қилиш умумий сонининг икки фоизли қўшимча квотаси киритилди. Кириш имтиҳонларида ногиронлиги бор абитуриентлар учун ўтиш баллари 56,7 баллгача (максимал баллнинг 30 фоизи — 189 балл) камайтирилди ва тегишли баллни қўлга киритганлар давлат грантлари асосида бюджет жойларига ўқишга қабул қилиндилар.Берилган имтиёзларга қарамай, фақатгина 996 нафар ногиронлиги бор абитуриентлар қўшимча квоталарга ўтишга муваффақ бўлишди[5], бу 2018 йилдаги тасдиқланган умумий қабул квотасининг 1,4%ни ташкил этади. Кириш имтиҳонларига киритилган ногиронлиги бор шахсларнинг умумий сони бўйича маълумотлар етишмаслиги туфайли квота бўйича ажратилган жойлар ногиронлиги бор абитуриентлар сони камлиги сабабли тўлиқ тўлмаган деб тахмин қилиш мумкин.
Эҳтимол, олий таълим муассасаларида таълим олишни истаганлар кўпчиликни ташкил этади, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам кириш имтиҳонларида керакли баллар сонини тўплай олмаганлар, бу уларнинг имтиҳонларга тайёрланиш даражалари паст эканлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ногиронлиги бор шахсларни олий ўқув юртларига қабул қилиш тартибига кўра, ўрта таълим (11-синф асосида), академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини битирганлик ҳақидаги ҳужжатга эга бўлиш етарли. Амалда эса, шаҳодатнома ёки диплом мавжудлиги ҳар доим ҳам юқори даражадаги билим ва ўрта таълим сифатини кафолатламайди. Ҳамма учун тенг ҳуқуқлар? Шубҳасиз, кучли рақобат шароитида, ногиронлиги бор шахсларга 2% миқдорда квоталар, олий таълим олиш жараёнида тенгсизликни бартараф этиш мақсадида киритилган. Бироқ, ногиронлик олий таълимга қабул жараёнида ижобий дискриминация учун асос бўлиб хизмат қила оладими? Ногиронлиги бўлган абитуриентлар учун ўтиш балининг сезиларли даражада пасайтирилгани, уларнинг бевосита тайёргарлиги суст эканлигини англатади, бу эса уларнинг қолган абитуриентлар билан тенг равишда рақобатлашишига тўсқинлик қилади. Бошқача қилиб айтганда, бундай имтиёзлар инсон танасининг нуқсонлари унинг ақлий қобилиятига салбий таъсир кўрсатишига ишора қилади. Аслида эса, жисмоний ногиронлик, эшитиш ва кўриш қобилиятининг чекланиши ёки ақлий заифлик, сифатли ўрта таълим олиш ва олий таълим муассасасига кириш учун зарур тайёргарликни таъминлаш учун тўсиқ бўла олмайди.Бундан ташқари, заиф эшитувчи ва кохлеар имплантлардан фойдаланадиган талабалар учун аудиторияларни индукцион илгак (induction/hearing loop) — индукция катушкаси режимида ишлайдиган қулоқ эшитиш аппаратларига узатиш антеннаси билан жиҳозлаш зарур. Оддий сўз билан айтганда, ушбу қурилма овозли сигналларни электромагнит сигналига айлантириб қулоқ эшитиш аппаратига шовқинсиз етказиб беради агарда эшитиш аппаратида “телекатушка” режими ёки “Т” (Т setting) ёқилган бўлса. Бундай имконият қулоқ эшитиш аппаратларининг деярли ҳаммасида мавжуд. Бироқ, кўп ҳолларда, ҳатто эшитиш қобилияти чекланган кишилар ҳам, кўплаб давлат муассасаларида индукцион илгак йўқлиги туфайли, эшитиш аппаратларининг бундай фойдали функцияси ҳақида яхши билишмайди.
Олий таълим муассасаларининг бино ва иншоотларида шароит йўқлиги, шунингдек, оқилона қулайликларнинг етишмаслиги ногиронлиги бор талабаларнинг ўқув жараёнидаги ўзлаштириши ва руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Ихтисослаштирилган мосламалар, сурдо таржима ва бошқа мослаштиришлар ўқув жараёнида сенсор ногиронлиги бор талабаларни илм олишларига кўмаклашиш учун ўта зарур. Бундай мосламаларсиз, семинарлар ва маърузалар ўтказиш талабаларнинг билимларини ва кўникмаларини юзакилаштиради, бу эса уларнинг кейинги ишга жойлашиш имкониятларига салбий таъсир кўрсатади. Чекланган молиявий ёрдам Ногиронлиги бор талабалар учун олий ўқув юртида ўқиш қўшимча харажатларни талаб қилади. Масалан, жамоат транспорти воситаларида шароит йўқлиги сабабли, ногиронлар аравачалардан фойдаланувчи шахслар тез-тез таксига катта миқдорда маблағ сарфлашлари ёки Тошкентнинг шароити йўқ кўчаларида ҳамроҳлик қилиш учун шахсий ёрдамчиларни жалб қилишлари керак. Кўзи ожиз ёки кўриш қобилияти чекланган талабалар компютердан фойдаланиш имконини берувчи қимматбаҳо ихтисослаштирилган ускуналар, Брайл дисплейлари ва тегишли дастурий таъминот сотиб олишлари керак.Кўриш қобилияти чекланган талабалар учун университетнинг майдони ва биноси Брайл алифбосида ишланган ишоралар билан жиҳозланган бўлмаса, талабалар шахсий ёрдамчи ҳизматларига муҳтож бўлишади. Агар университет ёки давлат томонидан имо-ишора тили таржимони ижтимоий ҳизмати таъминланмаса эшитиш қобилияти чекланган талабалар ўзлари махсус сурдо таржимонларни ишга олишлари керак бўлади.
Мисол учун, Буюк Британиядаги университетларда олий ўқув юртида юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш учун махсус ногиронлик бўйича талабалар учун нафақа (DSA — disability student allowance) берилади. Ногиронлиги бор талабалардан ташқари, узоқ муддатли жисмоний ва руҳий муаммолари бўлган талабалар, масалан, аутизм, дислекция, диспракция (ҳаракатланиш чекловлари), Гиперфаоллик вақтида диққат етишмаслиги синдроми каби ўқишда қийинчиликларга сабаб бўладиган бошқа ҳолатлардаги талабалар ушбу нафақани олишлари мумкин. Ушбу нафақа миқдори оиланинг даромадига эмас, балки талабанинг шахсий эҳтиёжларига боғлиқ. Ушбу нафақани махсус ускуналар сотиб олиш, шахсий ёрдамчиларни ёллаш, транспорт харажатлари ва бошқа харажатларга сарфлаш мумкин. Буюк Британиядаги ногиронлиги бор талабалар университетларни танлашда биринчи навбатда университет расмий веб-сайтларини ўрганадилар, бу веб-сайтларда университетнинг ногиронлиги бор шахслар учун яратилган қулайликлари, талабларни шахсий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кириш имтиҳонларини ўтказиш имконияти мавжудлиги, шунингдек, университет ичида ижтимоий ёрдам олиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишади (керакли ускуналар, молиявий ва психологик ёрдам). Тошкентдаги кўплаб университетларнинг веб-сайтлари таҳлили шуни кўрсатадики, олий таълим муассасаларининг сайтлари кўриш қобилияти чекланган инсонлар учун сайтнинг версияси махсус хусусиятларга эга бўлса ҳам, ногиронлиги бор талабалар учун олий ўқув юртидаги яратилган шароитлар мавжудлиги тўғрисида маълумот йўқ. Олий таълим муассасаларини ногиронлиги бор шахсларга қандай қилиб мослаштириш мумкин? Давлат томонидан ногиронлиги бор шахсларга нисбатан икки фоизли квота жорий этилиши — ушбу тоифадаги одамлар учун олий таълимдан фойдаланишни таъминлашга қаратилган биринчи қадамдир. Буларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, шуни айтиш мумкинки, кириш имтиҳонларида ногиронлиги бор инсонларга нисбатан қўлланилаётган ижобий дискриминация сифатида бундай “ён босишлар” уларнинг билимлари даражаси паст эканлиги сабабли самарасиз юзаки чора бўлиб қолаверади. Квотага кириш учун энг паст ўтиш балини йиға олган, чекланган сондаги ногиронлиги бор талабалар фойдалана олишганидан ҳам хулоса қилиш мумкин. Ҳолатни яхшилаш учун, албатта, бошланғич ва ўрта таълим даражасида ногиронлиги бор ўқувчиларнинг билим даражасини ва тайёргарлигини ошириш, умумтаълим мактаблари, коллеж ва лицейларни инклюзив таълимини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш талаб этилади. Ногиронлиги бор шахслар учун 2% квота ва имтиёзлар олий маълумот олиш имкониятини таъминлаш учун етарли эмас. Ногиронлиги бор талабаларни олий ўқув юртидаги таълим жараёнига тўлиқ жалб қилиш учун янада кўпроқ ишларни амалга ошириш керак. Олий таълим юртида нафақат билим олиш, балки ҳаёт ва жамиятга қўшилиш кўникмаларига эга бўлиш муҳим ва университетлар бошқа талабалар билан бирга ногиронлиги бор талабаларнинг тўлиқ ва тенг иштирокини таъминлаши керак. Бу мақсадда, улар учун кўмаклашув хизматларини яратиш, универсал дизайнни ҳисобга олган ҳолда асосий ўқув биноларини ва ётоқхоналарни лойиҳалаштириш ва мослаштириш зарур. Шу билан бирга, бундай шароитларни яратиш учун зарур бўлган молиявий ресурслар олий ўқув юрти бюджети учун жуда катта кераксиз ҳаражат ёки оғир юк деб ҳисобланиши нотўғри. Янги ўқув йилидан бошлаб, ногиронлиги бор талабаларнинг янада кўпроқ сони олий ўқув юртларига қўшимча квоталар орқали ўқишга киради. Бироқ, олий ўқув муассасалари ҳудудлари ва биноларини ногиронлиги бор талабалар учун мослаштирилмаганлигини, шунингдек, зарур ускуналарнинг мавжуд эмаслигини ҳисобга олсак, ушбу шароитда, аутизм, дислекция ва ногиронликнинг бошқа шакллари бор бўлган талабалар, шу жумладан, жисмоний ва сенсор нуқсонли талабалар учун ўқув жараёни қандай ташкил этилишини тушуниш жуда қийин. Агар асосий ўқув биноларидаги етишмовчиликлар туфайли ногиронлиги бор талабаларнинг алоҳида гуруҳлари ташкил қилинса ва улар учун фақатгина баъзи бинолар мослаштирилса, бундай олий таълимни инклюзив ёндашувли олий таълим деб бўлмайди. Шуни таъкидлаш жоизки, «ногиронлик» ҳолатлари фақатгина эшитиш қобилияти чекланган талабалар семинарларда ҳеч нарсани тушунмай ўтиришга мажбур бўлганида, ўқитувчи ва унинг курсдошлари нима ҳақида гаплашаётганини тушунмаганида, ногиронлик аравачасидан фойдаланувчи талаба асосий ўқув биносига кира олмаганида, кўриш қобилияти чекланган талаба ўқитувчи доскада қандай формулаларни ёзаётганини кўра олмаганида пайдо бўлади. Бизнинг эътиборимиз ушбу тўсиқларни бартараф қилишга йўналтирилиши шарт. Бу тўсиқлар талабаларнинг индивидуал хусусиятлари сабабли пайдо бўлган ”муаммо“ деб қараш керак эмас. Айнан дискриминацион муносабат ва ажратиш ногиронлиги бор талабалар учун олий таълим олишда асосий тўсиқлардан бири деб ҳисобланади. [1] http://uza.uz/ru/programs/26-years/den-molodezhi-budet-vdokhnovlyat-ee-na-pokorenie-novykh-vyso-30-08-2017/?m=y&SECTION_CODE=26-years&ELEMENT_CODE=den-molodezhi-budet-vdokhnovlyat-ee-na-pokorenie-novykh-vyso-30-08-2017 [2] Вазирлар маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази: http://www.dtm.uz [3] Давлат тест маркази маълумотлари: http://www.dtm.uz/post/view/oliy-ta-lim-muassasalarida-hujjat-qabul-qilish-ishlari-yakunlandi [4] http://lex.uz/docs/3436196 [5] Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази маълумотларга таянган ҳолда Ногиронлар уюшмаси маълумотларига кўра. [6] http://lex.uz/docs/3765162 [7] Ҳозирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги [8] http://www.uz.undp.org/content/uzbekistan/ru/home/library/democratic_governance/accessibility-tashkent/ [9] http://www.lex.uz/docs/1372498#1372569Мазкур материал «Giving Voice, Driving Change — from the Borderland to the Steppes Project» лойиҳаси доирасида, Норвегия ташқи ишлар вазирлигининг молиявий ёрдами асосида тайёрланди. Мақолада билдирилган фикрлар редакциянинг ёки донорнинг позициясини акс эттирмайди.