© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Ўзбекистонда экин ерларини суғоришнинг янги технологиялари жорий этилмоқда

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда янги технологияларни жорий этиш, фермер хўжаликларига субсидиялар ва солиқ имтиёзлари беришга интилмоқда. Бироқ, кўплаб фермерлар муваффақиятсизликдан қўрқиб, ҳали ҳам эски ирригацион суғориш усулларидан фойдаланадилар.


Накопительный пруд для капельного орошения в одном из хозяйств Сурхандарьинской области. Фото CABAR.asia
Накопительный пруд для капельного орошения в одном из хозяйств Сурхандарьинской области. Фото CABAR.asia

Чучук сув танқислиги инсониятга таҳдид солувчи муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Бу аллақачон очиқ-ойдин жараён бўлиб, унинг фақат иқлим ўзгариши туфайли кучайиши олимларнинг прогнозлари, синоптикларнинг кузатувлари ва Марказий Осиё мамлакатларнинг катта ва кичик дарёларида сув оқимининг ҳар йили қисқариши билан тасдиқланади.

Буни Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси аллақачон ўз кўзлари билан кўрмоқда. Ёзда ҳароратнинг кўтарилиши, ғайритабиий совуқ ёки иссиқ қиш, тез-тез қурғоқчилик ва кейинги йилларда бунинг оқибатлари бизни чоралар кўришга мажбур қилмоқда.

Эртами-кечми барча мамлакатлар сувни тежаш режимига ўтишлари керак, чунки маълум бўлишича, бу “туганмас” манба эртами-кечми тугаши мумкин.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кўра, Марказий Осиё давлатлари “сув стресси” юқори даражада бўлган давлатлар қаторига киради, бу атама сув ресурсларига босим даражасини ўлчаш учун ишлатилади.

ФАОнинг 2021 йилги ҳисоботида айтилишича, “Ўзбекистон ва Туркманистонда сувдан фойдаланиш жуда муҳим даражага етди”. Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш кўрсаткичлари жаҳон даражасидан ошиб, 169 фоизни, Туркманистонда 144 фоизни, Тожикистонда 62 фоизни, Қирғизистон ва Қозоғистонда мос равишда 50 ва 33 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистонда умумий суғориладиган майдонлар 4,2 миллион гектарни ташкил этади ва қишлоқ хўжалиги сув ресурсларининг энг йирик истеъмолчиси ҳисобланади – сувнинг 90% дан ортиғи ушбу тармоқда ишлатилади.

Ўзбекистон ҳукумати муаммо кўламини чуқур англаган ҳолда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланаётган фермерларни фаол қўллаб-қувватламоқда. 2019-йилдан бошлаб мамлакатимизда кластер ташкилотлари ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун нақд субсидиялар ажратиш механизми жорий этилмоқда.

Мамлакат сув хўжалиги вазирлигининг сувни тежовчи илмий ва инновацион технологиялар бошқармаси бошлиғи Даврон Қдирбоев CABAR.asia нашрига берган интервюсида 2018-йилгача республикада сувни тежайдиган технологиялар жорий этилган ҳудуд 28 минг гектарни ташкил этди. Бугунги кунда бу кўрсаткич 1,26 миллион гектарга ёки суғориладиган ерларнинг 30 фоизига етди.

“Биргина 2023-йилнинг ўзида 389 минг гектар майдонда ушбу технологиялар жорий этилган бўлиб, шундан 74,1 минг гектар томчилатиб, 17,7 минг гектар майдонда “ёмғирлатиб”, 9,4 минг гектарда дискрет, 74,7 минг гектарда бошқа турдаги сув тежамкор технологиялари жорий этилган, 212 минг гектар экин майдонлари лазер ускуналари ёрдамида текисланди”, — деди у.

Унинг айтишича, сувдан фойдаланишнинг янги технологияларини жорий этиш давлат учун ҳам, фермер хўжаликлари учун ҳам фойдали.

– Таҳлилларга кўра, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш пахта етиштиришда ҳосилдорликни 10-15 центнергача, шу билан сув ресурсларини 20-60 фоизга, ёқилғи-мойлаш материаллари ва минерал ўғитларни 25-35 фоизга тежаш имконини бермоқда” – деди у.

Мутахассис Қизилтепа туманидаги Rabotning barakali zamini фермер хўжалиги ўтган йили 58 гектар пахта майдонини томчилатиб суғориш натижасида мавсумда 150 минг куб метр сув тежаб, биринчи ҳосилда 40-45 центнердан ҳосилдорликка эришган фаолиятини мисол тариқасида келтирди. Технология жорий этилгунга қадар ҳар гектар пахта майдонидан йилига 6-6,5 минг куб метр сув сарфланар, ўртача ҳосилдорлик 25-30 центнерни ташкил қилган. Бундай мисоллар кўп, деб таъкидлайди Қдирбоев

Суғоришнинг янги технологияларини қўллаётган фермер хўжаликлари, мутахассислар ҳам уларнинг самарадорлиги ҳақида гапириб, бу усулларни ҳамма жойда жорий этишга чақирмоқда.

Юлдош Гасанов. Фото CABAR.asia
Юлдош Гасанов. Фото CABAR.asia

Сурхондарё вилоятидаги “Замин ангор” кластери ходими 55 ёшли Йўлдош Ҳасановнинг айтишича, уларнинг кластери биринчилардан бўлиб томчилатиб суғориш технологиясини қўллаган ва 2023-йилдаёқ 335 гектар ғалла ва пахта майдонларида томчилатиб суғориш усулини қўллаган.

– Томчилатиб суғориш технологияси суғоришга катта фойда келтирди. Бу жуда тежамкор лойиҳа эканлигини англадик. Илгари бир гектар ерга 8 жойдан сув қуйиб, у беҳуда оқиб кетар эди. Ҳозирги вақтда томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланган ҳолда сув фақат бир жойдан оқиб чиқмоқда. Бу жуда қулай ва тежамкор. Томчилатиб суғориш билан сув ғўзанинг ўзига етиб боради. Томчилатиб суғориш технологияси жуда тежамкор лойиҳадир. Сув ўсимликнинг ўзига етиб боради, лекин бошқа бегона ўтларга етиб бормайди”, — деди у.

Орадан бир йил ўтиб, тажрибасизлик туфайли кичик хатоларга йўл қўйилган бўлса-да, яққол тежамкорлик ва имтиёзлар фермер хўжалиги ишчиларини руҳлантирди, – деди Ҳасанов. Янги йилда “Замин ангор” кластери томонидан яна 100 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиши режалаштирилган.

– Ҳозир 10 та суғориш машинаси ўрнига битта суғорувчи ишлаб турибди. Унинг вазифаси насосни ёқиш ва ўчиришдир. Сув ҳам тежалади. Энди томчилатиб суғориш туфайли 3 баробар кам сув сарфланмоқда. […] Бир вақтнинг ўзида 17 гектар ер суғорилади. Бу жуда қулай ва мукаммал технология. Илгари 1 гектар пахтадан 22-25 центнердан пахта олган бўлсак, ҳозир 1 гектар пахтадан 40-42 центнердан ҳосил олмоқдамиз. Далаларни бундай  томчилатиб суғориш технологиясини республикамизнинг барча ҳудудларида жорий этиш зарур, деб ҳисоблайман”, — деди у.

Томчилатиб суғориш технологиясида битта муаммо бор – қувурларга ўрнатилган сув фильтрларини тозалаш керак. Ва бу технологиялар Хитойдан олиб келинганлиги сабабли, фильтрлар жуда қиммат. Ҳар бир гектар ер учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун 25 миллион сўм (2000 минг АҚШ долларидан сал кўпроқ) сарфланиши керак, дея қўшимча қилди Ҳасанов.

Поля кластера «Замин Ангор» Сурхандарьинской области. Фото CABAR.asia
Поля кластера «Замин Ангор» Сурхандарьинской области. Фото CABAR.asia

Сурхондарё вилоятилик фермерлардан бири, Захриддин Жалоловнинг айтишича, у эски услубда ишлашга ўрганиб қолган. Унинг хавотирлари томчилатиб суғориш жуда қиммат ускуна эканлиги ва унинг тўловлари қийин бўлиши билан боғлиқ.

“Биз бу жуда қиммат бўлишидан қўрқамиз. Ушбу технологияларни жорий этиш нархи жуда юқори бўлади. Фойда олиб, кредитларни ўз вақтида тўлолмай қоламиз, деб қўрқамиз”, — деди Жалолов.

Бундай қўрқувлар ҳақиқатан ҳам мавжуд. Даврон Қдирбоевнинг айтишича, дастлабки 1-2 йилда янги технологияларни жорий қилишдан афзаллик ва фойда сезилмайди.

“Бу технология айрим фермерлар томонидан яхши қабул қилинмагани ҳам ҳақиқат. Бунинг асосий сабаблари турлича. Масалан, технологияни амалга оширишда кўплаб омилларни ҳисобга олиш керак. Май ойининг охирида суғоришни амалга оширмоқчи бўлган фермер бу технологияни жорий этишга бир йил олдин тайёр бўлиши керак. Суғориш билан солиштирганда технологияни жорий этиш қўшимча харажатларни ҳисобга олсак, фермер хўжаликлари ушбу технологияни энг самарали ҳудудлардан жорий қилгани маъқул”, — дейди у.

Бироқ, унинг фикрига кўра, бугунги кунда бу соҳада давлат томонидан қўллаб-қувватлаш етарли, жумладан, масалан, солиқ имтиёзлари учун ажратилган субсидиялар.

Айни пайтда, кузатувчилар таъкидлашича, ускуналарнинг қимматлиги, қолаверса, биринчи йилда дарҳол фойда кўрмаслиги Ўзбекистондаги кўплаб фермерлар учун янги технологияларни жорий этишга тўсқинлик қилаётган омил бўлмоқда.

Жорий йилнинг январ ойида давлатимиз раҳбарининг “Сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва улардан қуйи босқичда фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди, унга мувофиқ суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий қилишни кучайтириш ва сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш орқали аҳоли онгида шаклланган “сув текин” стереотипини рад этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: