Вилоят атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, ягона аёл Рӯзигул Сафарованинг ҳикояси. У 35 йил давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ишлаган ва яқинда ишдан бӯшатилган.
“Юксалиш” ҳаракатининг йиллик рейтингига кӯра, Ӯзбекистонда раҳбарлик лавозимларида ишлаётган аёллар улуши 33 фойзни ташкил этади. Айни пайтда, республикамиз сиёсий партияларида хотин-қизларнинг улуши 47 фойзга, олий таълим муассисаларида 48 фойзга, тадбиркорлик фаолиятида 37 фойзга етди.
Тадқиқотчиларнинг маълумотига биноан, бу “мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида аёлларинг роли ва мавқеи ошганидан” далолат беради.
Айти пайтда, ҳамма жойда ва ҳар доим ҳам аёллар етакчилари маҳалий даражада қӯллаб-қувватланмайди.
Масалан, экология соҳасида бу кӯрсаткичлар билан мақтаниб бӯлмайди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ӯзгаришлари вазирлигининг веб-сайти таҳлил қилинганда маълум бӯлдики, айни пайтда вазирлик тизимида 5 нафар хотин-қиз раҳбарлик лавозимларида ишлайди. Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ӯзгариши бошқармаларида, муҳофаза этиладиган табий ҳудудларнинг алоҳида муҳофаза табий ҳудудлари ва ӯрмон хӯжалиги бошқармалари раҳбарларида эса бирорта ҳам аёл раҳбар йӯқ.
Айни дамда, аёллар экологик муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратса, браконерлик камайиб, мувозанат тикланиб, ҳайвонлар сони кӯпайгани кузатилган. Чунки аёл табиатан ойласини, фарзандларини, уйини ҳимоя қилишга мойил. У қурол олиб юрмайди, ов қилмайди. Аксинча, онасиз ҳайвонларнинг боласини боқишга ҳаракат қилади, уйига ҳам, кӯчага ҳам гул ӯтқазади.
Аёллар табиатни асраш ва бу борада муваффақиятга эришгани ҳақида дунёда кӯплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, қӯшни Қозоғистонда “Борса-келмас” қӯриқхонаси бошлиғи бӯлиб ишлаган Зауреш Алимбетова у раҳбарлик қилган даврда қӯриқхонанинг ӯсимлик ва ҳайвонот дунёси сезиларли даражада тикланди, браконерлик билан боғлиқ вазият кескин камайди. Россия, Канада ва Европа мамлакатларида шунга ӯхшашлар кӯп.
Ӯзбекистонда ҳам ҳар бир эркакнинг ӯз зиммасига олишга қодир бӯлмаган масъулиятли ва мураккаб соҳада юксак натижаларга эришган етакчи аёллар бор.
Экология тармоғида 35 йилдан буён фаолият юритган ягона аёл раҳбар Рӯзигул Тӯхтаевна Сафарова ана шундай аёл раҳбарлардан биридир. Тӯрт йил давомида у Сурхондарё вилояти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига раҳбарлик қилиб, масъулиятли, баъзан эса хавфли ишларни ҳам бажарди.
“Агар инсон хоҳласа, унинг йӯлида ҳеч нарса тӯсқинлик қила олмайди. Болалагимдан отам бизга от минишни ӯргатган, шунинг учун мен бемалол от минаман. Бу эколог учун жуда муҳим, чунки қонунбузарликлар ҳақида хабар берилганда, мен ҳамма нарсани шахсан текширдим. …Бир пайтлар йиғилиш чоғида бӯлим бошлиғи бу аёлнинг иши эмаслигини огоҳлантирган эди. Лекин мен ӯзим туриб олдим ва номзодлик диссертациясини ҳимоя қилганимдан сӯнг Сурхондарё вилояти экология бошқармаси бошлиғи бӯлмоқчи эканлигимни айтдим. Йиллар ӯтди. Менинг орзуим амалга ошди. Экология қумитаси раҳбари Халилулло Шерембетов мени Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлаш ҳақидаги буйруқни имзолаганида қӯлимда 8 ойлик чақалоқ бор эди. 2001 йилдан вилоят экология бӯлими бошлиғи лавозимида ишлай бошладим”.
Рӯзигул Сафарова экологик офатлига қарши курашишга бағишлаган 35 йил давомида бир неча бор экологик жиноятчиларнинг нафратига ҳам, табиатсеварларнинг миннатдорлигига ҳам дуч келган.
Сафарова биринчилардан бӯлиб халқ орасида “Афғон” деб аталадиган чанг бӯронларига қарши самарали чораларни таклиф қилди. Бундан кӯзланган мақсад Сурхондарё вилоятининг Афғонистон билан чегарадош Термиз, Ангор ва Жарқӯрғон туманларини боғловчи Каттақум чӯли массивида саксовул кӯчатларини экиш эди.
“Яхши ишлар самарасида Каттақум массивидаги 20 минг гектар майдонда 200 минг туп кӯчат экилиб, 100 тоннага яқин саксовул чигити экилди. Бундан ташқари, Термиз туманининг қӯшни Афғонистон билан чегарадош ҳудудида қум бӯрони таъсирини камайтириш мақсадида ӯрмонзорлар барпо этилди”, – дейди Рӯзигул бу ҳаракатларнинг барчаси ӯзи ташаббуси билан бӯлганига камтарона сукут сақлаган ҳолда.
Ӯтган йилнинг ёзида Рӯзигул Сафарова ташаббуси билан доривор ӯсимлик кавракни (ферула) (Қизил китобга киритилган) Боботоғ тизмасида ноқонуний қазиб олишга тӯлиқ чек қӯйилди.
Сафарова томонидан олиб борилган кенг кӯламли назорат тадбирлари давомида ферула шарбатини ноқонуний олиш билан боғлиқ 10 дан ортиқ жиноят иши қӯзғатилган. 11 нафар экологик ҳуқуқбузар ҳибсга олинди. Натижада, бугунги кунда Сурхондарё вилоятида ферула шарбатини ноқонуний олиш деярли тӯхтатилди.
Ӯтган йилнинг кузида у Афғонистонда саксовул экишни таклиф қилган эди.
“Вазирлик таклифимни рад этди, кейин мен бу ҳақда вилоят ҳокимига айтдим. У бу ғояни афғон раҳбарларига етказди, улар рози бӯлишди. “Афғон шамоли” деб атайдиган чанг бӯрони ҳар йили қишлоқ хӯжалигига ва сурхондарёликлар саломатлигига катта зарар етказади. Ундан келадиган зарарни камайтиришнинг ягона йӯли – унинг йӯлида ҳар икки томонга дарахт экиш. Бу ҳар икки давлат учун ҳам фойдали бӯларди”, – деди у.
Оддий яшовчилар ва Рӯзигулнинг ишчи-хизматчилари унинг жасорати ва ғамхорлиги учун катта ҳурмат билан қарашади.
Сурхондарё вилояти ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим ӯрин эгаллаган етакчи аёллардан бири Шоҳида Орипованинг айтишича, Рӯзигулнинг бошқарма бошлиғи этиб келиши билан вилоятда кӯпчилик табиатга муносибатини қайта кӯриб чиқди.
“У ишга келган куниданоқ экологик вазиятга одамларнинг, айниқса, раҳбарларнинг кӯзини оча бошлади. Бир сӯз билан айтганда, вилоятдаги катта-кичик раҳбарларга экология маданиятини тушунтириб берди. Бу осон эмас эди”, – дейди у.
Орипова Рӯзигул Сафаровани яхши таниган инсон сифатида айтишича, бу аёл ӯз фаолияти давомида 7 ёшдан 70 ёшгача бӯлган ҳар бир инсонга ӯзининг атроф-муҳитнинг бир бӯлаги эканлигини, агар атроф-муҳит соғлом бӯлмаса, бу вазият уларнинг ҳаётида инқирозга олиб келишини таъкидлаб келган.
“Бизда ишлаш осонлашди, жинояткорлик кескин камайди. У мақсад жиноятни юқори даражада очиш эмас, балки уларинг олдини олишни ӯрганиш лозимлигини доимо таъкидлаб келган. Ҳатто республика миқёсида фақат битта кӯрсаткич – жарималар сони талаб қилинган бӯлса ҳам, у бизнинг мақсадимиз жарималарни кӯпайтириш ва кӯрсаткични баҳолаш эмас, балки ҳуқуқбузарликлар сонини олдини олиш эканлигини доим таъкидлаб келган”, – дейди Орипова.
Шоҳиданинг сӯзларига кӯра, айнан Сафарованинг келиши билан вилоятда турли даражадаги раҳбарлар ҳам, оддий аҳоли ҳам “Экология” деган ташкилот борлигини ва унинг бошчилигида табиатнинг жонкуяр ҳимоячиси турганини тушуна бошлаган.
Рӯзигул Сафарова нима учун ишдан бӯшатилди?
Афсуски, яқинда Рӯзигул Сафарова ӯз лавозимидан озод этилди. Сурхондарё ҳокимлиги матбуот хизмати Рӯзигул Сафарова ӯз хоҳиши билан ишдан кетганини маълум қилди.
Аммо экология қулашидан қайғураётган Рӯзигул Сафарова буни ӯз хоҳиши билан қилмаган.
CABAR.asia манбаларининг хабар беришича, жорий йилнинг 27 июн куни ҳар бир ҳудудий бошқарма бошлиқлари Экология вазирлигига чақирилиб, улар олти ойда баражарилган ишлар юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ӯзгаришлари вазири Азиз Абдуҳакимовга ҳисобот тақдим этган.
Ӯзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ӯзгариши вазирлиги олтита ҳудудий экология бошқармаси бошлиқлари “шартнома муддати тугагани” сабабли ишдан бӯшатилгани ҳақида хабар берди. Бироқ, кейин уларнинг барчаси қайта ишга олинди. Бундан Рӯзигул Сафарова мустасно, у “ӯз ихтиёри билан” ариза ёзиб, ишни тарк этишга мажбур бӯлган.
“Вилоят атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари раҳбарларининг, жумладан меникининг ҳам меҳнат шартномалари муддати тугагач, мендан бошқа ҳамма ишга қайтарилди. Атроф-муҳит вазири менга ӯз хоҳишим билан ариза ёзишимни айтди, қаттиқ гапларим унга ёқмаган”, – дейди у.
Унинг сӯзларига кӯра, Табиатни муҳофаза қилиш қӯмитаси ташкил этилганидан буён ӯз фаолияти давомида у табиатга ПР (пиар) керак эмас, уни ҳимоя қилиш зарурлигини англаб етган.
“Афсуски, вазирлик мутасаддилари бунга унча аҳамият бермайдилар. Умрим давомида экология соҳасида ишлаган ва экологик муаммоларни яхши биладиган инсон сифатида айтмоқчиманки, биз зудлик билан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ёндашувни ӯзгаришимиз керак”, – дейди у.
Бугунги кунда тоғлардаги булоқлар қурилмоқда, ӯрмонлар сув етишмаслигидан қуриб бормоқда, сув омборлари ифлосланмоқда, “Яшил макон” умумхалқ ҳаракати доирасида экилган экинлар қаровсизлик ва нотӯғри суғориш туфайли қуриб бормоқда. Бу муаммоларнинг барчасини ҳал этиш учун илмий изланишлар олиб бориш, муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимига илмий ёндашиш зарур, дейди у.
Сафарова, шунингдек, ҳудудларда малакали кадрлар етишмаслиги, ходимларнинг иш ҳаққининг пастлиги каби муҳим экологик муаммоларни ҳам қайд этди.
“Яна бир ӯта оғриқли масала-кадрлар масаласи. Ҳозирги кунда раҳбарлик лавозимларида экологик муаммолар кӯламини тушунадиган экологлар деярли қолмади. Вазирликда ҳам аҳвол шундай. Экоинспекторлар тийинга ишлайди. Айни пайтда, вазиликдаги оддий амалдорнинг ойлик маоши вилоят экология бошқармаси бошлиғиникидан икки баравар кӯп”, – дейди у.
Унинг айтишича, ҳозир экология инспекторлари жарима йиғунчиларга айлантирилган, аммо бу пул нимага сарфлангани аниқ эмас.
“Бу пул қаерда? Жамғарманинг қанча қисми атроф-муҳитни муҳофаза қилишга сарфланади? Ҳеч ким билмайди, чунки бу масалада шаффофлик йӯқ. Фестиваллар ва бошқа ПР тадбирларида катта маблағ сарфланмоқда, шу билан бирга экологик муаммолар тобора кескинлашиб бормоқда”, – дейди Сафарова.
“Ҳар йили экологлар зиммасига “Яшил макон” лойҳаси доирасида кӯчат экиш масъулияти юкланади. Бир миллион дарахт экмасдан, уч йил парвариш қилиш шарти билан бир неча минг дарахт экайлик. Сизнингча, 10 йилдан кейин Ӯзбекистоннинг чӯл ерлари ӯрмон чизиқлари билан кӯзни қувонтирмайдими?”- дейди у.
Сурхондарё вилоятидаги жамоат фаоли Шоҳида Орипованинг фикрича, Сафарова ӯз мавқеъсини ҳимоя қилар экан, атроф-муҳит муаммоларига бефарқлиги, жасорати, баъзан қаттиққӯллик билан, баъзан қӯполлик чегарсидаги амаллари билан баъзи амалдорларнинг ишига аралашган.
“У вазирликданми, ҳокимиятданми келган ва нотӯғри деб ҳисоблаган вазифаларни бажармасди… Шунинг учун уни ёқтирмасди. Ва уни тизимдан олиб ташлашди”, – дейди Орипова.
Сурхондарёликлар Рӯзигул Сафаровани очиқ-ойдин ноҳақлик ва хиёнатларга дуч келганда ҳам бардавом бӯлган иродали инсон деб билади.
Рӯзигулнинг айтишича, ӯтган йили 20 нафар инкспектор билан бирга Боботоғ ӯрмон ҳудудида рейд ӯтказган.
“Биз браконерларга нисбатан 13 та жиноий иш очдик. Бу сенсация эди. Оғир ва хавфли меҳнатим учун ҳеч бӯлмаганда раҳмат айтишади, деб ӯйладим, аммо жиноятга шерик сифатида менга нисбатан жиноий иш қӯзғатишидан ҳайратда қолдим. Лекин кейин бу хато экани маълум бӯлди ва улар кечирим сӯрашди. Жиноят иши ёпилди”, – дейди у.
Рӯзигулнинг айтишича, бу унга зарба бӯлган, чунки бу унга нисбатан содир этилган яна бир адолатсизликни эслатган.
2010-йилда у 2001-2010-йилларда Сурхондарё табиатни муҳофаза қилиш қӯмитасига раислик қилган вақтида содир этган айтилган бир қатор жиноятларда ноҳақ айбланган.
“2010-йил 21 декабрда Жиноят ишлари бӯйича Сурхондарё вилоят суди ҳукми чиқариб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилдим. Аммо 2020-йил 26 феврал куни Қашқадарё вилоят суди ишни қайта кӯриб чиқди. Мен туҳмат қурбони бӯлганлигим ва айбсизлигимни исботладим”, – дейди у.
Ишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли 2021-йил 11 ноябр куни Рӯзигул Сафарова аввалги лавозимига тикланган. У яна Сурхондарё вилояти экология бошқармаси бошлиғи бӯлди.
“Табиатни асрашга бағишланган йиллар давомида вазирликдан бирон марта миннатдорчилик, ҳатто “Табиат ҳимоячиси” кӯкрак нишонини ҳам олмаганман. Ӯтган йили табиатни асрашда алоқаси бӯлмаганлар ҳам олган”, – дейди Сафарова.
Сафарованинг кӯплаб ходимлари ва қӯл остидагилари унинг ишдан бӯшатилишидан ҳафсаласи пир бӯлган. Улар Рӯзигул раҳбарлик қилган йилларда аҳил жамоа ва “ҳақиқий тизим…” бӯлганини, аммо ҳозир ҳаммаси парчалана бошланганини афсус билан таъкидлайдилар.
Уларнинг кӯпчилиги ишдан бӯшатилишидан қӯрқиб, исмларини ошкор қилишни истамади, балки аёл раҳбарни ҳимоя қилиб, унинг муросасиз муносабати туфайли лавозимидан четлаштирилди, деб ӯйлашди.
“Икки йил аввал мен Рӯзигул билан илк бор танишганман ва унинг табиатни асрашга бӯлган қатъияти ва иштиёқини кӯриб, агар табиатимиз у каби инсонлар қӯлида бӯлса, ҳозирги экологик муаммоларннинг ярми бӯлмас эди, деб ӯйлайман”, – дейди унинг шерикларидан бири.
“Марказдан ёки вилоятдан раҳбарият томонидан топшириқлар бӯлганми, уларни нотӯғри деб билса, бажармасди. Қисқаси, яхши раҳбар, меҳрубон она…”.
“Меним фикримча, икки ярим йил ичида ҳақиқий тизим яратилди, очиғи, иш ҳақида гап кетганда бундай ӯзгаришларни тушунмаяпман. Бизнингча, бу вазиятда вазирлик аниқ тушунтиришлар бериши керак”, -дейди Рӯзигул Сафарованинг ишдан бӯшатилиши билан боғлиқ вазият ҳақида ҳамкасбларидан бири.
Сурхондарё вилояти фахрий экологи Мукаррам Каримжонованинг фикрича, авваламбор, тизимдаги ягона аёл раҳбар, халқ, жамоатчилик ӯртасида машҳур бӯлган Рӯзигул Сафарованинг ҳар қандай қийин вазиятда ишлаши, ҳақиқатни ҳимоя қилиши, тизимдаги муаммоларни кӯтариши ва қӯрқмасдан гапириши кимгадир ёқмади.
“Улар ҳар хил босим ва ҳийла-найрангларни қӯллашди ва ниҳоят ӯз мақсадларига эришишди. Фидоий раҳбар на фақат ӯз мавқеъсини ӯзгартиришдан бош тортди, балки ӯзи эккан дарахтларни, яратган боғларни, бутун қалби билан ташвишланаётган барча ӯсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилди. Лекин уни кетишга мажбур қилишди”, – дейди Мукаррам Каримжонова.
Рӯзигул Сафарова бугун ӯз лавозимидан четлаштирилган бӯлса-да, табиат ҳимоячиси мақомидан воз кечмайди, дейди у.
“Ҳаётда ҳал қилиши керак бӯлган вазифалар кӯп. Ҳаёт ҳар доим ҳам силлиқ эмас-бу нақшга ӯхшайди. Баъзан хотиржам, баъзан шафқатсиз. Баъзида бӯрон одамни ӯзи танлаган йӯлидан олиб ташлаши мумкин. Дунё ҳақиқатнинг бузиб ташланишига кӯп маротаба гувоҳ бӯлган, аммо охир-оқибат у ғалаба қозонади”, дейди у.