© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Қирғизистон: дин – аёл тадбиркорлик учун тўсиқ эмас

Диний жамоаларда тадбиркор аёлларга бўлган муносабат бир ҳил эмас ва кўпинча бир-бирига тўлиқ тастиқлашдан айблашгача қарама-қарши келади. Аммо давлат барқарорлиги ва гуллаб-яшнаши учун аёлларнинг бизнес соҳасига қадам қўйиши иқтисодий туртки бўлиб ҳисобланади. Қирғизистонда ривожланиб бораётган диний плюрализм бу давлатни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган тенденция.


Бизнинг Facebook саҳифамизга обуна бўлинг!


Айжаним Жунушалиева – қаҳвахона асосчиси, раҳбари ва бир вақтнинг ўзида ходими ҳамдир. Маскан Бишкекдаги ўнлаб шунга ўхшаш шаҳобчалардан фарқ қилади. Айжаним қаҳвахонани китоб дўкони билан бирлаштирди. Мақсади эса талабалар ва мактаб ўқувчиларига китоб ўқиш ва дарс тайёрлаш имконига эга бўлиш учун ёрдам бериш эди.

Ўз динини, урф-одатлари ва анъаналарини қадрлай олган рўмолли қизлар муваффақиятга эришишлари мумкин.

Яқинда университетни тамомлаган Айжаним бир неча чет тилларини билади ва ўқишни ҳорижда давом эттиришни режалаштирмоқда. Тадбиркорликни бошлашидан олдин, одамларнинг ҳижобли бизнес юритаётган қизни қандай қабул қилиши ҳақида ҳавотирга солар эди. Амалда эса диндош мусулмонлар ҳам ва бошқа динлар вакиллари ҳам бундан зиён кўрмаслиги маълум бўлди.

Айжаним Жунушалиева. Photo: CABAR.asia

«Мен ўз мисолимда рўмол ўраган қизлар ўз динлари, урф-одатлари ва анъаналарини қадрлаган ҳолда атрофдагиларнинг ёмон назаридан қўрқмасдан муваффақиятга эришишлари мумкинлигини кўрсатмоқчи эдим», – дейди Айжаним.

Албатта, яқин қариндошларининг ёрдамисиз бу қийин бўлиши тайин эди. Айжанимнинг отаси, қизларни диний сабаблар билан баъзи бир ишлардан маҳрум этишни хато деб ҳисоблайди. Шунинг учун у ҳатто қизини ўз бизнесини очишга ундаган.

«Аёл-қизларга одамлар, жамият учун фойдали бўлган тўғри йўлни очиш бериб, тўғри йўналиш кўрсатиш керак», – дейди Айжанимнинг отаси Жирғилбек  Жунушалиев.

Қаҳвахона масжиднинг рўпасида жойлашган бўлиб, шу яқин атрофда Айжанимнинг онаси мусулмонлар учун кийим-кечак ва бошқа буюмлар сотадиган дўкон ҳам бор. Аида Исембаева йигирма ёшдан кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланади ва бир зумда тақводор аёл бўлиб қолган эмас. Лекин, вақт ўтиб, ҳақиқий муслима аёл бўлиш орқали ишбилармон аёл деган номга мушарраф бўлган. Унинг таъкидлашича, агар аёл ишласа, у ҳолда у кўпроқ билимга эга бўлади ва ўзига нисбатан бўлган ишончни оширади.

Аида Исембаева. Photo: CABAR.asia

«Бизнинг динимиз буни таъқиқламайди. Аксинча, ҳаммамиз ўқиб, билим олишимиз, ишлашимиз, замон талабига мувофиқ шарт-шароитларни тузишимиз кераклигига буюради», – дейди Исембаева.

Унинг фикрича, кишининг феъл-атвори ва аҳлоқий тамойиллари яхши тадбиркорни шакллантиради. Қайси динга эргашмасин, асосий талаб давлат қонунларига риоя қилиш ва мижозлар билан ҳалол муносабатда бўлишдир.

Гулчилик орқали аёлларни кўнглини олиш

Қирғизистондаги баҳоийлар жамоаси аъзоси Лидия Зейналова ҳонаки гулларни проофессионал даражада ўстириш билан бирга эстетикага катта эътибор қаратади ва натижада ўсимлик, тувак ва бошқа унсурлар ижод маҳсули ўлароқ ноодатий ва қизиқарли шаклларни келтириб чиқаради.

Photo: CABAR.asia

У нафақат гулчилик билан машғул. Ундан ташқари, ўзиниг санъат ва ландшафт дизайн сирлари билан ўртоқлашадиган машҳур ва мавзуга ҳос видео блогни ҳам юритади. Ёшликдан кўнгил қўйган гуллари эса бутун ҳаёт мазмунига айланган.

Лидиянинг айтишича, у ўз бизнес фаолиятида, гендерлик ҳуқуқларида ва  диний эътиқоди борасида ҳам ҳеч қандай қаршиликларга дуч келмаган. У тадбиркорларни диндор ёки худосизга, эркак ёки аёлга ажратишга одатланган эмас. Асосийси, инсон меҳнати жамиятга фойда келтириши керак.

«Жамиятнинг қандайдир қисми аёл киши уйда ўтириши керак деган ғояни илгари сурсада, ҳаёт чархпалаги айланиши натижасида аёл киши маълум муддат оиласига, фарзандларига ғамҳўрлик қилгач, вақт ўтиб, ўз жамиятига фойда келтиришни истаб қолади. Агар аёлга жамоатчилик томондан талаб ва эҳтиёж бор бўлса, бу унинг оиласи учун ҳам катта аҳамиятга эга эмасми?» – дейди ЛидияЗейналова.

Унинг оиласида барча аёллар фаол меҳнат қиладилар. Лидиянинг қизи Тамила ўз бадиий устахонасида буюртма қилинган совғаларни тайёрлайди. Шунингдек у қўлда тайёрланган совунларни ишлаб чиқармоқда.

«Мен ўзимни ижодга муккасидан киришиб кетган бўлсам керак деб ўйлайман. Кигиздан картиналар яратаман, чизаман десам ҳам бўлади. Чунки бу панно эмас. Асарларимни бадиий аҳамиятга эга картиналар деб ҳисоблайман. Айни дамда эса совун тайёрлашга киришганман», – дейди Тамила Зейналова.

Ҳеч бир динда бировга қарам ёки боқиманда бўлиш мақталмайди. Чунки у билан ишёқмас ва дангасалик келиб чиқади.

Унинг сўзларига кўра, баҳоий динида издош ва ишбилармон бўлиш масъулиятнинг бир қисмидир. Тамиланинг эътиқодига кўра, баҳоизм тамоилларидан бири бу шаҳсий аҳлоқий қоидаларга қатъий риоя қилиш зарур. Бу шуни англатадики, бизнес ҳалол ва ситқи дилдан олиб борилиши керак.

«Мен зиммамдаги вазифа, меҳнатим билан дунёни яхшилаш истагига эгаман ва шу билан бирга ўз ҳаётим ва манфаъатимни ҳам четда қолдирмайман. Бу таъқиқланмаган, аксинча қўлловга эга. Ҳеч бир динда бировга қарам ёки боқиманда бўлиш мақталмайди. Чунки у билан ишёқмас ва дангасалик келиб чиқади», – дейди у.

Безарар тиббиёт

Насроний динига мансуб Татьяна Ни – бош шифокор ва ҳусусий стоматолик клиника асосчиси. Унга 10 йил аввал Германиядан келган диндошлари кутилмаганда стоматология очиш учун сармоя таклиф қилишган экан. Бугунги кунда эса Татьяна клиникаси Бишкекдаги машҳур шифохоналардан бирига айланган.

Татьяна Ни. Photo: CABAR.asia

«Агар ҳаракат қилсангиз, қўлдан келган бор кучни истеъдод ва иштиёқ билан сарфласангиз, одамларга яхшилик қилишни чин дилдан ҳоҳласангиз, бу сиз кутгандан ҳам зиёда, аниқ юз баробар амалга ошади. Менинг ҳаётимда ҳам шундай бўлди», – дейди у.

Татьянанаинг айтишича, унинг клиникасида ҳар қандай мижозга, дин ва эътиқодидан қатъий назар бир ҳилда ёндошилади. Мижозларнинг фикри ва эътиқодининг ўзига ҳос фарқи ҳеч қандай муаммо яратмайди.

«Баъзи бир дин пешволари бошимга бирор нарса ўраб олишимни талаб қилган ҳоллар бўлган. Бу қийин эмас эди ва дарҳол тиббиёт бош кийимини бошимга қўндириб олганман. Баъзи тақводор аёлларга бўладиган босимлар менда учрамаган. Мен Худога ишонишимни бемалол айта оламан», – дейди Татяна Ни.


Мазкур мақола IWPR ташкилотининг “Марказий Осиёда очиқ диалог орқали барқарорлик” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: