“Ўзбек жамияти ўз ривожланишининг “янгиланиш ёки йўқ бўлиб кетиш” тарихий босқичи олдида турибди. Ушбу босқич Ўзбекистоннинг ҳозирги ривожланиш модели ва асосий ғоявий қадриятларига сезиларли ўзгаришлар киритилишини талаб этади. Ўзбек жамиятининг ушбу ҳал қилувчи эволюция даврида ислом дини аниқловчи сифатида ижобий ёки салбий роль ўйнаши мумкин”, — сиёсатшунос Сардор Салим махсус CABAR.asia учун ёзилган мақоласида ушбу фикрни илгари суради.
Русский EnglishМақоланинг қисқача баёни:
- Замонавий Ўзбекистонда модернизация жараёнининг ўзига хос хусусияти модернизациясининг аввалги босқичларига, шунингдек, давлат ва жамиятнинг кейинги эволюцион ривожланишига нисбатан жамиятнинг чуқур маданий, мафкуравий ва сиёсий қисмларга ажралиши;
- 2016 йилнинг кузидан бошлаб 2018 йил ёзига қадар диний соҳада қисқа муддатли “илиқлик“ фақат тактик қадам бўлиб қолди, асосий йўналишни аниқловчи вектор ўзгармади;
- Исталган модернизация модели (шу жумладан, секуляризация) тайёрланмаган ёки умуман номувофиқ тупроққа кўчирилганда деформацияга учрайди ва ҳаёт учун яроқсиз бўлиб қолади;
- Мусулмон зиёлилари, дунёвий ҳаёт тарзида яшовчи ва бошқа динлар, маданият вакиллари ўзларини қулай ҳис қилишлари мумкин бўлган Ўзбекистоннинг “келажак тасвирини” ни таклиф қилишлари керак.
СССРнинг қулаши билан коммунистик доктрина доирасида Марказий Осиёнинг танловларсиз ҳаёт кечириши тугади. Ўзбекистон олдида янги ривожланиш йўллари очилди. Замонавий Ўзбекистонда модернизация жараёнининг ўзига хос хусусияти модернизациясининг аввалги босқичларига (совет давридаги ўзгаришлар), шунингдек, давлат ва жамиятнинг кейинги эволюцион ривожланишига нисбатан жамиятнинг чуқур маданий, мафкуравий ва сиёсий қисмларга ажралиши. Мамлакатнинг илмли инсонлари ўртасида қандай замонавий жамиятда яшашни хоҳлашлари ҳақида аниқ бир тўхтамга эга эмаслар. Парадоксал равишда мамлакатда жамият ривожланишида диннинг ўрни ҳақидаги бир асрдан ортиқ олиб борилаётган баҳслар қайта тикланди. Бу тортишувлар ХIХ-асрнинг охиридан бошлаб бугунги кунгача давом этаётган мусулмон оламида давом этаётган янада кенг муҳокамаларнинг акс-садоси эди.
Мусулмон жамоаларининг трансформацияси ХIХ-асрнинг охиридан бошлаб урбанизация жараёни, оммавий таълимни жорий этиш, давлатлараро ва шахслар аро алоқаларни жадаллашиши ва кенгайиши, жамият институтларининг ва оммавий сиёсий мобилизациянинг янги турлари, иқтисодиётни тубдан қайта ташкил этиш ва замонавийликнинг бошқа муаммолари (модернити) мустамлакачилик билан бир вақтда анъанавий мусулмон жамиятларини шакллантиришга ўз таъсирини кўрсата бошлади. Мусулмон оламининг орқада эканлиги сабаблари ва бу кечикишдан қутулиш усулларини топиш устида қўрқув ва хавотирда изланишлар олиб борилди. Ислом дунёсининг муаммоларига таклиф қилинган ечимларга кўра мусулмонлар тўрт қисмга бўлинган (ва ҳали ҳам бўлинади):- Дунёвийлар. Бу турдаги мусулмонлар ҳамма нарсада ғарбга тақлид қилиш керак деб ҳисоблайдиган аҳоли қисми. Улар модернизацияни вестернизация деб тушунишади. ХХ-асрнинг бошида ва ўрталарида элита ўртасида жуда таъсирли бўлган бу мафкура (Туркияда Отатурк, Эронда Резо Пахлавий, Яқин Шарқдаги Баас режимлари, Марказий Осиёдаги собиқ Совет Иттифоқи элитаси ва бошқалар) бироз вақт ичида ўз жозибасини йўқотди, аммо ҳозир ҳам муҳим ва таъсирли мафкуравий йўналиш бўлиб қолмоқда.
- Диний модернистлар. Модернизацияни мусулмон жамиятининг анъанаси, унинг ноёб ижтимоий хотираси, маданий мероси, диний эътиқодлари билан боғлиқ бўлиши керак ва вақт талабларига мувофиқ ҳолда ушбу мерос, анъаналар ва эътиқодлар, исломнинг асосий қоидаларига зиён еткизмайдиган тарзда, танқидий кўриб чиқилиши керак, деб ҳисоблашади.
- Анъаналар тарафдорлари / консерваторлар. Улар дин соҳасида ҳеч қандай танқидий фикрга ўрин йўқ, чунки исломдаги диний ва ҳуқуқий мактабларнинг асосчилари томонидан ҳамма нарса кўзда тутилган, деб ҳисоблайдилар. Модернизация технологик ёки иқтисодий ўзгариш тушунчалари орқали “тор“ маънода тушунилади.
- Фундаменталистлар / радикаллар. Улармодернититушунчасини ғарб устуворлигининг бир шакли ва мусулмон дунёсининг барча муаммоларини ҳал қилишнинг ягона йўли “тоза” исломга қайтиш, деб ишонадиган “Ал-Қоида”, “ИСИЛ”, “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати” каби маргинал гуруҳлардир.
Бу турлар жуда шартли, ҳақиқий ҳаётда бу гуруҳлар орасидаги чегаралар ўзгариб туради ва шаффофдир. Айтиш мумкинки, ислом дунёсида ХХ аср ва ХХИ аср бошидаги бутун сиёсий тарих (хусусан, Ўзбекистонда) бу гуруҳлар ўртасида аҳоли онги учун борган кураш тарихи эди. Ҳозирги даврда Ўзбекистонда диний модернист, анъаналар тарафдорлари ва радикаллар ўртасида баҳслар юзага кела бошлади. Бу борада Ўзбекистон ёлғиз эмас. Ислом модернизация шароитида омон қолиш учун Босния ва Марокашдан Малайзия ва Индонезиягача катта жамоатларга ёрдам берувчи сиёсий илм шаклига эга бўла бошлади. Адиб Холид ёзганидек, “Ислом ҳеч қачон берилган қоида ва тушунчаларнинг оддий бир йиғини бўлмаган. Аниқроғи, аксинча, токи мусулмонлар диний масалалар билан шуғулланиб, бу борада баҳслашар эканлар, исломда ривожланиш учун чексиз имкониятлар мавжуд бўлиб қолаверади”[1].
“Жангари“ секуляризм сиёсати Совет тараққиёти қарашларида (француз “жангарилик” секуляризмига асосланган) тарбияланган Ўзбекистоннинг ҳозирги сиёсий элитасининг ўзига хос хусусияти — модернизацияни муқаррар эканлигига, унинг оқимда фақат бир йўналишда ҳаракатланишига ишониш. Бу жамиятдаги секуляризация жараёни билан модернизация жараёнлари бевосита боғлиқлиги ва модернизация муқаррар равишда диннинг жамиятга ва одамларнинг онгига таъсири камайиб кетишига олиб келиши ҳақидаги соддалаштирилган қарашларни келтириб чиқармоқда. Давлат сиёсатини белгиловчи ўзбек секуляр элитаси динни одамларнинг “маърифат“ига халақит қилувчи тўсиқ сифатида ёки маданий артефакт сифатида эътироф этишмоқда (“ислом динининг секуляризацияси“ шундан келиб чиқади). Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, диний соҳадаги давлат сиёсати ушбу тахминларга асосланади. Бу ёндашув секуляр элитанинг энг ёрқин вакили бўлган Ислом Каримов ҳукмронлик қилган даврда энг кўп тарқалган эди. Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин ҳам давлатнинг диний сиёсатида туб ўзгаришлар рўй бермади. Кейинчалик, 2016 йилнинг кузидан бошлаб 2018 йил ёзига қадар диний соҳада қисқа муддатли “илиқлик“ фақат тактик қадам бўлиб қолди, асосий йўналишни аниқловчи вектор ўзгармади. 2018 йилнинг август ойидан бошлаб дин соҳасидаги сиёсатда ёндашувлар кескинлашиб боради. Август ойида мактаб кийимлари тўғрисидаги қонун қабул қилинди ва унга кўра диний либослар (ҳижоблар) тақиқланганди. Ҳуқуқий тақиқлар бўлмасада, аёллар ва қизлар жамоат жойларида, айниқса, университетларда диний либос кийишлари мумкин эмас. Ҳижоб ўраган қизлар ҳатто Халқаро Ислом университетида ҳам ўқишдан четлатилган ҳолатлар қайд этилди, бошқа олий таълим муассасаларига тўхталишни ҳам ҳожати йўқ. Август ойида, шунингдек, диний мавзулар тўғрисида очиқ ойдин ёзган бир неча блоггерлар “ҳукумат органларининг қонуний талабларига бўйсунмаганликлари учун“ қўлга олинди. Улар билан “профилактик“ суҳбатлар ўтказилди ва қисқа маъмурий ҳибсга олингандан кейин улар озод этилди. Бундан ташқари, ушбу озод қилинишлар Ўзбекистонга АҚШ Давлат департаментининг диний эркинлик бўйича махсус вакили Сем Браунбекнинг ишчи ташрифи билан тушунарсиз тарзда мос тушди. 2018 йил сентябр ойида “Омина” масжидининг имоми Фазлиддин Шахобиддин Президентга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг кафолати сифатида мурожаат қилиб, диний атрибутикаларни (ҳижоб, соқол) қатъий таъқиб қилинишига қарши чоралар кўришга ва дин эркинлигини таъминлашга чақирди[2]. Натижада эса, у ишдан бўшатилди, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида (ЎМУ) имомларнинг фавқулодда йиғилиши чақирилди ва Фазлиддиннинг нутқи “диний соҳада амалга оширилаётган ижобий ислоҳотларни ёмон отлиқ қилаётган“ деб қораланди.Диний зиёлилар билан “профилактик суҳбат“ амалиёти давом этмоқда. Қуръон ўқувчиларининг мусобақалари тўхтатилди. Ушбу тадбирлар қатнашганларнинг баъзилари Қуръонни яширин ўргатиш мавзусида сўроқ қилинган. Шунингдек, диний мавзулардаги теледастурлар эфири ҳам тўхтатилди. Шавкат Мирзиёев раҳбарлигининг биринчи йилида амалиётга киритилган динамиклар орқали азон айтиш ҳам бекор қилинди. Прозелитизм ва бошқа миссионерлик фаолиятлар тақиқланган. Ўсмирларнинг масжидга киришига ҳали ҳам рухсат йўқ. 2018 йилги ёзги таътилнинг бошланишида кўплаб мактабларда ота-оналардан “болаларни масжидларга, иссиқ ва соғлиққа хавф соладиган жойларга, масалан, дарё ва каналларга боришларига йўл қўйманг“ деб ваъда қилдилар. 2018 йил октябридан бошлаб нафақат ҳаж, балки умра (кичик ҳаж) ҳам давлат назорати остига олинади. Энди Ўзбекистондаги мусулмонлар Саудия Арабистонига хусусий сайёҳлик агентликлари орқали амалга оширишлари мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита таъкидлашича, қўмита умра турларини хусусий сайёҳлик агентликларига қараганда яхшироқ ва самаралироқ ташкил қилиши мумкинлиги сабабли ушбу қарорни қабул қилинди[3].
Шу билан бирга, сиёсий элита исломий риторикадан фойдаланишда давом этмоқда. “Ғарбнинг“ поп маданиятини, никоҳ тўйларини, қизларнинг мини-юбкаларини жамоатчилик танқид қилиб келмоқда. Айрим санъаткорларнинг саҳнадаги очиқ кўриниши ва хатти-ҳаракатлари сабабли концерт фаолияти учун ҳатто берилган литсензияси олиб қўйилган. Ушбу чора-тадбирлар миллий анъаналар ва исломий қадриятларга таянган ҳолда танқид қилинмоқда, аммо бундай меъёрлар ёки таъсир ўтказмайди, ёки уларнинг самарадорлиги жуда паст.- Янги раҳбариятнинг пайдо бўлиши билан, мусулмонлар билан муносабатларни тартибга солувчи парадигмаларни қайта кўриб чиқиш учун имкониятлар яралди. Ушбу парадигмалар асосидаги модель ўзбек ҳукуматини жамиятда барқарорликни сақлаб қолган ҳолда, либераллаштириш ва сермаҳсул ҳамкорликка йўналтириши мумкин.
- Келгусида социал-маданий ва ижобий сиёсий ўзгаришларга эришишнинг биринчи ва энг муҳим шарти — босқичма-босқич сиёсий либерализация ва ҳукуматни ажратиб чиқиш стратегияси, яъни барча манфаатдор томонлар учун мамлакат сиёсий ҳаётида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, албатта, қонун устуворлигини сақлаб қолган ҳолда;
- Дин соҳасидаги давлат сиёсатида охирги ўн йилликлардаги қарама-қаршилик ҳолатидансекуляр версияга, яъни динга ҳам жой ажратган ҳолда (Франция “секуляризм”идан Англо-саксон либерал секуляр моделига) бўлган жойни ўзгартириш керак;
- Дунёвий элита ҳам расмий меъёрларни (масалан, жамоат жойларида динийатрибутикага тақиқ қўйиш) ва норасмий диний тўсиқларни кўриб чиқиши керак, масалан, ўсмирларни масжидга киритмаслик;
- Кўплаб ўзбеклар ҳали ҳам “исломий ҳукумат шакли”нингкамчиликлари ҳақида маълумотга эга эмас, шунинг учун ижтимоий майдонлардан ислом мавзусидаги ислоҳотчи ва мўътадил баҳсларни олиб ташлаш норасмий, консерватив ва радикал жамоаларда баҳслар ўтказмоқчи бўлганларга қўл келиши мумкин;
- зўравонликсиз ёки либерал исломий ҳаракатлардан кутилаётган тахминий таҳдидларни кўриб чиқиш керак;
- Асосий устувор омил диний ва дунёвий таълимнинг сифати бўлиши керак:
- Ислоҳотларга йўналтирилган баҳсларни қўллаб-қувватловчи мусулмон зиёлилари вакиллари диний муассасаларда, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитада ва президент маъмуриятидаги дин масалалари бўйича маслаҳатчи хизматида асосий лавозимларга тайинланиши керак.
- Мусулмон зиёлилари дунёвий ҳаёт тарзида яшовчи ва бошқа динлар, маданият вакиллари ўзларини қулай ҳис қилишлари мумкин бўлган Ўзбекистоннинг “келажак тасвиринини” таклиф қилишлари керак;
- ХХ аср бошидаги Жадид ҳаракатининг ижодий қайта англанилган ғоялари миллий модернизациялашнинг янги консепцияси учун (“исломий модернити”) учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин;
- Замонавийликнинг бундай кўриниши, ўз навбатида, исломнинг утопик, радикал ва ўта шовинистик шарҳларининг таъсирига қарши туриши мумкин;
- Мусулмон етакчилари ҳуқуқий доирада демократик ва плюралистик асосларга таяниб ҳаракат қилиш масъулиятини олишлари керак.
- Секуляр элита билан Поwэр шаринг сиёсий ҳаётда иштирок этиш ва Исломга асосланган узоқ муддатли ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларни босқичма-босқич амалга оширишнинг ягона йўлидир.
- Жадидлар сингари, мусулмон зиёлилари ва фаоллари ўз хабарларини оммага тушунарли бўлган тилда шакллантиришлари керак.
Халқаро иштирокчилар учун тавсиялар
- Ўзбекистондаги вақт (ва демография) диний асосланган ижтимоий ва сиёсий ҳаракатлар тарафида эканлиги сабабли, энг мантиқий ва самарали сиёсат учун, бундай ҳаракатлар пайдо бўлса, улар билан мулоқотни таъминлашдир;
- Радикал шаклда бўлмаган, сиёсийлашмаган ислом Ўзбекистонда узоқ муддатли барқарорликка йўналтирилган ҳар қандай сиёсий стратегияда акс эттирилиши лозим.
Ўзбекистон ҳозир “секуляр сиёсатнинг” тугашига дуч келмоқда ва эҳтимол “мусулмон сиёсатнинг” остонасида. Дунёвий элитанинг бундай ўзгаришларнинг маъносини тўлиқ англаб етмаслиги, шубҳасиз, ички тарангликни кучайтиради ва давлатнинг, эҳтимол, қулашига сабаб бўлади. Бундан ташқари, барқарорсизлик хавфи пайдо бўлиши, мусулмон зиёлиларнинг дунёвий ҳаёт тараққиёти ва бошқа динлар ва маданият вакиллари ҳамжиҳатликда яшайдиган Ўзбекистоннинг “келажак тасвири” бўйича таклифларини тақдим эта олмаслиги билан ҳам боғлиқ.
Ўзбекистондаги “ёлғон” модернизация ҳақиқий модернизацияга айланиши учун ривожланишнинг ички импульсларини аниқлаш ва фаоллаштириш керак. Тўғри англаб етилган дин миллий модернизация вазифаларини сезиларли даражада осонлаштириши мумкин. [1] ADEEB KHALID, Islam after Communism: Religion and Politics in Central Asia. University of California. Press, 2007. [2] BBC Uzbek. Toshkentlik imom maktablarda ro‘molni taqiqlashga qarshi chiqdi. (Imam from Tashkent opposed the ban on wearing headscarves in schools). ). Accessed 20 September 2018. https://goo.gl/NSGPDT [3] «Частным турфирмам запретили отправлять узбекистанцев на малый Хадж», Радио «Озодлик» от 10 октября 2018 года https://rus.ozodlik.org/a/29533190.html [4] Inglehart, Ronald & Welzel, Christian, Modernization, Cultural Change and Democracy: The Human Development Sequence, New York: Cambridge University Press, 2005 [5] Сергей Абашин. Советский кишлак: Между колониализмом и модернизацией. М.: НЛО, 2015. [6] Piotr Sztompka, The Sociology of Social Change. Wiley-Blackwell, 1993.Мазкур мақола IWPR ташкилотининг «Марказий Осиёда очиқ диалог орқали барқарорлик» лойиҳаси доирасида тайёрланди.Мақолада билдирилган фикрлар редакциянинг ёки донорнинг позициясини акс эттирмайди.