© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Ўзбекистон президенти Владимир Путин билан янги алоқаларни ўрнатмоқда

18 ва 19 октябр кунлари Россия президенти Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширади.


English На русском
Владимир Путиннинг Тошкентга сафари доирасида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кўплаб қўшма келишувларга имзо чекилиши кутилмоқда. Аммо шусиз ҳам маълумки, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқалар мутлақо бошқа даражага чиққан.
Фото: kremlin.ru
Илгари Тошкент ва Москва ўртасидаги муносабатлар ривожланиши қийин кечган. Каримов анча мураккаб ҳамкор ҳисобланган ва Мирзиёев ташаббуси билан икки давлат алоқаларининг қайта тикланиши экспертлар ҳамжамиятида ва Россиянинг ахборот майдонида Ўзбекистон яна Россиянинг таъсир доирасига қайтади, деган фикрларни шакллантирди. Бироқ эксперт Юрий Саруханяннинг фикрига кўра, бундай хулоса чиқаришга ҳали эрта.
“Ўта машаққатли бўлган санкция муҳитида Кремль ўзига хос дўст-оғайнилар рўйхатини тузиши керак. Путиннинг Тошкентга келиши Ўзбекистондаги янги раҳбариятга қанчалик умид боғлаш мумкинлигини англашга қаратилган ҳаракатга ўхшайди. Агар кун тартибини таҳлил қилиб чиқсак, дастлабки келишувларга қараганда, кескин ўзгаришларни юзага келтирувчи битимларга имзо чекилиши кўзда тутилмаган. Томонлар савдо ва нефтегаз соҳалари бўйича шартномаларга эришади. Энг муҳим воқеа, албатта, Ўзбекистонда илк АЭС қурилишига старт берилиши бўлади. Мазкур лойиҳа кўплаб саволлар туғдирмоқда”, – дейди Саруханян.
Шунинг билан бирга, экспертнинг фикрича, Россиянинг нуфузи мамлакатда кучайишига ишора қилувчи бир қатор омиллар мавжуд. Шулардан бири – меҳнат муҳожирлари. Россияда ўзбекистонлик меҳнат эмигрантлари борлигини ўзбек ҳукумати тан олганига ҳали кўп бўлагни йўқ. Уларнинг сони, расмий маълумотларга кўра, икки миллиондан ортиқ.
Статистикага кўра, Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари ҳажми бўйича Марказий Осиёда етакчи ҳисобланади.
if(“undefined”==typeof window.datawrapper)window.datawrapper={};window.datawrapper[“n5Qsg”]={},window.datawrapper[“n5Qsg”].embedDeltas={“100″:535,”200″:481,”300″:454,”400″:427,”500″:427,”700″:400,”800″:400,”900″:400,”1000”:400},window.datawrapper[“n5Qsg”].iframe=document.getElementById(“datawrapper-chart-n5Qsg”),window.datawrapper[“n5Qsg”].iframe.style.height=window.datawrapper[“n5Qsg”].embedDeltas[Math.min(1e3,Math.max(100*Math.floor(window.datawrapper[“n5Qsg”].iframe.offsetWidth/100),100))]+”px”,window.addEventListener(“message”,function(a){if(“undefined”!=typeof a.data[“datawrapper-height”])for(var b in a.data[“datawrapper-height”])if(“n5Qsg”==b)window.datawrapper[“n5Qsg”].iframe.style.height=a.data[“datawrapper-height”][b]+”px”});
Шунинг билан бирга Россия Ўзбекистон билан товар алмашуви бўйича биринчи ўринда туради. 2019 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич қарийб уч миллиардни, ёки умумий товар алмашувининг 16 фоизини ташкил қилди. Ушбу маълумотларни Ташқи савдо вазирлиги келтиради.
if(“undefined”==typeof window.datawrapper)window.datawrapper={};window.datawrapper[“BgmUQ”]={},window.datawrapper[“BgmUQ”].embedDeltas={“100″:569,”200″:481,”300″:427,”400″:427,”500″:427,”700″:400,”800″:400,”900″:400,”1000”:400},window.datawrapper[“BgmUQ”].iframe=document.getElementById(“datawrapper-chart-BgmUQ”),window.datawrapper[“BgmUQ”].iframe.style.height=window.datawrapper[“BgmUQ”].embedDeltas[Math.min(1e3,Math.max(100*Math.floor(window.datawrapper[“BgmUQ”].iframe.offsetWidth/100),100))]+”px”,window.addEventListener(“message”,function(a){if(“undefined”!=typeof a.data[“datawrapper-height”])for(var b in a.data[“datawrapper-height”])if(“BgmUQ”==b)window.datawrapper[“BgmUQ”].iframe.style.height=a.data[“datawrapper-height”][b]+”px”});
Инвестиция тарқатувчилар
Россиянинг афзаллик томонлари ҳақида гапирадиган бўлсак, РФА шарқшунослик институтининг Марказий Осиё ва Кавказни ўрганиш маркази раҳбари Станислав Притчин Россияда муваффақиятга эришиб, тарихий ватанига инвестиция киритишга қизиқиш билдираётган этник ўзбек ишбилармонлари борлиги ҳақида унутмасликка чақиради. Ана шундай шахслар рўйхатида миллиардер Алишер Усмонов биринчи ўринда туради.
“Алишер Усмоновнинг инвестицион лойиҳаларда қатнашиши, унинг “Пахтакор” футбол клубининг эгаси бўлиш режалари, Россия ОАВлари орқали Ўзбекистонга муҳаббат изҳор қилиши – буларнинг барчаси миллиардер ўзининг яқин келажакдаги режаларини эълон қилаётганидан дарак беради”, – дейди Саруханян.
Фойдаланилмаган имкониятлар
Ўзбекистон-Россия алоқаларининг яхшиланишини ўзига хослиги билан ажралмайди, деб ҳисоблайди таҳлилчи Притчин. Унинг фикрига кўра, бу Ўзбекистоннинг умумий тренди ва ташқи сиёсатга янги ёндашув. Ислом Каримов президентлиги даврида Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий модели кўпроқ ёпиқ эди, энди эса мамлакат турли давлатлар билан ҳамкорликка интилаётганини кузатиш мумкин. Ва республика деярли барча асосий ва йирик бўлган ўйинчилар билан янги келишув ва битимларга имзо чекмоқда.
“Ўзбекистон-Россия алоқаларини аниқлашга қайтсак. Нима учун ушбу муносабатлар Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан алоқаларидан динамика бўйича устун? Биринчидан, амалга оширилмаган аккумулятив таъсир сабабли, – фикрини давом эттиради Притчин. – Ўзбекистон ва Россия ўртасида географик ва иқтисод жиҳатдан бир-бирига боғлиқлик бўлгани боис, Каримовнинг изоляцион модели ушбу алоқалар потенциалидан имкон борича фойдаланишга йўл қўймасди. Ва биз кўриб турган динамика – бу фойдаланилмаган имкониятлар ўрнини тўлдириш холос”.
Притчиннинг фикрича, Москванинг Россия бизнесининг имкониятларини кенгайтиришга қизиқиши табиий. Минтақанинг энг йирик давлатларидан бири билан ишончли иқтисодий алоқалар ўрнатиш Россия учун жуда муҳим.
Аммо ушбу алоқалар ҳар иккала томон учун ҳам ўзаро манфаатли. Муносабатлар негизи ҳали Каримов давридаёқ ўрнатилган, ҳозир эса уларга динамика ва эгилувчанлик берилмоқда, дейди сиёсатшунос Рафаэл Сатторов.
“Ҳозирги алоқалар, ҳаттоки бутунлай янги соҳалардаги, масалан, атом энергетикаси соҳасидаги алоқалар, Каримов даврида ўрнатилган. Ҳарбий модернизация ҳақидаги келишувга 2015 йилда, Каримов раҳбарлигида, эришилган. Ёки 2005 йилда имзо чекилган икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик битими ҳам Каримов бошқаруви даврида амалга оширилган. Энди эса ушбу келишувларга динамика берилмоқда”, – дейди Сатторов.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Россияда “постсовет минтақаси” терминидан воз кечиш борасида мунозаралар кечмоқда. Ва Марказий Осиёни Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари департаментига киритишни таклиф қилишмоқда. “Ушбу мунозаралар қандай якун топиши ҳали аниқ эмас”, – дейди Сатторов”. – Аммо Катта Евроосиё концепциясини жадаллашишига қараб Россия сиёсатини қайта кўриб чиқилиши муқаррар”.
Дарина Солод – CABAR.asia нашрининг таҳлилий журналистика мактаби битирувчиси


Мазкур материал «Giving Voice, Driving Change — from the Borderland to the Steppes Project» лойиҳаси доирасида, Норвегия ташқи ишлар вазирлигининг молиявий ёрдами асосида тайёрланди. Мақолада билдирилган фикрлар редакциянинг ёки донорнинг позициясини акс эттирмайди.