© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Афғонистонда қурилаётган Қӯштеппа канали Ӯзбекистон жанубидаги сув танқислиги муаммосига қандай таъсир қилгани

CABAR. аsia мухбири Афғонистон ҳудудида Қӯштеппа канали қурилиши Ӯзбекистондаги суғориш тизимига қандай таъсир кӯрсатаётганини кӯриш учун Ӯзбекистон ва Афғонистон ӯртасидаги чегара ҳудудига ташриф буюрди.


Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида сув етишмаяпти. Фото: CABAR.asia
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида сув етишмаяпти. Фото: CABAR.asia

Канал узунлиги 285 км бӯлиб, мунтазам қурғоқчиликдан азият чекаётган миллионлаб афғонларни сув билан таъминлашга мӯлжалланган.

Канал қурилиши 2022-йил 31 мартда Толибон ҳаракати (Марказий Осиёнинг кӯплаб давлатларида террорчи деб тан олинган) ҳокимият теппасига келганидан сӯнг фаол бошланган. Ушбу уч босқичли лойиҳанинг биринчи босқичи  ӯтган йилнинг сентябрида якунланган эди. 2023-йил 11 октябрда унинг қурилишининг иккинчи босқичининг тантанали очилиш маросими бӯлиб ӯтди. Қурилиш 2028 йилгача тӯлиқ якунланиши режалаштирилган.

Амударё Марказий Осиёдаги энг катта сувга эга дарё ҳисобланади. Унинг узунлиги 2540 км, майдони 309 минг квадрат километрни ташкил этади.

Ӯзбекистон Сув хӯжалиги вазирлигининг махсус ҳужжатига кӯра, Қӯштеппа канали ишга туширилгач, Толиблар йилига Амударёдан қӯшимча 4-4,5 миллиард куб метр сув олишлари мумкин бӯлади.

Айни пайтда, Ӯзбекистон Республикаси Сув хӯжалиги вазирлигининг маълумотларига биноан, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидан йиллик сув олиш лимити 64 миллиард куб метрини ташкил этган ҳолда, ҳозир мамлакатга сув белгиланган меъёрдан 20 фоизга кам миқдорда олинади.

Мазкур манбага кӯра, Сурхондарё вилоятида сувдан фойдаланиш ҳажми сӯнги 10 йилда  16,7 фоизга камайган.

Ӯзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Амударёнинг бир қирғоғида, бошқа томонида Афғонистоннинг Балх вилояти жойлашган. Қӯштеппа канали шу вилоятдан бошланади. Кӯп йиллик уруш ва ички низолардан азият чеккан Афғонистон халқи мисли кӯрилмаган гуманитар инқирозга юз тутиб, сув танқислигидан азият чекмоқда.

Карта бассейна реки Амударья. https://www.flickr.com/photos/
Амударё ҳавзаси харитаси. https://www.flickr.com/photos/

Афғонларнинг Амударё сувига бӯлган ҳуқуқини шубҳа остига қӯймаса-да, Ӯзбекистондаги экспертлар замонавий канал қуриш усулларнинг йӯқлиги ушбу трасчегаравий сувдан сув ёқотилишини сезиларли даражада ошириши ва бу ҳавзада янада катта муаммоларга олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.

Толибон ҳаракатига кӯра, Қӯштеппа канали Афғонистон шимолидаги учта вилоятни, Балхдан Жузжон орқали Фарёб вилоятининг Анхой туманигача сув етказиб бериши керак.

Афғонистондаги узоқ давом этган урушлар туфайли сув таъминоти тизими ишламай қолган. Агар ӯтган асрнинг 70-йилларида Афғонистонда 3,5 миллион гектар ер экилган бӯлса, ҳозирга келиб бу кӯрсаткич 1,5 миллион гектарга камайган. Шунинг учун ирригация тизимини ривожлантириш ва бӯш ерларни ӯзлаштириш Афғонистон учун катта аҳамиятга эга.

Амударё соҳилларига яқин бӯлишига қарамай, узоқ йиллардан бери сув танқислигидан азият чеккан Сурхондарё вилояти деҳқонлари Қӯштеппа канали ишга тушса, аҳволи янада оғирлашишидан хавотирда.

Ӯзбекистоннинг Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани дарё бӯйида биринчи бӯлиб жойлашган. Жанубда Амударё орқали Афғонистон Исломий Республикасининг Балх вилояти, шарқда Тожикистон Республикасининг Хатлон вилояти билан чегарадош.

Бу ҳудуд Ӯзбекистонда Амударёдан Аму-Занг канали орқали сув олинадиган биринчи жой ҳисобланади.

Термиз туманидаги ерларда ғалла ва пахта етиштирувчи 70-дан ортиқ фермер хӯжалиги  фаолият юритмоқда.

Афғонистонда Қӯштеппа канали қурилиши шу ҳудудда яшовчи фермерларни хавотирга солмоқда.Уларнинг фикрича, у тӯлиқ ишга тушган ҳолатда, Ӯзбекистонда Амударёдан келадиган сув ҳажмининг камайиши хавфи ортади, бу эса мамлакат фермерлари учун янада катта муаммоларга олиб келади.

43 ёшли Камолиддин Қосимовнинг “Фаровон янги ариқ” фермер хӯжалиги Ӯзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасидан 200 метр узоқликда жойлашган.

Камолиддин Қосимов меросий деҳқон. Отаси узоқ йиллар шу ерларда меҳнат қилган, 17 йилдан ортиқ вақтдан бери ӯзи деҳқончилик билан шуғулланган. 72 гектар ердан пахта ва ғалла етиштиради.

Камолиддин Қосимов. Фото: CABAR.asia
Камолиддин Қосимов. Фото: CABAR.asia

Қосимовнинг айтишича, ҳозиргача уларда сув билан боғлиқ муаммолар бӯлмаган. Аммо Афғонистондаги Қуштеппа канали қурилиши тугалланса, қуйи оқимда яшовчи  Ӯзбекистон деҳқонлари сувсиз қолиши мумкин, деган хавотирда.

“Бизнинг еримиз Афғонистон чегарасидан 200 метр узоқликда жойлашган. Биз биринчи бӯлиб Амударёдан сув оламиз. Шунинг учун дарёдаги сув қуриб қолишидан қӯрқмаймиз,”-дейди у.

Фермер ӯтган йили фаолиятидан 200 миллион сӯм (157,45 минг АҚШ доллари) соф фойда олганини айтди.

“Ҳар йили пахта ва ғалла бӯйича давлат режасини бажарамиз. Ҳудуддаги бошқа фермерлар Қӯштеппа канали қурилса, сув қуриб қолади, деб хавотирда. Сув яхши оқаётгани учун  ҳали томчилатиб суғоришга ӯтганимиз йӯқ. Агар Амударёдаги сув қуриб қолса, у ҳолда томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланишни режалаштирганмиз”, -дейди Қосимов CABAR.asia’га берган интервюсида.

Бироқ, улар ӯз ерларини суғоришда ҳеч қандай муаммога дуч келмасалар ҳам, сувдан фойдаланиш бӯйича ҳар йили чекловлар кучайиб бормоқда.

“Илгари биз Амударё сувидан бемалол фойдаланардик. Энди биз ундан унчалик эркин фойдалана олмаймиз. Илгари биз Амударёнинг суви билан  еримизни хоҳлаганча суғорган бӯлсак, энди ҳар бир деҳқон навбат билан ерларини суғоради. Пахтани йилига 4 марта, ғаллани 5 марта суғорамиз. Биз сув солиғини ҳам тӯлаймиз. Ӯтган йили 30 миллион сӯм (тахминан 3 минг АҚШ доллари) сув солиғини тӯлаганман”, -дейди Қосимов.

2P7A0722
2P7A0800
2P7A0786
2P7A0783
2P7A0771
2P7A0729
2P7A0750
2P7A0743

Аммо ҳамма фермерларда ҳам бу ердагидек ҳолат кузатилмайди, дейди у афсус билан.

“Амударёда сув йилдан-йилга камайиб бораётгани боис дарё сувини бошқа ҳудудларга етказиш тобора қийинлашиб бормоқда. Масалан, Термиз вилоятининг Ангор, Музработ ва Шеробод туманларига”-дейди у.

Аму-Занг каналида сув оқими камайиб бормоқда

Сурхондарё вилоятининг шу ва бошқа ҳудудларига сув Амударёдан Аму-Занг канали орқали етказилади. Ундан сув олиниб, тӯғридан-тӯғри Термиз, Жарқӯрғон, Қумқӯрғон туманларига, сӯнгра Ангор ва Музработ туманларига етказиб берилади. Унинг охирги қисми Шеробод туманига боради.

Ӯзбекистонлик гидрометрологларнинг маълумотларига кӯра, Амударёда сув сатҳи йилдан-йилга пасайиб бормоқда.

Дилдора Абдурахимова. Фото CABAR.asia
Дилдора Абдурахимова. Фото CABAR.asia

Дилдора Абдураҳимова Термиз шаҳри яқинидаги Термиз ӯлчаш станциясида сув назоратчиси бӯлиб ишлайди. Унинг вазифаси Ӯзбекистон ҳудудига Амударёдан кириб келаётган сув миқдорини мунтазам ӯлчашдан иборат.

“Менинг дафтаримда ҳаммаси кӯрсатилган. Оқим пасайиб бормоқда. Қӯштеппа канали ишга тушса, яна пасайиш хавфи ҳам бор”,-дейди у.

Амударёда сув оқими аллақачон камайиб кетганини Аму-Занг  каналидан фойдаланиш бошқамаси бошлиғи Абдукарим Расулов ҳам тасдиқлайди.

“Ӯтган йили секундига 75 кубометр миқдорида сув олган бӯлсак, энди Қуштеппа канали қурилгач, секундига 48 кубометр олмоқдамиз.Қуштеппа канали қуриб битказилгач, Аму-Занг каналида ҳам сув сатҳи пасайади, деган хавотирлар бор. Энди энг муҳими, сувни тежовчи технологияларга ӯтиш. Бошқа йӯл йӯқ. Дунёда сув муаммоси йил сайин оғирлашиб бормоқда. Шунинг учун сувни тежовчи технологияларга ӯтиш керак”, -дейди у.

Биз сувсиз азоб чекамиз

Амударёдан Аму-Занг канали орқали келаётган сувнинг охирги қисми Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Олтинсой туманларига келади. Шеробод тумани вилоятнинг шимолида, вилоят маркази –Термиз шаҳридан 61 км узоқликда жойлашган. Ҳудуддаги 500 дан ортиқ фермер хӯжалиги деҳқончилик, ғалла ва пахта етиштириш, ҳосилни давлатга сотиш билан кун кечирмоқда.

Собир Каримов Шеробод туманидаги ӯн мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Гулчинор қишлоқида яшайди. Бу ҳудудда яшовчи кӯпчилик аҳоли қишлоқ хӯжалиги билан шуғллана олмайди, чунки сӯнги йилларда бу ерда сув муаммоси оғирлашган.

Собир Каримов. Фото CABAR.asia
Собир Каримов. Фото CABAR.asia

“Олдин сув билан боғлиқ муаммоларимиз йӯқ эди. Кейинг йилларда қишлоқимизда Аму-Занг канали орқали сув етказиб бериш қийинлашди”, -дейди Каримов.

Фермер Гулчинор қишлоғини сув билан таъминлаш учун 80 миллион сӯм (6 минг АҚШ долларидан ортиқ) сарфлангани, бироқ уларнинг қишлоғига сув бутунлай тӯхтаб қолгани боис бу лойҳа натижа бермаганини айтди.

“Қишлоғимизда ер кӯп. Лекин сув йӯқлиги учун ундан фойдалана олмаймиз. Нима қилишни ҳам билмаймиз. Бу ерни суғориш учун 80 миллион сӯмга сув таъминоти технологиясидан фойдаланадиган иншоот олиб келдим. Аммо бу иш бермади. Қишлоғимизда сув бӯлганда, одамлар Россияга ишга бормасди. Бу ерда улар қишлоқ хӯжалиги билан шуғулланар эди. Мен сув муаммоси бӯйича кӯп жойларга мурожаат қилдим. Лекин натижа йӯқ. Биз нима қилишни билмаймиз”,-деб шикоят қилади Каримов.

2P7A0883
2P7A0846 (1)
2P7A0828
2P7A0879
2024-05-29 11.54.05
2024-05-29 11.53.47

Худди шундай муаммолар Шеробод шимолида жойлашган Олтинсой туманида ҳам кузатилмоқда.

Мазкур тумандаги Хӯжасоат қишлоғида яшовчи 60 ёшли Исмоил Ортиқов ҳам авваллари деҳқончиликдан кун кечирган. Аммо энди суғориш суви билан боғлиқ муаммолар унга ӯхшаган фермерларни қийин аҳволга солиб қӯйди.

Исмоил Ортиқов. Фото: CABAR.asia
Исмоил Ортиқов. Фото: CABAR.asia

“14 сотих томорқамда 20 миллион сӯм сарфлаб, ёниб кетдим. Сув етишмагани сабабли ҳосил бӯлмади”,-дейди у.

Бир пайтлар узумзорлари билан машҳур бӯлган Хӯжасоат қишлоғи  бугун чӯлга айланиб бормоқда. Сув  етишмаслигидан ариқлар қуриб, қишлоқ бӯм-бӯш бӯлиб қолмоқда.

“80-йилларда Москвага узум етказиб берган қишлоғимизда ҳозир аҳвол жуда оғир. 600 гектар токзор қуриб қолди. Қӯштеппа канали тӯлиқ ишга тушса, бу ердан кӯчишга тӯғри келса керак”, -дейди Ортиқов.

Амударё ҳавзасининг табиий экотизимлари учун салбий ӯзгаришлари тӯғрисида

Экологлар,шунингдек, суғориш билан боғлиқ муаммолардан ташқари, минтақада янги йирик канал қурилиши ӯсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказиши, Амударё ҳавзасининг табиий экотизимига салбий таъсир кӯрсатиши мумкинлигидан хавотирда.

Сурхондарё гидрометерология бошқармаси бошлиғи Раҳматилло Пардаевнинг айтишича, агар Амударёдаги сув сатҳи хавфли даражага тушиб қолса, бу аллақачон қурғоқчил ҳудуддаги намлик даражасига таъсир қилади.

Рахматилла Пардаев. Фото CABAR.asia
Рахматилло Пардаев. Фото CABAR.asia

“Намлик пасайса, қуруқлик кучаяди. Бу ӯсимлик дунёсига жуда салбий таъсир қилади. Чӯлланиш кучаяди. Чӯлланиш кучайиб борар экан, шамол томонидан урилган чанг таркибидаги турли кимёвий элементлар ҳаво орқали инсон саломатлигига салбий таъир кӯрсатади”, -дейди у.

Унинг айтишича, айниқса, ваҳимали томони шундаки, канал мана шу оқибатлар ҳисобга олинмаган ҳолда қурилмоқда.

“Толибон канал қурилиши талабларини бажармаяпти, деб ҳисоблайман. Канал қуришда уни бетонлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Лекин Қӯштеппа канали бетонсиз қурилмоқда. Натижада, сув ерга сингиб кетади. Қанчалик сув ерга худди шундай тушади. Қӯштеппа канали нафақат сув танқислигига олиб келади. Бу иқлим ӯзгаришининг салбий таъсирини кучайтириши мумкин”, -деди у.

Бу борада чора-тадбирлар кӯрилмоқда, бироқ Афғонистон манфаатлари ҳозирча ҳисобга олинмаяпти

Ӯзбекистон ҳукумати сув танқислиги хавфини камайтириш бӯйича фаол чоралар кӯрмоқда, аҳолини қишлоқ хӯжалиги ерларини суғоришда янги технологияларга ӯтишга ундамоқда ва Афғонистонинг амалдаги ҳукумати билан келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.

4,3 миллион гектар суғориладиган ерларнинг 30 фоизида сувни тежайдиган технологиялар жорий этилган. Бироқ, баъзи, айниқса, қуруқ ҳудудларда бу кӯрсатгич анча паст.

Президент Шавкат Мирзиёев 2023-йил 29-ноябр куни бӯлиб ӯтган видеоселектор йиғилишида бир йил муддатга авариявий сув тежаш тизимига ӯтиш бӯйича топшириқ берган эди.

Мирзиёев бошқа чора-тадбирлар қаторида сув ёқотишининг олдини олиш мақсадида бир йил муддатда мамлакатимизда бетон канал ва ариқлар қуришни буюрди.

Айни пайтда, бу йил баҳорда кучли ёғингарчилик туфайли Амударё ва Сирдарё сувлари тӯлиб, сув миқдори яхши бӯлиши кутилмоқда.

Ӯзбекистон сув хӯжалиги вазири Шавкат Ҳамроевнинг маълум қилишича, Марказий Осиёнинг бешта давлати трансчегаравий дарёлардан сув истеъмол қилиш лимити бӯйича келишиб олган.

Ҳозиргача Афғонистон трансчегаравий дарё сувларидан фойдаланиш бӯйича ҳеч қандай минтақавий ва халқаро шартномаларга қӯшилмаган.

Мамлакат ичидаги айрим таҳлилчилар Афғонистонинг амалдаги ҳукумати билан келишувга эришиш қийин бӯлишидан хавотирда ва Толибон Қӯштеппа каналидан қӯшниларига қарши қурол сифатида фойдаланиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Бироқ Марказий Осиёдаги бошқа экспертлар фикрича, Афғонистон Амударёдан ӯз улушини олишга ҳақли ва буни амалга оширади.

Масалан, CABAR.asia Қӯштеппа канали қурилиши муаммоларига бағишланган минтақавий экспертлар йиғилишида Тожикистондан энергетика ва сувдан фойдаланиш бӯйича эксперт Ҳомиджон Орифов Афғонистон қанча сув керак бӯлса, шунча сув олишга ҳақли, деди.

“Гап глобал жараёнлар ҳақида бормоқда, бу ҳам муҳим. Лекин ҳақиқат шундаки, Марказий Осиё давлатлари Афғонистондан фарқли ижтимоий даражаларда. Уларнинг баъзи долзарб муаммолари бор, бизда эса бошқа муаммолар. Улар одамларни боқишлари, уларни афюн плантацияларида кӯкнор етиштиришдан чалғитишлари керак. Афғонистонликлар атроф-муҳитнинг оқибатлари ҳақида умумий муҳокималарга қизиқмайдилар, улар сувга муҳтож ва биз хоҳлаймизми ёки йӯқми, уни олишади. Шунинг учун музокара қилиш керак”, -дейди Ҳомиджон Орифов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: