Экспертларнинг фикрича, минтақа ҳукуматлари ижтимоий тармоқлардаги беғараз ҳаракатлар учун озодликдан маҳрум этиш сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак.
Подпишитесь на наш канал в Telegram!
2018 йилнинг бошида Қирғизистонда 1,3 миллион фаол ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қайд этилган. Ушбу маълумотлар We Are Social таҳлилий агентлиги ҳисоботида келтирилган. Ўтган йил илк бор 700 минг киши ижтимоий медиаларда рўйхатдан ўтган.
GlobalWebIndex ҳисобларига кўра, бугунги кунда интернет фойдаланувчиси ижтимоий тармоқларга кунига ўртача 2 соату 15 дақиқа вақт сарфлайди.Бу дегани, қирғизистонликлар бир кунда умумий ҳисобда қарийб 3 миллион соат вақтини тармоқда ўтказади, ва ушбу рақамлар ўсишда давом этмоқда. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларнинг кундалик ҳаётга таъсири ҳам ошиб бормоқда. Фаол норозиликлар, акциялар ҳамда экстремистик кампаниялар ва одам ёллаш ҳаракатлари кўчаларни тарк этиб, интернет тармоғига ўтаяпти ва баъзан катта муваффақиятларга эришмоқда. Фойдаланувчиларнинг ўз саҳифаларида жойлаштирган контент ёки босилган «лайк»лар учун жавобгарлиги ҳам ошиб бормоқда. Шу билан бирга, яқинда бўлиб ўтган парламент йиғилишида Қирғизистон МХДҚ вакили «фойдаланувчилар томонидан амала оширилган оддий ҳаракатлар жиноят эмаслигини, тармоқларда айнан экстремистик ғояларни тарқатувчилар» таъқиб қилинишини таъкидлаганди. Бироқ Қирғизистонда, умуман олганда бутун Марказий Осиёда, ижтимоий тармоқдаги «лайк», «репост» ёки шарҳлар қамоқ жазоси қўлланилишига сабаб бўлган ҳолатлар ҳам мавжуд.Жиноий кодекс моддаси орқали пул топиш
Freedom House ташкилотининг охирги ҳисоботига кўра, Қирғизистон интернет эркинлиги бўйича юз баллдан 37 балл олди. Балл қанча кам бўлса, интернет шунча эркин ҳисобланади. Мамлакатнинг ушбу кўрсаткичи икки йилдан бери ўзгаришсиз қолмоқда ва бу охирги беш йилдаги энг ёмон натижа. Энг яхши кўрсаткич 2014 йилда қайд этилган. Ўшанда Қирғизистон 34 балл олган. Қолган йиллар давомида республика 35 балл билан чекланиб келган.!function(e,t,n,s){var i=»InfogramEmbeds»,o=e.getElementsByTagName(t)[0],d=/^http:/.test(e.location)?»http:»:»https:»;if(/^\/{2}/.test(s)&&(s=d+s),window[i]&&window[i].initialized)window[i].process&&window[i].process();else if(!e.getElementById(n)){var a=e.createElement(t);a.async=1,a.id=n,a.src=s,o.parentNode.insertBefore(a,o)}}(document,»script»,»infogram-async»,»https://e.infogram.com/js/dist/embed-loader-min.js»);
Қирғизистон интернети қисман эркин бўлган Марказий Осиёдаги ягона мамлакат. Минтақанинг қолган давлатларида интернет эркин эмас.
Қирғизистонда ижтимоий тармоқлардаги маълумотни алоҳида бошқариш тизими бўлмаса ҳам, интернетдаги жавобгарлик тартиби офлайн режимидан фарқ қилмайди.»Репост» тушунчаси қонунчиликда кўрсатилмаган, шунинг учун барчаси махфийлик созламаларига боғлиқ, дейди «Медиа Полиси Институти» раҳбари Бегаим Усенова. Унинг сўзларига кўра, агар ижтимоий тармоқдаги лента дўстларингиз сизнинг ҳаракатларингизни кўра оладиган қилиб созланган бўлса, бу қонун жиҳатдан маълумотни тарқатиш ҳисобланади. Демак, шубҳали мазмундаги контент жойлаштирсангиз, сизни жазога тортишлари мумкин.«Шуни билиш керакки, жойлаштирган ёки репост қилган материалларимиз биз орқали тарқалади, ҳаттоки биз уларнинг муаллифи бўлмасак ҳам. Шунинг учун, ёлғон ёки ноқонуний хабарни улашмаслик учун маълумотлар тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак», – дейди Усенова.
Бошқа масала, ягода репост учун, у ҳатто қонунга хилоф бўлса ҳам, 4 йилдан 7 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилмаслик керак. Лекин ҳозир Қирғизистон жиноий кодексининг 299-моддасида («Миллий, этник, ирқий, диний ёки минтақавий адоват қўзғатиш») айнан шундай жазо кўзда тутилган. «Кўплар чекка ҳудудларда ўтириб олиб, ижтимоий тармоқларда хоҳлаганини ёзади. Улар бу ҳаркатлари учун жавобгарликка тортилишлари мумкин эканликларини билишмайди. Бу борада, албатта, ишлар олиб бориш керак. Киши олдин огоҳлантирилиши, кейин жаримага тортилиши керак, агар у шундай кейин ҳам тўхтамаса, фақат шунда ҳақиқий жазо қўлланилиши лозим. Ҳозир ушбу модда пул ишлаш учун қулай моддага айланган. Қандай қилиб дейсизми? Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари келиб, мазкур моддани кўрсатади ва фуқарога жазоланиши мумкинлигини тушунтиради. Албатта, ҳеч ким фарзандини жазоланишини хоҳламайди ва пул бериб қутулишга ҳаракат қилади», – дейди ҳуқуқ ҳимоячиси ва «Ижтимоий таҳлил институти» директори Рита Карасартова. 2016 йили Жиноий кодекснинг 226-моддаси 6-бандида («Террористик ёки экстремистик фаолиятни ошкор тарзда маъқуллаш») «интернет» тушунчаси пайдо бўлди. Диншунос ва экстремизм бўйича эксперт Иқболжан Мирсаитовнинг айтишича, ўтган йили интернет фойдаланувчилари «лайк» ва «репост»лар учун милиция томонидан қўлга олинган ҳолатлар кўп бор юз берган, айниқса мамлакатнинг жанубида. «Кўплар маъмурий жавобгарликка тортилган (1-2 минг сом ёки 14-29 АҚШ доллари миқдоридаги жарима), бу ишни яна қайта амалга оширганлар 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум этилган. Улар асосан ёшлардан иборат, ва улар бу жиноят эканлигини билишмаган, шунинг учун маълумотларни улашиб, қўлга тушишган. Бу йил бундай ҳолатлар камайган, чунки ёшлар қонун билан ҳазиллашиб бўлмаслигини англаб етишган», – дейди Мирсаитов. Эркинликни бўғиш Тожикистонда аҳолининг бор-йўғи 3 фоизи ижтимоий тармоқлардан фойдаланади, бу 9 миллионлик аҳолининг 310 мингтаси. Республика Freedom House ташкилотининг интернет эркинлиги бўйича рейтингига киритилмаган, аммо Human Rights Watch ташкилотининг маълумотларига кўра, Тожикистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият 2015 йилдан буён ёмонлашган. Мамлакатда фикр билдириш, тинч мухолиф фаолият юритиш эркинликлари, мустақил адвокатура ва виждон эркинлиги билан кенг кўламда курашиб келинмоқда. Шу йил ёзда Тожикистон парламентининг қуйи палатаси депутатлари мамлакат Жиноий кодексининг «Террористик ҳаракатларни амалга оширишга оммавий чақириқлар ва террористик фаолиятни ошкор тарзда оқлаш» 179 моддасига ўзгаришлар киритиш учун овоз беришди. Мазкур модданинг иккинчи қисмига «интернет орқали» тушунчаси киритилди. Жазо – 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. «Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш экстремистик ёки террористик ташкилотларга алоқадорликни исботи сифатида баҳоланади. Нафақат «лайк»лар, балки ушбу материалларни тарқатиш ҳам. Тожикистонда интернет тармоғи орқали экстремистик ғояларни тарқатиш учун жиноий жавобгарлик бор. Амалда бу категориядаги жиноий ишлар жуда кўп учрайди», – дейди адвокат ва «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мустақил марказ» ҳуқуқшуноси Абдураҳмон Шарипов.Ҳуқуқ ҳимоячилари экстремизм ёки терроризмга қарши бундай йўл билан курашиш ўзини оқламайди, деб ҳисоблайди. Уларнинг айтишларича, жиноий ишлар билвосита исботлар асосида қўзғатилади.
«Бугунги кунда Тожикистонда интернет орқали амалга оширилган ҳаракатлар учун жазолаш кўзда тутилган саккизта модда мавжуд. Ва тажриба шуни кўрсатадики, жиноий кодексда белгиланган ҳаққонийлик принципи (жазо адолатли ҳамда жиноятнинг жамиятга хавфи даражасига мувофиқ бўлиши лозим) ишларнинг мазкур категориясига нисбатан қўлланилмайди», – дейди инсон ҳуқуқлари марказининг меҳнат миграцияси бўйича дастурлар мувофиқлаштирувчиси Нодира Абдуллоева. Норозилар билан курашиш воситаси Қозоғистон интернет эркинлиги рейтингида 62 баллга эга. Мамлакат ушбу кўрсаткични охирги беш йил давомида, баъзида 1-2 балл йўқотган ҳолда, қайд этиб келмоқда.!function(e,t,n,s){var i=»InfogramEmbeds»,o=e.getElementsByTagName(t)[0],d=/^http:/.test(e.location)?»http:»:»https:»;if(/^\/{2}/.test(s)&&(s=d+s),window[i]&&window[i].initialized)window[i].process&&window[i].process();else if(!e.getElementById(n)){var a=e.createElement(t);a.async=1,a.id=n,a.src=s,o.parentNode.insertBefore(a,o)}}(document,»script»,»infogram-async»,»https://e.infogram.com/js/dist/embed-loader-min.js»);
Қозоғистонда экстремистик ғоялар асосан Facebook ва YouTube тармоқлари орқали ёйилади. Бундай материалларни «репост» қилиш маълумотларни тарқатиш сифатида баҳоланади. «Репост» қилган шахс материал муаллифи билан бир хил жазога тортилади.
«Қозоғистонда репостлар ва лайклар учун қўзғатилган жиноий ишлар ва айблаш ҳукмлари мавжуд. Улар асосан миллий ва диний адоват қўзғаш, дея баҳоланган. Турли хил низо қўзғатиш учун жавобгарлик Қозоғистон жиноят кодексининг 174-моддасида белгилаб қўйилган. Расмий статистика шуни кўрсатадики, охирги уч йил ичида ушбу модда билан айбланганлар сони ошиб бормоқда», – дейди «Адил соз» фонди ҳуқуқшуноси Тамара Симахина. Жиноий кодекснинг 174-моддасида («Миллий, ижтимоий ва диний адоват қўзғаш») 2 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси белгиланган. Жиноий ишлар шунингдек 274 модда («Ёлғон маълумот тарқатиш») билан ҳам очилиши мумкин. Бу ҳолда 12 миллион тенге (32 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, ҳар қандай фойдаланувчи, агар унинг саҳифасида бошқа бир киши экстремистик мазмунда изоҳ қолдирса, бир ярим ойга панжара ортига йўл олиши мумкин. Дастлаб унга шарҳни ўчириб ташлаш талаби билан хат жўнатилади, ва агар фойдаланувчи бу талабни қондирмаса, унинг устидан судга мурожаат қилинади. Қозоғистон қонунчилигида интернетни тартибга солишга қаратилган ўзгаришларни фаол даражада амалга ошираётган Марказий Осиёнинг ягона мамлакати. 2017 йилнинг январида Қизил-Ўрда вилояти прокуратураси Facebook ва «ВКонтакте» тармоқларидаги 39 та хатга ва Youtube сайтидаги 25 та аккаунтга диний ва этник нафрат қўзғатишга қаратилганлиги сабабли тўсиқ қўйган. Мамлакатда онлайн контентни бир нечта орган назорат қилади, жумладан Миллий хавфсизлик қўмитаси, президент офиси ва ҳатто маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрларига кўра, экстремизм билан кураш – бу бир баҳона.«Менинг ўйлашимча, бу ижтимоий тармоқларда экстремизмга қарши курашиш эмас, балки норозилар билан курашиш воситасини текширувдан ўтказишдир. Жиноий ишлар расмий таркиб бўйича очилмоқда, ҳеч қандай натижасига баҳо бериш йўқ. Расман бирор бир матн олиниб, экспертлар томонидан таҳлил қилинади ва шу асосида, материал экстремистик мазмундаги маълумотдан ташкил топганми-йўқми, хулоса чиқарилади. Жиноий-ҳуқуқий жиҳатдан ушбу процедура ҳеч қандай танқидга учрамайди. Барча хулосалар тахминий хусусиятга эга бўлиб, айблаш жараёнида ҳеч ким ниятини исботламайди», – дейди Қозоғистон инсон ҳуқуқлари ва қонунийликни ҳимоя қилиш халқаро бюроси директори Евгений Жовтис.
Сизни кузатишмоқда Ўзбекистон интернет эркинлиги рейтингида 77 баллга эга. Олдинги тўрт йилда мамлакат 78-79 балл олган эди. Бу кўрсаткичнинг яхшиланиши давлат портали пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бироқ, Freedom House ташкилотининг ҳисоботига кўра, интернет эркинлиги мамлакатда репрессив ҳолатда қолмоқда.!function(e,t,n,s){var i=»InfogramEmbeds»,o=e.getElementsByTagName(t)[0],d=/^http:/.test(e.location)?»http:»:»https:»;if(/^\/{2}/.test(s)&&(s=d+s),window[i]&&window[i].initialized)window[i].process&&window[i].process();else if(!e.getElementById(n)){var a=e.createElement(t);a.async=1,a.id=n,a.src=s,o.parentNode.insertBefore(a,o)}}(document,»script»,»infogram-async»,»https://e.infogram.com/js/dist/embed-loader-min.js»);
Ўз навбатида Human Rights Watch ташкилотининг таъкидлашича, Ўзбекистон парламенти қонунчиликдаги ўзгаришларни қўллаб-қувватлади. Ўзгаришлар махсус хизматларга фуқароларнинг ижтимоий тармоқлардаги хатлар алмашуви ва изоҳлари орқали онлайн фаоллигини кузатишга рухсат берилишини кўзда тутган. Бир неча йиллардан буён ҳукумат оммабоп тармоқларга, жумладан Вконтакте, Facebook ва Youtube тармоқларига кириш имкониятини чеклаб келмоқда. Ушбу чекловлар расман инкор этилсада, провайдерлар бир неча маротаба бу борада кўрсатмалар олганлигини тасдиқлаган. Ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини фуқароларнинг ахборот олиш эркинлигига тўсқинлик қилмасликка, жумладан интернетдан эркин фойдаланишларини таъминлашга чақириб келади.
Мамлакатда «лайк» ва «репост»лар учун жиноий иш қўзғатилган ҳолатлар кузатилмаган, лекин ҳукумат ижтимоий тармоқларни кузатиб боради. Республикада жиноий ишлар бошқа асосларда қўзғатилади, дейди «Ўтюраклар клуби» халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари Мўтабар Тожибоева. Мисол учун, фаоллар Facebook тармоғида диний эркинликларнинг бузилишини муҳокама қилишганидан сўнг бир нечта блогерлар ва баҳсда қатнашган оддий фойдаланувчилар ҳибсга олинган. «Каримов давридан бери махсус хизматлар енгил хулқли аёллар, «лохмач»лар, маҳалла қўмитаси вакиллари ва бошқа агентлар хизматидан фойдаланиб келади. Уларни фуқаровий жамият фаоллари ва бошқа хуш кўрилмайдиган фуқароларга нисбатан қўллашади. Юқорида айтилган агентура гуруҳи обрўсизлантириш, жиноий ва маъмурий иш қўзғаш мақсадида фаолият юритади. Натижада ноқонуний маъмурий қоидабузарликлар, маъмурий жарималар ва қамоқлар пайдо бўлади. Айнан ушбу усул тизимли метод бўлиб қолди», – дейди Тожибоева. Декриминализация ва ёндашув бир хиллигиМазкур мақола IWPR ташкилотининг «Марказий Осиёда очиқ диалог орқали барқарорлик» лойиҳаси доирасида тайёрланди