«Агар ўзбек тили давлат тили бўлса, аввал ушбу тилни “яратиш“, кейин «унификация» қилиш ва илмий муомалага киритиш зарур. Фан ва санъатда ўзбек тили тўлақонли қўлланилмаслиги ўзбек тилининг умуммиллий даражада ривожланишига тўсқинлик қилмоқда», — дея таъкидлайди мустақил тадқиқотчи Бахтиёр Алимжанов ўзининг CABAR.asia аналитик платформаси учун махсус ёзилган мақоласида.
Русский EnglishПодпишитесь на наш канал в Telegram!
Мақоланинг қисқача баёни:
- Юқори лавозимдаги давлат амалдорлари давлат тилида жуда ёмон гапиришади. Ушбу феноменнинг асосий сабаби — бутун Ўзбекистоннинг элитаси рус тилида таълим олгани ва совет давлат тузилмаларида фаолият олиб боришгани;
- Ўзбек тилининг жаҳон «модернизация» жараёнига қўшилмаганлиги уни «оддий халқ» тилига айлантирди;
- Ўзбекистон аҳолиси учун қайсидир маънода «муқаддас» сиёсий маънога эга;
- Тўхтаб қолган алифбо ислоҳоти кундалик ҳаётда ва таълимда икки алифбо билан бир вақтда биргаликда яшашига олиб келмоқда;
- Рус тилини билиш махсус имтиёзли кастага тегишлилик белгисига айланди;
- Барча қийинчиликларга қарамасдан, кино, театр ва мусиқа соҳаларида ўзбек тили сақланиб қолмоқда;
- Ўзбек тилининг ривожланишининг сўнгги «оролчаси» – бу интернет, аниқроғи ижтимоий тармоқлар.
2018 йил 13 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев парламентнинг юқори палатасининг мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида»ги қонунининг ҳаётга татбиқ этилиши ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини таъкидлаб ўтди[1]. Ушбу баёнот, Ўзбекистонда ўзбек тилини ҳукумат тили сифатида қўллаш зарурияти ошганлигидан дарак беради. Бу вазият билан боғлиқ жуда кўп асосли саволлар туғилади: ўзбек тили ҳақиқатдан ҳам миллий ёки давлат тилига айланиши мумкинми? Ўзбекистон замонавий жамиятида рус тилининг ўрни қандай? Мақсадли давлат тили сиёсати мавжудми?
Ўзбек тили кимнинг тили? Иосиф Бродский: «Халқда бор нарсаларнинг энг яхшиси – бу халқнинг тилидир». Сўнгги 28 йил ичида ўзбек тили ҳокимият тилига айланмади. Юқори лавозимдаги давлат амалдорлари давлат тилида жуда ёмон гапиришади. Улар рус тилида чиройли рус тилида гапиришни афзал кўришади. Амалдорларнинг ўрта ва қуйи қатламлари, кўплаб диалектизм ва европеизмларни қўллаган ҳолда ўзбек тилида, қаноатланса бўладиган тарзда сўзлашишади. Пойтахт амалдорларининг ўрта қатлами вилоят амалдорларидан катта фарқ қилмайди. Эҳтимол, давлатлар тили жиҳатидан вилоят амалдорлари камроқ “агрессив“ ва “миллийроқ“ бўлишлари ҳам мумкин. Ушбу феноменнинг асосий сабаби — бутун Ўзбекистоннинг элитаси рус тилида таълим олгани ва совет давлат тузилмаларида фаолият олиб боришгани. Сўнгги йилларда давлат тузилмаларида рус тилининг “ҳукмронлиги“га қарамасдан, ўзбек тилидаги ҳужжатлар айланмаси ўсмоқда. Айрим сиёсатчилар барча иш юритишни ўзбек тилига таржима қилишга ундамоқдалар. Гарчи республика марказий ижроия идоралари ва республика парламенти иш юритиш жараёнида фаол равишда рус тилидан фойдаланаётган бир вақтда, бу соҳада ўзгаришлар кутиш қийин. Вилоятларда маҳаллий маъмурият ўзбек тилидан фойдаланади, аммо “тепароққа“ сиз жиддий ҳисобот жўнатиш керак бўлганида, рус тилига мурожаат қиладилар. Юқори ҳокимият органлари ўзбек тилини билишмаслиги кундек равшан, энг осон ва кундалик даражада ўзбек тилини билишган тақдирда ҳам, давлат ишларини «замонавий бўлмаган» ўзбек тилида ҳал этиб бўлмайди. Парламентда рус тилидан фойдаланиш ҳам ўз асосига эга. Ҳуқуқий ўзбек тили ривожланмаган. Ҳозиргача ўзбек тилида яхши дарсликлар мавжуд эмас. Ўзбек тилини ҳуқуқий ва сиёсий тил сифатида ишлатиш имкони йўқ, чунки ўзбек тили «замонавий» тушунарли тилга айланмаган. Ўзбек тили «анти-модернизация» тилими? Ўзбек тилининг жаҳон «модернизация» жараёнига қўшилмаганлиги уни «оддий халқ» тилига айлантирди. Жамиятда жиддий нарсалар ҳақида гапиришнинг иложи йўқ, деган фикр пайдо бўлди. Тилни мустамлакадан озод қилиш жараёни содир бўлмаганлигини ҳам эслатиб ўтиш зарур, яъни ўзбек тили модернизация тилига айланмади.2018 йил май ойида лотин алифбоси ислоҳоти республика ҳукумати томонидан бошқатдан кўриб чиқилган эди [2]. Ҳукумат 2018 йил охирига қадар Лотиннинг янги версиясини тасдиқлашга қарор қилди. Янги лотин алифбоси 1993 йилги лотин алифбосини эслатади («туркча» версияси). Мутахассисларнинг фикрича, лотин алифбосининг «янги» версияси «алифбони бошқа туркий тилларнинг алифбосига яқинлаштиради». Яна ХХ асрнинг 90-йилларининг миллий мафкурасига — туркий тилларининг бирлиги ғоясига қайтамиз!
Мутахассисларнинг фикрича, алифбо ислоҳотлари Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати билан боғлиқ. ХХ асрнинг 90-йилларида Ўзбекистон Туркия ва АҚШ билан яқинлашди, 2000 йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб Россия Федерацияси билан яқинлаша бошлади. Ташқи сиёсат ўйинлари Ўзбекистондаги тил ҳолатига қисман таъсир кўрсатди. Алифбо ислоҳотларининг муваффақиятсизлиги ўзбек тилига салбий таъсир кўрсатди. Ўзбек тили ёш давлатнинг замонавий тилига айланмади. Жамиятда ўзбек тилига эътибор берилмаслиги, уни «модерн» тили сифатида қабул қилинмаслиги ҳам замонавий коммуникация тили сифатида унга бўлган талабни сустлаштирди. Инглиз тилини ўрганиш ҳам ўзбек тили ривожланишига «халақит қилди». Ўзбек тили замон оралиғида «музлатилган»дек туюлди ва тил воситасига айланди, «қолоқлик»ни англата бошлади.
Рус тили олий қатламга тааллуқлилик белгисиБиринчи президент И.А. Каримовнинг қарори билан 2016 йил 13 майда янги университетга асос солинди. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилди. Университетнинг асосий вазифаси «ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўрганиш ва ривожлантириш» деб тасдиқланди. Университетда ўзбек-инглиз таржимаси бўлими очилди. Ш.М. Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати ўзгарди. 2017 йил декабрь ойида Ш.М. Мирзиёев ушбу университетга ташриф буюрди ва у ерда талабаларга буйруқ берди: «сиз она тилимиз бойлигини, унга бўлган ҳурматингизни ва севгингизни ўзбек тилини бутун дунёга кенг тарқатиш орқали намоён этишингиз керак» [3]. 2018 йилда университетда туркология маркази очилди, айнан шу ерда «янги» алифбо ишлаб чиқилди.
Тошкентнинг Москва билан фаол дипломатик ва савдо алоқалари, В.В. Путиннинг 2018 йил октябр ойидаги ташрифи, рус тилининг республикадаги таъсирини кучайтириши мумкин. Октябрда бўлиб ўтган учрашувларда Ш.М. Мирзиёев рус класцикларининг ўзбек тилидаги 100 том асарлар тўпламини нашр этишни буюрди. Умид қиламизки, рус класцикларини ўзбек тилига таржима қилиш (бу ўтган асрда амалга оширилган бўлсада) ва ўзбек класцикларини инглиз тилига таржима қилиш ўзбек тилининг миллий ва давлат тили сифатида ривожланиши учун катализатор вазифасини бажаради. Ўзбек тили ва интернет Ўзбек тилининг ривожланишининг сўнгги «оролчаси» – бу интернет, аниқроғи ижтимоий тармоқлар. Ўзбек тилидаги ахборот агентликлари кун.уз, дарё.уз, Турон24 ва ўзбек тилидаги хорижий нашрлар «Америка Овози» ва Россиянинг “Спутник“ каналлари Фейсбук ва Инстаграмда рақобатбардош бозор яратмоқда. Ушбу ахборот агентликларида «турли хил» ўзбек тилларида гапирадилар. Терминлар унификацияси мавжуд бўлмагани сабабли баъзида ахборот истеъмолчилари ўртасида тушунмовчиликлар ва жанжаллар юзага келишига сабаб бўлади. Ғарб стандартларига кўр-кўрона тақлид қилиш, ўзбек кундалик ҳаётида мавжуд бўлмаган кўплаб хорижий сўзларни импорт қилишга олиб келади. Ўзбек тили луғатини модернизация қилиш сунъий тарзда амалга оширилмоқда. Бу жараён ҳақиқий вазиятдан йироқ ва реалликни акс эттирмайди. Баъзида ўзбек ОАВ тили худди таржима характерига эгадек туюлади, энди рус тилидан эмас, инглиз тилидан таржима қилинаётгандек. Ушбу вазият мақолдаги «ёмғирдан қочиб дўлга тутилдим» ҳолатига ўхшайди. Бизга тилнинг қобилиятига асосланган ҳолда ҳақиқатни акс эттирадиган ўзбек тили зарур. Ўзбекистонга қандай тил сиёсати керак? Айни пайтда республикада инглиз ва рус тиллари фаол ўрганилмоқда. Ўзбек тили жаҳон классикларини таржима қилиш тилига, яъни “ўлик“ тилга айланмоқда. Сиёсий майдонда очко олишга интилаётган айрим сиёсатчиларнинг саъй-ҳаракатлари ва кўрсатмалари ўлароқ ўзбек тили ҳийлаю-найрангларга дуч келмоқда. Агар ўзбек тили давлат тили бўлса, аввал ушбу тилни «яратиш», кейин «унификация» қилиш ва илмий муомалага киритиш зарур. Фан ва санъатда ўзбек тили тўлақонли қўлланилмаслиги ўзбек тилининг умуммиллий даражада ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Давлат «модернизация» мафкурасини, «ички мустамлака» тушунчасидан ташқарида, маданиятни мустамлакадан бўшатиш доирасида аниқлаб олиши зарур, ушбу жараён эса тилдан бошланади. Ўзбек тилининг келажаги борми? Ўзбек тили замонавий, миллий ва ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон давлат тили бўлиши керак. Шуни унутмаслик керакки, фақат ўзбек тилига тўлақонли ёндашув орқали мавжуд вазиятни ўзгартириш мумкин. Ўзбек тилидаги миллий “қутқарув“ дастури қуйидаги нарсаларни ўз ичига олиши лозим: Биринчидан, ўзбек тилини миллат даражасида «қайта таъмирлаш» катта инвестицияларни талаб қилади, яъни пулни қизғанмаслик керак; Иккинчидан, замонавий ўзбек илмий тилини биргаликда ривожлантириш учун нафақат филологлар, балки тарихчилар, шарқшунослар, ҳуқуқшунослар ва математиклар ҳам керак. Уларни тайёрлаш зарур ва меҳнатларига муносиб ҳақ тўлаш керак; Учинчидан, санъат тилини (кино, театр, мусиқа) унификация қилиш лозим, уни шева, жаргон ва неологизмлардан тозалаш керак; Тўртинчидан, янги муаллифлар китобларни текин нашр этиш орқали, ўзбек тилидаги адабиётларни рағбатлантириш; Бешинчидан, Интернетни, хусусан, ижтимоий тармоқларни янги ўзбек сўзлашуви – давлат тили билан тўлдириб юбориш. Энг муҳими, республикадаги барча мактаб ўқитувчилари ва педагогларни давлат тили нормаларига мувофиқ сўзлаш ва ёзишга ундашдир. Мактаб, университет ва санъат ҳамоҳанг тарзда янги замонавий “нормал“ ўзбек давлат тилининг локомотивига айланиши керак. [1] Нигматилла Юлдашев сўзларига кўра, давлатимизда ўзбек тилига ҳурматсиз муносабат билдирилмоқда.Кун.уз (мурожаат санаси 21/12/2018). [2] Ўзбек алифбоси яхшиланишни кутмоқда. Газета.уз (мурожаат санаси 25/12/2018). [3] Президент Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ташриф буюрди, Коммерсант.уз (мурожаат санаси 21/12/2018).Мазкур материал «Giving Voice, Driving Change — from the Borderland to the Steppes Project» лойиҳаси доирасида, Норвегия ташқи ишлар вазирлигининг молиявий ёрдами асосида тайёрланди. Мақолада билдирилган фикрлар редакциянинг ёки донорнинг позициясини акс эттирмайди.